Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

«Чол ва денгиз»ни ўқиганмисиз?

«Чол ва денгиз»ни ўқиганмисиз?
426
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Фикримча, Эрнест Ҳемингўйнинг “Чол ва денгиз” асари бош ғояси инсон матонати ҳақидамас, кўпроқ одамнинг нега яратилгани ҳақидаги саволга жавоб қидиришдир.

Катта балиқ – Ҳақ ва ҳақиқат. У эса ҳар қармоққа илинавермайди. Балки асарда келтирилганидек, ҳафтасига учталаб лаққа тутганлар нафслари учун хурсанд бўлишар. Аммо, эътибор қилинг, чолга қирқ кун (!) шогирд тушиб, бирор нарса тута олмагани учун ота-онасининг истаги билан бошқа қайиққа ўтказилган бола иши юришиб кетганига қарамай, нега имкон топган заҳоти чолнинг ёнига югуради? Чунки у чолнинг қирқ кунлик сабоғидан сўнг уйғонди! Ўзини англаш тотини туйди. Бу чилла эмасмиди?!..

Чолни моддият, табиий эҳтиёжлар мутлақо қизиқтирмай қўйган. Масалан, “Овқатланишнинг ўзи аллақачоноқ унинг жонига теккан ва чол ҳеч маҳал денгизга ўзи билан егулик олиб чиқмас эди”. Зеро, чол ва у орқали муаллиф қидирган ҳақиқат жисмий эмас, балки руҳий озиқ, озиқ бўлганда ҳам улкан, ноёб бир топилма бўлиши керак эди. Қаҳрамон руҳияти у “топилма”га шунчалик ташнаки, уни тутгач (топгач) энди ҳеч қачон қўйиб юбормасликка тиришди. Ҳатто “ўлжа”сининг этларини наҳанглар ғажиб кетгани ҳам унинг учун фожеа бўлмади. Зеро, манзилга етганида топган хазинаси қилтаноқларининг ўзиёқ чолнинг ўзи ва қайиғидан, демакки, унинг оламидан бир неча баробар катта эканини кўрган, англаган, бошқаларга ҳам кўрсата олган эди.

Асардаги рамзлар, айтайлик, чол қайиғидаги дағал матодан ясалган елканни ҳақиқат ялови, деб олсак, унинг қирқ ямоқ бўлиб кетгани, аммо қанча кўп йиртилиб, тешилган бўлса, шунча кўп ямалгани ва ҳилпираб тургани, денгиздаги турли шиддатларга дош бера олиши тусмолимизни тасдиқлайди.

Бир ўринда “умидсизлик ҳалокат, бунинг устига, фаҳмимча, умидсизлик гуноҳ” дейилади. Ёдингизда бўлса, ҳазрати Одам ва шайтони лаин ерга бадарға қилинди. Аммо Одам Худонинг раҳматидан ноумид бўлмади. Шайтон эса умидини узди. Муаллиф ана шу ҳодисани бағоят инжалик билан ифода қилмоқда. Қаҳрамон муттасил фикрлайди. Айниқса, унинг қуйидаги эътирофи таҳсинга сазавор: “Мен жуда кўп нарсаларни тушунмайман, – деб ўйлади у. – Аммо бизга қуёш, ой, юлдузларни ўлдиришга тўғри келмагани қандай яхши”. Сўзининг давомида киноя билан: “Денгиздан бор-йўқ ризқимизни қоқиштириб олаётганимиз ва яна ўз биродарларимизни ўлдираётганимиз ҳам етиб ортади…” дейди.

Демак, унинг фикри тиниқиб, эртага ҳар бир нарсанинг ҳисобини бериши зарурлигини идрок қиляпти. Бу эса, инсоннинг руҳи бирламчи экани ва у мудом ўзининг БУТУНИ томон талпиниб туриши, керак бўлса, бу йўлда одамни денгизнинг ўртасига қадар судраб кета олишини англаган ва англата олган ёзувчининг улкан маҳоратидан далолатдир.

Абдулатиф АБДУЛЛАЕВ

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

«Aгар саудияликлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини янада яқиндан билганларида улар Европа давлатларига эмас, балки Имом Бухорий ватанини зиёрат қилар эдилар»

Кейинги мақола

Тинчликни сақлаш барчамизнинг бурчимиз

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
11
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
23
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
8
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
10
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
11
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
23
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.