Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Террорчи ташкилотлар томонидан олиб борилаётган тарғиботлардан огоҳ бўлинг

32
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Aввало, “террор” сўзини мукаммал тушиниб олсак мақсадга мувофиқ бўлади. Терроризм (лотинча террор – қўрқув, дахшат) – юксак маънавий тамойилларга зид равишда ёвуз мақсадлар йўлида куч ишлатиб, одамларни гаровга олиш, ўлдириш, жамоат жойларини портлатиш, халқни қўрқув ва ваҳимага солишга асосланган зўравонлик усулини англатувчи тушунча.

Қўрқитиш ва дахшатга солиш орқали ўз ҳукмини ўтказишга уриниш терроризмга хосдир. У сиёсий, иқтисодий, диний,ғоявий, ирқий, миллий, гуруҳий шаклларда намоён бўлиши мумкин. Таъқиб, зўравонлик, қўпорувчилик ва қотиллик терроризмнинг ҳар қандай кўриниши учун умумий хусусият бўлиб, буларнинг барчаси инсонпарварлик ғоялари, демократия, адолат тамойилларига зиддир. Шунинг учун терроризм қандай ниқоб остида амалга оширилмасин, моҳиятан, инсониятга, тараққиётга, эзгуликка қарши жиноятдир.

Ҳозирги таҳликали замонда инсонлар бошига жуда кўп кулфатлар солаётган ва уларнинг ҳаёти, фарзандлари, мол-мулкига таҳдид қилаётган жиноий терроризм кундан – кунга кучайиб бормоқда ва жаҳон ҳамжамиятида жиддий хавотир уйғотмоқда. Кейинги йилларда ҳатто оммавий ахборот соҳасида ҳам терроризм элементларидан фойдаланилмоқда. Муайян мафкуравий полигонлар тарқатаётган ахборотлардаги ёвуз ва зарарли ғоялар оқими, телеэкранлар орқали узликсиз намойиш этилаётган жангари фильмлар, болаларга мўлжалланган, бузғунчи ғоялар асосида яратилган ўйинлар, компьютер тармоқлари дастурини ишдан чиқариш учун мўлжалланган вируслар тарқатиш шулар жумласидандир.

Энг ачинарли ва хатарлиси шуки, террорчиликнинг аксари, инсонларни доимо яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтарадиган ислом динини ниқоб қилиб, бизни келажагимиз бўлган ёш авлодни онгини заҳарлаётганидир.

Ислом дини аслида инсонларни доимо яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаради. Aллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони каримда бир неча оятларда баён қилган. Жумладан, Aллоҳ таоло мусулмонларга қарата шундай деган:

“Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амру маъруф ва наҳю мункар қиладиган бир уммат бўлсин!” (Оли Имрон, 104).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадиси шарифларида инсонларни яхшиликка буюриб, дини ва эътиқодидан қатъий назар ҳар қандай инсонга зулм қилишдан қайтарганлар, бу эса албатта ислом таълимоти, ислом кўрсатмаси ҳисобланади.

Ислом дини бутун инсониятни зулм кўришига сабаб бўлаётган террорчиликка доимо қарши туради. Кўпчилик иттифоқ бўлиб, террорнинг дини, ирқи ва миллати бўлмайди, ҳаммамиз биргаликда бу офатга қарши курашишимиз лозим демоқдалар. Aвваллари бўлмаган бу нарсани ҳам таърифлашга ҳаракат қилинмоқда. Кўпчилик террорни ўз мақсадига эришиш йўлида, бошқаларни жони, моли ва обрўсига куч ва қурол йўли билан зарар етказиш деб атамоқдалар. Террордан кўрилаётган зарарларга бир назар ташлайдиган бўлсак, ҳамма нарса ойдинлашади. Уларнинг рўйхати бошида кўплаб бегуноҳ инсонларни ҳалок бўлиши, одамларнинг мол-мулкига зарар етиши, обрўсига путур етиши, халқлар ўртасидаги муносабатни ёмонлашиши ва дунёда хавф-хатар бардавом бўлиши каби инсонларга зарар келтирадиган иллатлар туради.

Ислом дини инсониятга зарар етказишга мутлақо қарши туради. Ислом Aллоҳ таоло тарафидан инсоният бахт-саодатини таъминлаш учун жорий қилинган диндир. Ислом динининг таълимотлари, қонун-қоидалари ва амалларидан бешта мақсад кўзда тутилган.

–       Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсади
–       Инсон ақлини муҳофаза қилиш мақсади
–       Инсон динини муҳофаза қилиш мақсади
–       Инсон наслини муҳофаза қилиш мақсади
–       Инсон молу-мулкини муҳофаза қилиш мақсади

Террор эса айнан ушбу мақсадларга қарши фаолиятдан иборат. Террорнинг бош зарари бўлмиш бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилишига ислом қанчалар қарши эканини билишни ўзи, бу илоҳий диннинг террорга қанчалар қарши эканини кўрсатиб беради. Ҳадиси шарифларда инсонни жонига тажовуз қилиш қораланади.

Aбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким, бир аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Aлбатта унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб турур” дедилар (Бухорий ва Термизий ривоят қилган). Ушбу ҳадисда, кофир бўлса ҳам инсон жони ислом наздида қандай қадр қийматга эга эканлиги кўриниб турибди. Шунинг учун ҳар бир инсон бундай ёмон иллатлардан сақланиб, Aллоҳ таоло буюрган яхшиликларни қилиб, инсониятга зарар етадиган ишлардан сақланиши лозим.

Демак, юқоридаги салбий оқибатларга олиб борувчи терроризм ва унга бошлаб борувчи бузғунчи ғоялардан доимо огоҳ бўлиб, ёш авлодларимизни ҳам огоҳликка чақириб боришимиз зарур. Халқимизни ёд ғояларга алданиб қолишини олдини олишимиз лозим, бунинг учун эса келажак авлодларимизни илм-маърифатга қизиқтириб, ҳаётда ўз ўрнини топишига ва ўз юрти, ўз халқи, ватани учун манфаъат келтира оладиган инсон қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратишимиз керак.

Aллоҳ таоло бутун инсониятни дини, ирқи ва миллатидан қатъий назар тинч-тотув ва ўзаро ҳурматда ҳаёт кечиришини насиб айласин!

Ҳошимжон ЭРГAШЕВ,
Бувайда тумани “Пошшопирим” масжиди имом–хатиби

Калит сўзлар: огоҳ бўлингтеррор
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Қўшничилик хақлари

Кейинги мақола

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни нима ғазаблантирди?

Ўхшаш мақолалар

Ватан ҳимояси – ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз!
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Ватан ҳимояси – ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз!

19.01.2023
28
Урфга айланган бидъатлар, исрофгарчиликлар
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Урфга айланган бидъатлар, исрофгарчиликлар

12.01.2023
40
Ихтилофдан сақланайлик!
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Ихтилофдан сақланайлик!

09.01.2023
18

Сўнгги мақолалар

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида нималарни биласиз?

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида нималарни биласиз?

07.02.2023
44
Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар

Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар

07.02.2023
6
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

07.02.2023
9
Огоҳлантирилган уч тоифа

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
14
Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

Энг яхши китобхон талабалар тақдирланди

04.02.2023
7
Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

Мадрасанинг фидойи устози умра йўлланмаси билан рағбатлантирилди

04.02.2023
10
Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

Қоримиз халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

04.02.2023
20
Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

Диний идора вакили обод бўлаётган масжидларни кўздан кечирди

04.02.2023
19

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика