Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Булар ҳақида кўп гапириш керак бўлган пайтда биз камгапмиз…

Булар ҳақида кўп гапириш керак бўлган пайтда биз камгапмиз…
141
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугун дунё тез ўзгаряпти. Бинобарин турмуш тарзи, тарбиядаги муносабат ҳаммаси кечагидек эмас.

Янги ахборот технологияларининг оммавий ривожланиши баъзи тарбия қолипларини ўзгартириш ёхуд ҳаётга мослаштиришни талаб қилмоқда. Бошқа ҳолатда янги мезонларни ҳаётга татбиқ қилиш керак бўлади. Инсонни ҳаётдан рози қиладиган нарсалар ҳаммаси ҳам ахборотларга боғлиқ эмас.

Масалан, болага доим ўз севган машғулоти бўлиши, бошқалардан ёрдамини аямаслик, интилиб яшаши, ҳар ишда фаол, янгиликка интилиб яшаши, тушкунликка тушмаслиги жаҳл ва ёлғондан узоқда бўлиши жуда муҳимдир. Жараёнлар шиддатли ривожланаётган бугунги даврда асабни сақлаш, самимий бўлиш, бекорчи бўлмаслик, одамларга кўпроқ яхшилик қилиш, манман бўлмаслик лозим.Бунинг учун ҳаммага билан бирдек яхши муносабатда бўлиши, очиқ юзли бўлиш, ўз исми билан чақирилиши, сабрли тингловчи бўлиш, суҳбатдошини қизиқтирадиган нарсалар ҳақида гапириши, ота-она қадр-қимматини юқори тутиши, камтарлик, камгап бўлиши яхшиликка олиб келади. Келинг энди, бугун ижтимоий тармоқлар даврида тарбияда нималарга эътибор бериш керак, деган масалани ўртага ташлайлик. Булар ҳақида кўп гапириш керак бўлган пайтда биз камгап бўлмоқдамиз.

Биринчидан, интернет тармоқлари орқали ўзгалар билан алоқа қилишда аввало ўзига танлаган исмнинг гўзаллигига эътибор бериши лозим. Баъзилар ўз номи билан тармоққа кирмайди. Бу ўта ҳурматсизлик. Глобал тармоқда миллионлаб одамлар жойлашган.  Бошқаларни алдамаслик керак.

Иккинчидан, ижтимоий тармоқлар орқали ўзгалар билан алоқа қилишда қонун ва ахлоқ қоидаларига амал қилиш зарур.

Учинчидан, интернет орқали ўзгалар билан муносабат қилишдан яхшилик ва тенг ҳамкорлик қилиш ҳамда ёмонлик ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилмасликни шиор қилиб олиш зарур.

Тўртинчидан, интернетда фойдали мақсадни кўзлаш ва бефойда ишлардан четда бўлиш лозим.

Бешинчидан, ижтимоий тармоқлар орқали бировлар билан алоқа қилишда яхшиликни ва гўзал хулқни тутиши талаб этилади, турли расмлар, фойдасиз гап ва видеолар билан одамларнинг вақтини ўғирлаш ва уларни чалғитишдан нима фойда?  Фақат керакли, зарур нарсаларни узатиш лозим. Олтинчидан, ижтимоий тармоқларда турли жинс вакиллари бор, ҳазил-ҳузул билан жуда кўп оилавий муаммолар келиб чиқмоқда, иш ҳатто ажралиш масаласигача қадалмоқда.

Бу масалада жамоатчилик жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Бўйи етган қиз ва ўғиллар, ёш оилалар телефон ва ижтимоий тармоқлардаги ахборотларни ҳазил деб ўйламасликларини биз ота-оналар ва педагоглар қайта ва қайта тушунтиришимиз даркор. Электрон  олам тарбияси бугун жуда муҳим. Интернет орқали  алоқа қилиб, катта қарзга ботиб қолаётганлар ёки оиласи бузилаётганлар, электрон оламдан топишиб, таг-тахти номаълум одамлар билан никоҳланиб қолаётганлар, ота-онасининг юзини шувут қилаётган ёшлар ҳақида кунда эшитяпмиз.

Лекин тарбияда булар ҳақида нега жиммиз?  Биз илгари ҳаё ва андиша қилиб юрган нарсаларни ёшлар интернетдан аллақачон билмоқда. Бугунги болалар ҳам интернет орқали ёлғон ишлатяпти, сохтакорлик билан уйдирма хабарлар, суратлар ва видео лавҳалар тарқатяпти.  Оилада ва таълим даргоҳларида ижтимоий тармоқлар тарбияси бўйича мавзулар бўлиши шарт.  Замон шуни талаб қилмоқда. Интернет орқали муносабатларда нотаниш кишиларни «Сиз»лаб уларга алоҳида ҳурмат кўрсатиш керак. Бу телефондаги суҳбатларга ҳам тегишли. Сўкиш ва қарғаш бу одамгарчиликдан чиқиш билан тенг.

Рухсат олмасдан кишиларнинг расми ёки товуши ва видеосини тармоқларга жойлаштириб юборишлик ўта маданиятсизлик ҳисобланади. «Электрон» ёшларга беҳуда тортишувларга йўл қўймаслик ва беодобликларга қарши курашишни ўргатайлик. Яна бир гап – ижтимоий тармоқлардаги савдо-сотиқлар, таклифлар,борди-келдилар расмий мақомга эга бўлганлиги учун бунда лафзда туришлик, ваъдага вафо қилишлик, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмасликни ҳам тарбияда ўргатишлик уни иш дастурларимизга киритишимизни тавсия қиламан.

Албатта ёшларимиз қанча маданиятли ва тарбияли бўлса, шунча зурриётларимиздан кўнглимиз тўқ бўлади. Бир ҳисобдан рақамли иқтисоднинг ичидамиз, бир ёқдан инсонга рақамли оламдан ташқарида, у бўлмаган вақтда ҳам амал қилган тарбия мезонларига амал қилишга бурчлимиз. Бунақа пайтда «Сих ҳам, кабоб ҳам куймаслиги» керак. Лекин ҳар қандай даврда биз ўзлигимизни йўқотмаслигимиз даркор.

 

Бахтиёр КАРИМОВ,  Ўзбекистон республикаси Халқ ўқитувчиси,  

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Калит сўзлар: ахборот технологияларитаълим-тарбиятурмуш тарзи
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Вилоятимиз уламоларининг 6 декабрь душанба куни масжидларга ташриф режаси билан танишинг

Кейинги мақола

Хушхабар: Масжидлар сони 2100 тага етди! Қорақалпоғистонда яна бир масжид ўз фаолиятини бошлади.

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.