Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ҳижрий 1444-йил муборак!

Ҳижрий 1444-йил муборак!
472
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом тақвими ўн икки ойдан иборат. Аммо биз бу ойларнинг баъзилари ҳақидагина маълумот биламиз, холос. Аксарият одамлар Рамазон ойида рўза тутишни, Зулҳижжада эса қурбонлик қилишни билади. Лекин муҳаррам ойи гўёки унчалик машҳур эмасдек. Ваҳоланки, ҳадиси шарифларда бу ой – Аллоҳ таолонинг ойи деб аталади, бошқа ҳеч бир ойга бундай шараф берилмаган.

Муҳаррам ойи мусулмонлар учун ҳам диний, ҳам тарихий аҳамиятга эга. Бу ой Аллоҳ таоло томонидан нафақат муқаддас деб белгилаб қўйилган, балки Ислом тақвимининг биринчи ойи бўлиб, мусулмонлар бу ойда Мадинага ҳижрат қилганлар.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ё Аллоҳнинг Расули, Рамазондан кейин қайси ойда рўза тутишимга буюрасиз», деб сўради. Шунда у зот алайҳиссалом: «Агар Рамазондан кейин рўза тутмоқчи бўлсанг, муҳаррам ойида тутгин. Чунки у Аллоҳнинг ойидир, унда бир қавмнинг тавбасини қабул қилган яна бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қилади«, деб жавоб бердилар (Имом Термизий ривояти).

Муҳаррам қандай ой?

Муҳаррам ойи Ислом тақвимининг биринчи ойи бўлиб, янги йил бошланишини англатади. Муҳаррам ойи уруш ҳаром қилинган тўрт ойдан бири саналади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг” деб марҳамат қилган (Тавба сураси, 36-оят).

Муҳаррам ойининг асосий саналари:

  • 1-Муҳаррам: Исломий янги йил.
  • 9-Муҳаррам: Ашуро куни учун қўшимча тавсия этилган рўза тутиш куни.
  • 10-Муҳаррам: Ашуро куни.
  • 11-Муҳаррам: Агар 9 кунни ўтказиб юборганлар учун қўшимча тавсия этилган рўза тутиш куни.

Муҳаррам ойи қачон кириб келади?

Муҳаррам ойининг биринчи куни 2022 йилда 30 июлдан бошланади.

Муҳаррамнинг аҳамияти нимада?

Муҳаррам кўплаб диний ва тарихий сабабларга кўра йилнинг энг муҳим вақтларидан биридир:

  1. Бу уруш ҳаром қилинган ой бўлиб, йил ойлари орасидаги аҳамияти юқорилиги учун Аллоҳ таолонинг ойи деб аталади.
  2. Бу мусулмонларнинг Мадинага ҳижрат қилганларини ва Ислом янги йилининг бошланишини англатади.
  3. Бу ойда мусулмонлар катта ажрга эга бўладиган рўза тутишга даъват этилган Ашуро куни бор.

Ашуро кунининг рўзаси

Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни рўза тутишга даъват этганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар (Имом Бухорий ривояти).

 

Муҳаррам ойининг 9 куни рўза тутиш

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, бошқаларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: «Ё Аллоҳнинг Расули, ахир, бу – яҳудийлар ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку?», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар келаси йили бўлса, албатта, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз«, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

 

Ашуро куни аҳли-аёлга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.

Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Калит сўзлар: 1444-йилҲижрий
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ислом илм динидир

Кейинги мақола

Хушхабар: Муфтий ҳазратлари «Усмон ота» масжидининг янги биносини очиб бердилар

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
44
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
28
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
50

Сўнгги мақолалар

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

24.07.2026
8
Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

24.07.2026
10
Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

24.07.2026
6
Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

24.07.2026
6
Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

16.07.2026
25
Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

14.07.2026
27
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
44
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

13.07.2026
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]