Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Аёллар саҳифаси

Аёллари эъзозланган юрт

Аёллари эъзозланган юрт
123
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Ҳаммамизга аёнки, обод турмушни  ҳаётимизнинг  файзу-фариштаси бўлмиш муҳтарама аёлларимизнинг оила ва жамиятдаги фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Аёл деганда аввало кўз олдимизга мунис оналаримиз, опа-сингил, аҳлу аёлларимиз, шириндан-шакар жажжи қизларимиз кўз олдимизга келади.
Тарихдан маълумки, аёл зоти бугунги кунимиздек ардоқланмаган. Қадимдан араблар қиз фарзанд  дунёга келса, қизларини тириклайин ерга кўмишдек оғир гуноҳни ўзларига одат қилишган бўлса, қадимги Европада аёлни “шайтоннинг малайи” деб ҳисоблашарди.  Ҳиндистонда бундан ҳам хунук, яъни улар эри ўлган хотинни тириклайин эрига қўшиб куйдириш одат бўлган.
Аллоҳ таоло томонидан икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи  Ислом динимизда мазкур масалага аниқлик киритилди. Аллоҳ томонидан аёл зотига юксак мақом берилиб, уларни жамиятдаги ўрнига юқори баҳо берилди. Жумладан, онани ҳурмат қилиш,  унинг розилиги Аллоҳнинг розилигига тенглаштирилган бўлса, қиз туққан, уни боққан, уни қарамоғига олиб вояга етказганларга дўзахдан қутилиш, жаннатдан жой олиш мақомини эълон қилди. Албатта исломдан аввал жоҳилият даврида аёл-қизларга меросдан улуш ажратилган эмас, улар доимо ўз ака-укалари меросидан маҳрум қилинганлар. Аллоҳ таоло эса уларга улуш ажратилиши фарз амал эканини Қуръони каримда баён қилиб берди.  Умуман, аёл зотига унга мос ва хос бўлган барча ҳақларни берди ва уни шарафлади.
Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хадиси шарифларида аёллар улуғланиб, улар билан ўзаро муносабатлар алоҳида кўрсатиб берилди. Ислом дини аёлларарни мукаррам этганлиги шу билан яққол кўринадики, Қуръондаги бутун бошли бир сура улар номи билан, яъни “Нисо” (аёллар) сураси деб аталди.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Бир кишининг иккита қизи бўлса, у иккисини яхши тарбия қилса, ёки иккисига яхши соҳиб бўлса, икковлари уни албатта, жаннатга олиб киради”, дедилар”.
Яна бир хадиси шарифларида: “Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи гўзалроғидир. Сизларнинг яхшиларингиз ўз аёлларига яхши бўлганларидир” деб марҳамат қилдилар.
Ривоятларда келтирилишича, қадимда бир юртда золим подшоҳ бўлган экан, бир куни вазирини чақириб, мен ҳарбий юриш қилиб, ўзга юртларни ўзимга бўйсундирмоқчиман, деб айтибди. Вазирига иккита чопарни икки юртга жосуслик қилиш учун жўнатиш  вазифасини берибди. Иккита чопар бири Машриқ томонга, иккинчиси Мағриб томонга қараб кетибди. Орадан бир қанча вақт ўтиб икки чопарлар қайтиб келишибди. Золим подшоҳ, улардан қайси юртга борганлигини ва у юртда аёлларга қандай муносабат бўлаётганлиги ҳақида сўрабди.
Чопарлардан биринчиси: “Подшоҳим, мен борган юртда аёллар жуда хор экан, эркаклар ўз ишлари билан овора, аёллар ўз билганича яшар экан. Эркаклари аёлларни ҳеч қизғанмас ва ҳар ким аёллар хоҳлаган ишини қилиб кетаверар экан,” – дебди.
Иккинчи чопар, “шоҳим, мен борган юртда аёллар иззат ва икромда, эркакларни жуда рашк қилар, уларга ҳеч қандай оғир иш қилдирмас экан”, – дебди.
Подшоҳ  ҳар иккала чопарнинг сўзини эшитгандан сўнг, биринчи чопар хабар келтирган юртга юриш қилишлик ҳақида фармон берибди. Шунда вазири: “Подшоҳим, нима учун айнан шу юртга юриш қилмоқчисиз”,- деди.
