Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Салафларимизга мухолиф бўлган “салафийлар”

Салафи солиҳлар ва салафийлар
135
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бандаларини тўғри йўлга ҳидоят қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Умматларини келажакдаги дин ниқоби остидаги фитначилардан огоҳликка чақирган пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин.

Охирги пайтларда оммавий ахборот воситалари орқали, қатор ижтимоий тармоқларда ва кўплаб интернет сайтларида салафларимизга мухолиф бўлаётган сохта “салафийлик” ҳақида турли хил гап сўзлар тарқалмоқда. Буларнинг энг бузуқ даъволари бемазҳаблик ва оятларнинг зоҳирига қараб нотўғри талқин қилиш каби бузуқ даъволарида янада намоён бўлмоқда. Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Замонни яхшиси менинг замонимдир, сўнг уларга яқин бўлганларнинг замони, сўнг уларга яқин бўлганларнинг замонидир» дедилар.  Ушбу ҳадисни далил қилиб аҳли сунна уламолари ушбу уч даврни “саодат асри” дедилар. Саодат асрида яшаган мусулмонлар “салафи солиҳинлардир” дедилар. Ушбу уч даврда яшаган зотлар, шундай инсонлар эдики, уларнинг барчалари динда йўлчи юлдузлар каби эдилар. Юқоридаги ҳадисдан ҳам маълум бўляптики, ҳозирда улуғ мужтаҳид салафларимизга мухолиф бўлиб, “Динда мазҳабларга эргашиш йўқ!”, “Саҳобалар даврида мазҳаблар бўлмаган” каби пуч даъволарига мутлақо илмий асос мавжуд эмас.

Мазҳабга эргашиш – Қуръон ва суннатни қўйиб шахсга эргашиш эмас, балки айнан Қуръон ва суннатга эргашиш саналади. Чунки Аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай марҳамат қилган: “Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг” (Наҳл сураси, 43-оят). Албатта бу шариат илми ҳам нозик ҳассос масала бўлганлик учун шу дин илмида олим бўлган олимлардан сўраб уларга эргашиш лозим бўлади. Мазҳаббошиларимиз ана шундай мужтаҳид олимлар бўлишган пайғамбаримиз саҳобаларга ўргатди, саҳобалар ўзларидан кейингиларга улардан кейинги мужтаҳид мазҳаббошилар ҳар ким Қуръон, ҳадисни ўзича талқин қилиб адашиб фитнага кетмаслик учун мазҳаббошилар Қуръон ва ҳадислардан ижтиҳод қилиб муайян мазҳабга асос солганлар. Мингдан ортиқ китоб таълиф қилган ҳанафий мазҳабининг буюк олимларидан бири Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Мен йигирма беш йиллик илмий тажрибам асосида шуни билдимки, ҳозирги даврда бирор мазҳабни тутмаслик охир-оқибат динсизликка олиб борар экан” (Малфузот китоби). Яна уларнинг бузуқ даъволари Қуръони карим оятларини фақат зохиран, сўзма-сўз талқин қилиш, оятларнинг мажозий маъноси борлигини рад этиш.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло “Оли Имрон” сурасининг аввалида бундай деган:

هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آَيَاتٌ مُحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ فَأَمَّا الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاءَ الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاءَ تَأْوِيلِهِ وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلَّا اللَّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آَمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِنْ عِنْدِ رَبِّنَا وَمَا يَذَّكَّرُ إِلَّا أُولُو الْأَلْبَابِ

“У Сизга Китобни (Қуръонни) нозил қилган зотдир. Унда шу Китобнинг «онаси» саналмиш (маъноси) аниқ оятлар ва (шу билан бирга) яна муташобиҳ (маъноси Ўзидан бошқага номаълум) оятлар ҳам бор. Аммо дилларида оғиш бор кимсалар одамларни фитнага солиш ва ўз талқинига мувофиқ маънолар бериш учун унинг (Қуръоннинг) муташобиҳ оятларига эргашадилар. Ҳолбуки, ундай оятлар таъвилини (асл маъносини) фақат Аллоҳнинг Ўзигина билур. Илмда мустаҳкам (ҳаққоний олим)лар эса, дейдилар: «Унга имон келтирдик. Ҳамма (оятлари) Раббимиз ҳузуридандир». (Бундан) фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар” (Оли Имрон, 7).

