Бугун биз бошимиздан кечираётган нотинч вазият ва таҳликали замонда турли минтақаларда ,ён атрофимизда қарама –қаршилик ва қонли туқнашувлар тобора кучайиб бораётганини кўриб,кузатиб,беғам ва бепарволикка йўл қўймасдан,ҳушёрлик ва ўйғоқлик билан яшашни ҳаётни ўзи барчамиздан талаб этмоқда. Ислом Каримов
2013-йил 31-август куни Тошкентдаги “Шаҳидлар хотираси”хиёбонида уламолар ва жамоатчилик вакиллари билан бўлган суҳбатда Президентимиз бугунги кунда рўй бераётган ижтимоий – сиёсий жараёнлар ,олдимизда турган долзарб вазифалар тўғрисида фикр- мулоҳазаларини билдириб,бу борадаги имом –хатибларнинг вазифалари ҳақида алоҳида тўхталдилар.
Давлвтимиз раҳбарининг;”Сиз уламолар бошқалардан кўра халққа динни тўғри тушунтиришингиз ,унинг эзгу таълимотларини етказишингиз керак”деган чақириклари шахсан мени янада жадал меҳнат қилишга ундади.Давлатимиз раҳбарининг бу гаплари Қуръони каримдаги “(Эй Муҳаммад)Роббингиз йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг!Улар билан гўзал услубда мунозара қилинг!..”(Наҳл сураси,125)мазмунли ояти каримасига тўғри келади.Шунингдек Муҳаммад (алайҳиссалом): ”Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”,- деган ҳадисларига мос,пайғамбарлар Аллоҳ таолонинг динини халққа етказувчи эканидан келиб чиқиб ,айтиш мумкинки, уламолар дин тарғиботчиларидир.Ҳақиқатдан дин ва шариат ҳақида гапириш уламолар ва имом хатибларнинг ҳақимиз бўлса,бошқа томондан бизнинг бурчимиз ҳамдир.Биз имом-хатиблар жума мавъизаларида дунёнинг турли минтақаларида бўлаётган қотиликлар( наҳақ одам ўлдиришлар) учинчи қўл тамонидан амалга оширилаётганлигини ҳалқимизга тушунтириб,бу қонли тўқнашувлар ислом таълимотига бутунлай зид эканлигини мисоллар билан очиқ ойдин баён қилиб беряпмиз.Шу сабабдан Аллоҳ таоло Қуръони каримда Исроил қавмини мисолида шундай марҳамат қилади:”Ким қотиллик ва ер юзида фасод қилмаганжонни ўлдирса,гўё барча инсонларни ўлдирган бўлади,ким унга ҳаёт бағишласа,гўё барча инсонларга ҳаёт бағишлаган бўлади”,-деб ёздик.Пайғамбарларимиз уларга аниқ ҳужжатлар келтиришди.Шундан кейин ҳам уларни кўпи Ер юзида ҳаддан ошиб юрибди.(Моида сураси ,32-оят)Аллоҳ таоло бегун одамларни қонини тўкиш,қотиллик, одамларга жабр ситам қилишни ман этган.Буларни барини Қуръони карим улкан бузғунчилик деб атайди.Аллоҳ таоло Исроил қавми мисолида бутун инсонятдан бир –бирини ноҳақ ўлдирмасликка ва Ер юзида бузғунчиликни барча турларини қилмасликка аҳднома олганлигини биз инсонларга эслатмоқда.Аҳдномага амал қилмаган қавмни Оллоҳ таоло балоларга грифтор қилганлигини баёнини келтирди.Ҳозирги асримизга келиб ақидапарастлик деган бало пайдо бўлдики уларни на дини бор на эътиқоди ҳаттоки уларни виждони ҳам йўқлигини уларни амалга ошираётган ҳунрезликларидан ҳам билиб олишимиз мумкин.Улар куппа кундизи мусулмонларни бўғизламоқда ва Аллоҳ азиз қилган инсонни бошини танасидан жудо қилиб.ўз ўғлини қўлига ушатиб қўйиб “Бу менинг ўғлим “дегани ўта даражадаги тубанлик эмасми?Ёки бир мусулмонни никоҳидаги аёлини зўрлашлик,ёш қиз жувонларни доллар эвазига қул қилиб сотиш,учраган бегуноҳ одамни отиб ўлдириш ҳуқуқини уларга ким берди.