Подшоҳ вазирига қараб: “Аёллари хор қилинган, аёллари эркаклари томонидан қизғанилмаган, эркаклари аёлларини ҳимоя қила олмайдиган юрт ўз юртини хам ҳимоя қила олмайди”, – дебди.
Қиссадан ҳисса шуки, қайси юртда аёллар хор қилинса, аёлларга паст назар билан қаралса ва эркаклар аёлларини рашк қилмаса, ўша ерда  тинчлик, осойишталик, саронжом саришта-ю файзу барака бўлмайди.
Аллоҳга шукрки,  юртимизда аёллар иззат ва икромда, ҳукуматимиз томонидан аёллар учун яратилаётган шароитларни хар қанча гапирсак оз. Аёлни қадрлаган юртда эзгулик, адолат, яхшилик ҳамиша музаффар. Шунинг учун ҳам хотин-қизлар соғлиғини муҳофаза қилиш, маънан баркамол ва жисмонан етук авлодни шакллантириш мустақил Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов айтганларидек: “Қизларимиз тимсолида биз, авваламбор, бўлғуси оналарни, ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом авлодни ўзимизга тасаввур қиламиз, наслимиз давомчиларини кўрамиз. Ҳеч шубҳасиз, қиз бола соғлом, билимли, замонавий касб-ҳунар эгаси бўлса, у қурадиган оила ҳам, бу оиланинг меваси ҳисобланмиш бола ҳам соғлом ва бахтли бўлади. Оиланинг соғлом ҳамда бахтли экани, бутун жамиятнинг барқарорлиги ва фаровонлиги кафолатидир.
Аёл — мукаррам зот. Мамлакатимизда хотин-қизларни қадрлаш ва эъзозлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар ана шу таърифга ҳамоҳанглиги билан янада қимматлидир.
Ҳақиқатан ҳам, Онага, Аёл зотига юксак эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан биридир. Юртимизнинг бош майдонида бахтиёр она сиймосини ифода этган муаззам ҳайкал ўрнатилгани, Мустақиллик монументи билан уйғунлашган ушбу мажмуага “Мустақиллик ва эзгулик монументи” деб ном берилганлигининг ўзи оналарга, опа-сингилларимизга бўлган чуқур ҳурмат, эҳтиром ифодасидир.
Раҳматилло МАДАМИНОВ,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Оқ фотиҳа

Кейинги мақола

Кутилмаган совға

Ўхшаш мақолалар

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон
Мақолалар

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон

02.03.2023
12
Таомланишда ҳам меъёр бор
Мақолалар

Таомланишда ҳам меъёр бор

09.02.2023
39
Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ақидавий оқимларнинг юзага келишига туртки бўлган омиллар

Ақидавий оқимларнинг юзага келишига туртки бўлган омиллар

20.03.2023
2
Сохта салафийлар йўли – залолат йўли

Сохта салафийлар йўли – залолат йўли

18.03.2023
11
Вақф фонди раҳбари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

Вақф фонди раҳбари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

18.03.2023
11
Намознинг вақти кам қолганлиги сабабли таяммум қилиши жоизми?

Намознинг вақти кам қолганлиги сабабли таяммум қилиши жоизми?

17.03.2023
39
Ислом тинчлик, оқибат динидир

Ислом тинчлик, оқибат динидир

16.03.2023
6
“Челси” стадионида жамоавий ифторлик уюштирилмоқда

“Челси” стадионида жамоавий ифторлик уюштирилмоқда

16.03.2023
5
Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

16.03.2023
51
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж зиёратчилари учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж зиёратчилари учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади

15.03.2023
26

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика