Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Муқаддас тушунчаларни нотўғри талқин қилманг

Муқаддас тушунчаларни нотўғри талқин қилманг
122
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз даврларидаги мусулмонлар билан бирга ўзлари учун қадрли бўлган ватанлари Макка шаҳридан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлар.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғиз ўзлари ҳижрат қилмадилар! Шунинг учун, у зотнинг атрофларидаги барча мусулмонларга ҳижрат қилиш (кўчиш) фарз қилинган эди. Ана шу кўчиб ўтишлари араб тилида “ҳижрат” – “кўчиш” деб аталади. Ушбу ҳижратдан “ҳижрий йил” ҳисоби бошланган.

Бизнинг давримизга келиб айрим тоифалар: “Ҳижрат ҳозир ҳам фарз. Ҳижрат қилмоқ вожиб бўлди. Ўзингиз яшаб турган ўлкалардан кўчиб кетмоғингиз шарт. Агар кимки ҳижрат қилмаса, қаттиқ гуноҳкор бўлади, ҳатто ҳижрат қилмаганлар кофирдир”, деганга ўхшаш фикрларни айтишиб,  диний арконлардан, шаръий ҳукмлардан яхши хабардор бўлмаганларни чалғитиб, адаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Бугунги кунда адашган тоифалар тарафидан динимизда муқаддас бўлган “ҳижрат” сўзини ўзининг нотўғри тушунчасига мослаб ишлатиб келяпти. Бундай инсонлар дунёнинг нотинчлик ҳукм сураётган ва ўзлари ўрнашиб олган мамлакатларда мутаасибликка берилган шахсларни бир жойга жамлаб ва шу орқали режалаштирилган ғаразли мақсадлари сари ҳаракатланишмоқда.

Хусусан, улар илм ва маърифатдан узоқ, билимсиз ёшларни ўз атрофларига тўплашга ҳаракат қилиб, ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, исломнинг беш аркони эмин-эркин адо этилишига шароит яратилган, тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган киндик қони тўкилган Ватанини тарк этишгача қириб келмоқда.

Она юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон бўлиб юриш, ўзига ўхшаган манқурт кимсалар билан бирлашиб, ўз юртига қарши қурол кўтариши айни ислом таълимотига зид ишдир.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен ота-онамни йиғлаган ҳолида ташлаб, ҳижрат қилиш учун сизнинг ҳузурингизга келдим”, – дейди. У зот эса: “Ота-онангни олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин”, – деб жавоб берадилар (Абу Довуд ривояти).

Ҳижратни ҳозир ҳам фарз дейдиганлар саҳиҳлигини инкор қила олмайдиган, уларнинг ўзларининг “муҳаддис”лари ҳам саҳиҳлигини тан олган, аъло даражадаги саҳиҳ ҳадиси шариф борки, унда ҳозир ҳижрат йўқлиги аниқ ва ҳеч қандай эҳтимолларсиз иборалар билан таъкидланган. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг саҳиҳ ҳадислар тўплами  “Саҳиҳи Бухорий”  асарларида ўндан ортиқ жойида: لا هجرة بعد فتح مكّة – “Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ!”, деган мазмундаги ҳадисини келтирганлар. У олдин фарз қилинган ҳижратнинг ҳукмини бекор қилувчидир. Ана шу ҳадиси шарифга биноан аҳли суннат ва жамоат таълимотидан оғишмаган мусулмонлар ва уларнинг уламолари инсоннинг яшаб турган жойидан бошқа жойга кўчиб кетиши бир пайтлар фарз бўлган ҳижратнинг ҳукмини бекор қилинган, деб тушунганлар.

Убай  ибн Каъб розияллоҳу анҳу оталаридан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар ҳижрат бўлмаганда эди, ансорлардан бири бўлган бўлардим”, – дея марҳамат қилганлар (Сунан Термизий).

Ҳанафий уламолардан бўлган Абу Жаъфар ат-Таҳовий ушбу ҳадисни шарҳлаб, “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзга юрт вакили – маккалик бўлганликлари сабабли  ўзларини ансорлар жумласига киритмаган”, – дейди.

Бу ерда мадиналиклар нақадар олижаноб инсон бўлгани ва уларга мансуб бўлиш улуғ фазилат эканлиги билдирилаётган бўлса ҳам, бироқ инсон ҳеч қачон ўз ватанидан кечмаслиги ва ўзга юртни ватан деб танламаслиги таъкидланмоқда. У зот ҳар бир инсон ўз она юртига содиқ фарзанд бўлиши лозимлигига ишора қилмоқдалар. Бу эса, “ҳижратчи”ларга тўғри йўлни танлаб олишларига туртки бўлиши шубҳасиздир.

Абдуқуддус ИСАҚОВ,
Қўқон шаҳар “Зайнул обидин” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: ҳижрат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

«Меҳр-4» операцияси натижасида Ўзбекистоннинг 24 нафар фуқароси ватанга қайтарилди

Кейинги мақола

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўхшаш мақолалар

Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
114
Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
110
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
83

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
12
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
16
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
20
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
114
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.