Аллох таоло ҳар бир бандани қилаётган ишини кўриб кузатиб турганлигини наҳотки”мусулмони комиллар”билмасалар. Улар ҳам буни жуда яҳши билишади.Лекин улар кимларнидир ғоясини ижро қилиш учун ва шу билан Ислом динини ёмонотлиқ қилиш учун ўз тўдабошиларини айтганларини амалга ошириш учун йўлдан озганларини сермаётганга олмоқдалар.Аллоҳ таоло китоби Қуръони каримда”: Уларга Ер юзида бузғунчилик қилманглар дейилса,албатта, биз ислоҳ қилувчилармиз дейишади,(аслида) улар бузғунчилардир (Бузғунчи эканликларини)ўзлари ҳам сезмайдилар” Бундай бало ва ҳунрезликлар худуд ва минтақа танламаслигини,агар уни ўз вақтида олди олинмаса фитна фасодга ўхшаб бошқа халқ ва элатларни ўз домига тортиб кетишидан одамларни огоҳлантирмоқдамиз.Шунинг учун ҳамиша огоҳ,осойишта ҳаётнинг қадрига етиш.учун ҳар бир инсон тинчликка ўз ҳиссасини қўшиш зарурлигини уқтирмоқдамиз. Имон эътиқоди бақувват инсонгина турли қутқуларга учмайди,тўғри йўлдан адашмайди.Биз имомлар халқимиз эътиқоди мустаҳкалиги йўлида янада фаолроқ бўлишимизни замонни ўзи тақозо этмоқда. Биз халқимизни:-“Бу тупалонлар бизнинг ҳудудимиздан четда,бизга даҳли йўқ,деган ўй билан бепарво ва лоқайд бўлмасликка чақиряпмиз” Шу кунларда Яқин шарқ мамлакатларида қонли можороларни келтириб чиқарган турли ақидаси бузуқ жирканч ғоялар тарафдорлари бўлмиш ақидапарастлар ўзларини кимликларини ва нима ишлар қилиб қўйганларини самарасини дунё аҳли кўриб турибди.Улар соф ғояларга йўғрилган муқаддас Ислом динини ойқости қилишга дин таълимотларини жирканч қилмишлари билан бадном этишга кимларнидир қўлида қўғирчоқ булишдек ишдан бошқасига ярамасликлари борган сари кундай равшан бўлмоқда.Сурия ва бошқа жойларда бўлаётган хунрезликлар ўша жойдаги оқимларнинг қарама-аршиликларидан бошқа нарса эмас.Чунки ўша қуштирноқ ичидаги “салафийлар”шаҳид”ва “жиҳод” тушунчаларини ўзларининг ғаразли маққсадлари йўлида талқин этишмоқда.Аслида “шаҳид” сўзиниг маъноси луғатдаг гувоҳ ёки кўрган билгани ҳақида хабар бевувчи киши маъноларини беради.Дин ёки она ватан ҳимояси йўлида жон фидо этган мусулмон ҳам “шаҳид” дейилди.Ақидапарастлар эса нималарни ўйлаб топмадилар уларнинг бузуқ аидасига кўра ўзини-ўзи портлатиб юборса “шаҳид” бўлар эмиш ахир шариатда ўз дини химояси ,ватани ҳимояси учун оиласи ҳимояси учун жон фидо қилса шаҳид бўлади деб белгилаб қўйилганку.Ўзини портлтиб юбораётган камикадзе Аллоҳ учун шу ишни қиляптими?Йўқ,асло у тўдабошиларини буйруқларини бажаряпти ҳалос у инсон агар ҳақиий инсон бўлса ўз диндош биродарига шу ишни раво кўрармиди?Ўз халқини талармиди? Ўз юрти қолиб ўзга юртларда саргардон бўлиб итдай изғиб,дарбадарликда хаёт кечирармиди?Биз имом хатибларини олдимизда турган долзарб вазифаларимиздан бири Бу малъунлар хали онги шаклланмаган ёшларни пуч ғояларига эргаштиришга астойдил ҳаракат қиляптилар.Ақидапарастлар интернет тармоғидан фойдаланиб,ёшларни жанг майдонларига жиҳод қилиш учун чақирмоқда.интернетдаги террорни ва беҳаёликни тарғиб қиладиган сайтлар орқали халқимизни вахима да тутиб туришни мақсад қилмоқда.