Мазкур ояти каримада Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло дилларида оғиш бор кимсалар айнан муташобиҳ оятларга эргашиб, одамларни фитнага солишни ва ўзларича талқин қилишни кўзлайдилар, ўзларича ботил таъвиллар қилиб, ушбу сифатлар ҳақида гапираверадилар. Аллоҳ таолонинг сифатлари баён қилинган муташобиҳ оятларни учга тақсимлаш мумкин: 1.Зоҳири Аллоҳ таолога тараф нисбатини беришни ваҳмга келтирувчи муташобиҳ оятлар. Масалан:

يَخَافُونَ رَبَّهُمْ مِنْ فَوْقِهِمْ

“Улар устиларидаги Роббиларидан қўрқурлар”. Ушбу оятнинг зоҳирий маъноси Аллоҳ таолога уст тараф нисбатини беришни ваҳмга келтиради.

2.Зоҳири Аллоҳ таолога жисм нисбатини беришни ваҳмга келтирувчи муташобиҳ оятлар. Масалан:

وَجَاءَ رَبُّكَ

“Ва Роббинг келса…”. Ушбу оятнинг зоҳирий маъноси Аллоҳ таолога жисмлар каби бир жойдан иккинчи жойга кўчиш нисбатини беришни ваҳмга келтиради.

3.Зоҳири Аллоҳ таолога аъзо нисбатини беришни ваҳмга келтирувчи муташобиҳ оятлар. Масалан:

يَدُ اللَّهِ فَوْقَ أَيْدِيهِمْ

“Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир”. Ушбу оятнинг зоҳирий маъноси Аллоҳ таолога тана аъзосини нисбат беришни ваҳмга келтиради.

Аҳли сунна вал жамоа уламолари. Бу муҳтарам зотлар муташобиҳ оятлар ҳақида қандай эътиқод қилиш лозимлигини шаръий далиллар асосида исботлаб берганлар. Мазкур уламолар ушбу масала тўғрисида умумий икки гуруҳга бўлинадилар:

  1. Тафвийз қилувчилар, (ирода қилинган маънони Аллоҳга топширувчилар).
  2. Таъвил қилувчилар, (муҳкам оятларга мувофиқ қилиб маъно берувчилар).

Тафвийз қилувчилар деганда аҳли сунна вал жамоа уламоларининг жумҳури тушунилади. Таъвил қилувчилар деганда эса зарурат тақозосига кўра таъвил қилишга рухсат берган озчилик уламолар тушунилади. Мотуридийларнинг қарашлари: Аллоҳ таолонинг «қўл» маъносини англатувчи «яд» сифати бор. Бу сифат аъзо эмас, бандалар тасаввурига сиғадиган бирор кўринишда ҳам эмас, балки, Аллоҳ таолонинг бошқа сифатлари сингари азалий сифатдир. Шунинг учун «қўл» деганда тасаввуримизга келадиган сифатдан Аллоҳ таолони пок деб биламиз. Қуръонда баён қилинганидек Аллоҳ таолонинг «яд» деган сифати бор, деб эътиқод қиламиз ва «яд»дан нима ирода қилинганини У зотнинг Ўзига ҳавола қиламиз. Баъзи ашъарий уламоларнинг қарашлари: «қўл» маъносини англатувчи «яд» калимасининг ҳақиқий ва мажозий маъноси бўлиб, аъзога нисбатан қўлланганда ҳақиқий маъносида ишлатилади. Аммо аъзодан бошқа нарсаларга қўлланганда турлий мажозий маъноларда ишлатилиши мумкин:

1.«Қудрат» маъносида ишлатилади. Масалан: “Султоннинг қўли фуқароларнинг қўлидан юқори”, дейилади. Бундан “Султоннинг қудрати ғолибдир”, деган маъно тушунилади.

  1. «Неъмат» маъносида ишлатилади. Қўл неъмат бериш асбоби бўлгани учун қўл айтилиб ундан неъмат ирода қилинади (масалан, сахий одамга “неъмати ё бойлиги очиқ” дейилмасдан “қўли очиқ” дейилгани каби).
  2. Сўзни таъкидлаш учун ишлатилади. Масалан: «Бу бинони унинг қўллари тиклаган». Бундан ушбу бинони айнан у қурган деган сўзни таъкидлаш маъноси тушунилади[15]. Шунга кўра оятдаги «қўлим» маъносини англатувчи зоҳирий маъносини «қудратим» маъносига таъвийл қилинса, авом халқни нотўғри эътиқодга кетиб қолишларидан сақловчироқ бўлади. Аллоҳ таола барчаларимизни ҳозирги кундаги бузуқ даъволарни қилаётган сохта “салафий”ларни фитналаридан сақланишга ўзи тавфиқ хидоят берсин зеро улар буюк салафи солиҳларимизга мухолиф бўлган “салафийлардир”.

Бозорали ХОМИДОВ,
Қува туман “Қўшкечик” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: Раддиясохта салафийлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳамдардлик билдирамиз

Кейинги мақола

Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий хабарномаси

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
91
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
79
Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди

26.06.2026
40

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
48
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
54
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
55
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
57

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.