Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Жаннатнинг даражаси нечта?

Жаннатнинг даражаси нечта?
263
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Термизий раҳимаҳуллоҳ Ато ибн Ясордан, у Муоз ибн Жабалдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннатда юзта даража бордир. Ҳар бир даража осмон билан ер орасича. Энг баланди Фирдавсдир. Фирдавснинг устида Арш бор. Жаннат дарёлари ўша ердан оқиб чиқади. Бас, агар Аллоҳдан сўрасанглар, Фирдавсни сўранглар».

Ибн Ваҳб айтади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Эй Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам, жаннатда нечта даража бор?» деди. «Юзта даража, – дедилар у зот, – ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ер орасича келади. Биринчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари кумушдан; иккинчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари олтиндан; учинчи даражаники ёқут, дур ва забаржаддан. Қолган тўқсон етти даражанинг қандай эканини фақатгина Аллоҳ билади».

Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаннат юз даражадир. Агар бутун оламлар унинг биттасига жойлаштирилса, бемалол сиғади». (Термизий ривояти).

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Соҳиби Қуръон жаннатга кирганда, «ўқи ва кўтарил!» дейилади. У ўқийди ва ҳар бир оятда бир даража кўтарилиб бораверади, ҳатто ўзи билган оятнинг охиргисини ўқигунча (кўтарилаверади)» (Ибн Можа ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Соҳиби Қуръонга, ўқи, кўтарил ва дунёда тартил қилганинг каби тартил қил (тартил – тажвид билан дона-дона ўқиш). Сенинг манзилинг охирги оятни ўқиган жойингдадир», дейилади» (Абу Довуд ривояти).

Абу Ҳафс Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннатнинг даражалари Қуръон оятларининг сонига тенг, ҳар бир оятга бир даража берилади. Бу олти минг икки юз ўн олти оятдир. Ҳар икки даражанинг оралиғи осмон билан ерча келади. У даражалар «иллиййин»нинг энг юқорисида ниҳоя топади. Унинг етмиш минг устуни бор, улар ёқутдан бўлиб, бир неча кеча-кундузлик масофадан нур сочиб туради».

Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Жаннат даражалари Қуръон оятларининг ададича. Жаннатда Қуръон ўқувчи кимсадан ҳам афзалроқ даражада бирор кимса бўлмайди».

Уламолар (уларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) айтадилар: «Ҳофизул Қуръон, ҳамалатул Қуръон ва қорилар ҳукмларни, ҳалол ва ҳаромларни билувчилар ва ундаги нарсаларга амал қилувчилардир».

Шунингдек, Қуръонни мақтаниш ва риё учун ўқиган кимсалар ҳақида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда етарлича огоҳлик бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Қуръонни ўрганса ва ўргатса-ю, ундаги нарса (буйруқ ва қайтариқ)ларни олмаса ва бузса, жаҳаннамга кириши учун Қуръон унга қарши ҳужжат ва гувоҳ бўлади. Ким Қуръонни таълим олса ва таълим берса ҳамда ундаги нарсаларни олса, жаннатга кириши учун Қуръон унинг фойдасига ҳужжат ва гувоҳ бўлади».

«Саҳиҳул Бухорий»да келган ҳадисда: «Қуръон ўқувчи ва унга амал қилувчи мўминнинг мисоли утружжа (апельсин) каби, унинг таъми ҳам, ҳиди ҳам ширин. Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли хурмо каби, унинг таъми ширин, лекин ҳиди йўқ. Қуръон ўқийдиган фожирнинг мисоли райҳон кабидир. Унинг мазаси аччиқ, бироқ ҳиди ширин. Ўзи фожир, бунинг устига Қуръон ўқимайдиган кишининг мисоли қалампир каби, унинг ҳиди ҳам йўқ, мазаси ҳам аччиқ», дейилади.

Демак, жаннатда юзта даража бор, уни Аллоҳ йўлида юрувчиларга тайёрлаб қўйган. Қуръон ўқиш эса, жами даражаларни ҳосил қилади. Аллоҳ таоло марҳамати ила ихлосли қилсин.

 

Имом Қуртубийнинг “Тазкира”сидан

Манба: Islom.uz

Калит сўзлар: даражажаннат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳижратнинг асл моҳияти қандай?

Кейинги мақола

Аёллар қабристонга борса бўладими?

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
12
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
12
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
10
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
11
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
158
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.