улар разил масадлари йўлида муқаддас Ислом динидан ҳам фойдаланмоқда.Чиндан ҳам ўзини портлатиб,инсонлар умрига зомин бўлиш улкан гуноҳдир.Расули акрам (с.а.в.)Вадо ҳажида”Эй одамлар,ҳоҳ ўзингиз,ва ҳоҳ бир- бирларингизни қонингизни тўкишингизни Аллоҳ ҳаром қилди…”-деганлар.Аллоҳ харом қилган ишни қилган одам шариатда “Муртад”яъни диндан қайган деб аталади.Наҳотки диндан қайтган бар тўда қаллоблар дунёни остин-устин қилса жисмида озгина жони бўлган одам тинчлик иши учун курашмоғи зарур-ку.Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом марҳамат қиладилар:”Икки неъмат бор одамлар уни қадрига камроқ етишади,(улар)тинчлик ва хотиржамлик-дедилар . Ақидапарастлар эса ўз жонига қасд қилишни “шаҳидлик”дейишяпти.Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 93-оятида марҳамат қилади:”Кимдаким қасддан бир мўминни ўлдирса ,ўнинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир.Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай,лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай”Ақоидга кўра тақиқланган гуноҳ ишни ҳалол деб эътиқод қилган одам кофир бўлиб қолади.Оятларни ҳадисларни инкор қилаётган иблисларни яна ким динни тузатувчилар деб аташи мумкин ?Албатта уларни шу ишга гижгижлаётган тудабошиларида улар мусулмонларни мусулмонларга қарши қўйиб пинхона ўз режаларини амалга оширмоқдалар.Ўзини ўзи портлатиш Аллоҳ таолонинг қазои –қадарига ҳам исёндир.Инсон ҳаёт неъматини авайлаши ,унга ҳиёнат қилмаслиги лозим,акс ҳолда энг оғир жиноятга қул урган,бўйнига катта гуноҳни орттирган бўлади. Ақидапарастлар даъво қилаётган “жиҳод”сўзи ҳақида тўҳталсак.”Жиҳод”сўзи луғатда киши ўзини бор имкониятини ишга солиб,бирор ишни бажаришга ҳаракат қилиши маъносини англатади.Содда қилиб айтадиган бўлсак “жиди-жаҳд қилди”маъноларини беради.Бузғунчи тўдалар Жиҳод”ни уруш маъносида қуллашади.Бу эса жуда ҳам нотўғри,Чунки бизга Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони кармдан маълумки “Қитол” сўзи уруш маъносини беради. Улар “жиҳод-муққаддас уруш”деган тушунчани тарғиб қилиб ,айбсиз одамларнинг ноҳақ қони тўкилишига сабаб бўлмоқдалар.Муборак Ислом динида бегуноҳ инсонни қонини тўкиш бузғунчиликни улкан кўринишларидан ҳисобланади.Машҳур олим,марҳум Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг қуйдаги сўзларини келтириш лозим.: “Улар бир вақтнинг ўзида бирор айби йўқ мусулмонларни кечаси бўғизлаб кетишни “шариат руҳсат берган иш” дейдилар.Улар оддий йўловчилар тўла самалётни ичидаги айбсиз инсонлар билан қўшиб портлатиб юборишни “шариатда бор иш”дейдилар.Ҳар ким кўзларинии юмиб ,Росулуллоҳ (с.а.в.)бугун орамизда юрибдилар, деб ҳаёл қилсин.Ул зот шундай разил ишларга рози булармидилар?” Бундай ваҳшийликларни қилаётганлар дин тўғрисида қанча лоф урмасинлар,қилган ёвузликлари бу даъволарини сохта эканлигини фош этмоқда.Бир иллатга карши курашиш сизу бизни вазифамиз тинчлик сизу бизга Юртимизга керак шундай экан нотинчлик келтириб чиқарадиган илатларга қарши жипс бўлиб курашмоғимиз бугунги кунинг талабидир.
Алижон Мингбоев
Риштон туманидаги “Қаландархона”
масжиди имом–хатиби.