Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Исломда тинчлик деганда нима тушунилади?

Исломда тинчлик деганда нима тушунилади?
104
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсоният яратилганидан буён икки ғоя орасида яшаб келмоқда. Бир-бирига зид бу ғояларнинг бири бунёдкор, иккинчиси вайронкор. Бунёдкор ғоя билан инсонлар катта ютуқларга эришган. У барқарор бўлган жамиятда дунё халқлари бир-бирига билан бағрикенглик муносабатида бўлганлар, ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирганлар. Ҳатто қариндошлик ришталарини боғлаганлар.

Бунинг акси бўлган вайронкор ғоя ҳамма вақт жамиятдаги тинчлик тамойилларини бузиб, миллат ва элатлар орасига адоват ва гина уруғларини сочиб, уруш алангасини ёққан.

Вайронкор ғоя улғайиб келаётган ёшлар учун хавфлидир. Нафақат ёшлар, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси тинчликдан оғишса, беқарорлик юзага келади.

Ҳозирги кунда бир-бирига зид бўлган бу икки тушунчани тўғри талқин қилиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Вазият бу ғояларнинг ижобий ва салбий томонларини инсонларга Қуръон ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида тушунтиришни тақозо этмоқда.

Қуръони каримда мусулмонларни бунёдкор ғояларга тарғиб қилувчи бир қанча оятлар келган. Биз “السِلْمُ“ [ас-силм] – “тинчлик” лафзининг турли маъноларда келгани ва Аллоҳ таоло бу лафз билан мусулмонларни жамиятда тинчлик ўрнатишга тарғиб қилганига тўхталамиз.

﴿يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا ادْخُلُوا في السِلْم ِكافةً﴾

“Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг!”[1].

﴿وَإِن جَنحُوا لِلسَّلْمِ فاجنح لها﴾

“(Эй Муҳаммад) агар улар сулҳга мойил бўлсалар, сиз ҳам унга мойил бўлинг”[2].

“السِلْمُ” лафзининг ўзаги бўлган “السلام” [ас-салом] лафзи Қуръонда олти ўринда, баъзида охиратда мўминлар кирадиган жаннат, бошқасида салом бериш маъносида келган.

﴿لهم دارُ السَلامِ عِندَ رَبِّهِمْ﴾

“Улар учун Парвардигор ҳузурида тинчлик диёри (жаннат) бордир”[3].

﴿وَلَقَدْ جَاءَتْ رُسُلُنَا إِبْرَاهِيمَ بِالْبُشْرَىٰ قَالُوا سَلَامًا ۖ قَالَ سَلَامٌ﴾

“Элчиларимиз Иброҳимга хушхабар келтириб, унга салом берди, Иброҳим ҳам салом берди”[4].

Демак, Аллоҳ таоло мўминларга:

﴿يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا ادْخُلُوا في السلم كافة﴾

“Эй иймон келтирганлар, исломга тўлиғича киринг!” деб, диннинг барча аҳкомларини қабул қилган ҳолда Ислом динига киришни амр қилмоқда.

Бу тинчлик-омонлик дини экани бошқа оятларда ҳам билдирилган. Аллоҳ таоло Қурайш аҳлига тинчлик неъматини миннат қилиб:

 ﴿الَّذِي أَطْعَمَهُم من جُوعِ وَءَامَنْهُم مِّنْ خوف﴾

“У Зот уларни очлик ва хавфу хатардан холи қилди”[5] деди. Ундан олдин:

﴿فَلْيَعْبُدُوا رَبَّ هَذَا الْبَيْتِ﴾

“Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар”, деб айтди ва уларга ибодат қилишни буюрди. Бунда икки неъматни – тўкин-сочинлик ва тинчликни сабаб қилиб келтирди. Чунки ибодат неъмат берувчига шукр ҳисобланади.

Яна Аллоҳ таоло:

﴿مقَامُ إِبْرَاهِيمَ وَمَن دَخَلَهُ، كَانَ آمِنًا﴾

“Унда мақоми Иброҳим – очиқ оят-аломатлар бор. Унга кирган одам (ҳар қандай хавф-хатардан) омон бўлур”[6], деган сўзи билан мусулмонлардан ким Байтул ҳаромга кирса, хавфу хатардан холи бўлишининг хабарини беряпти. Бу жумла хабарий бўлса-да, баъзилар унга иншоий (талабни англатиш), яъни “Ким Байтул ҳаромга кирса, Аллоҳга иймон келтирсин”, деб маъно берган. Аммо буни хабарий жумла деб тушуниш фойдалидир. Чунки оятда аввалги оятлардаги каби ижтимоий тинчлик назарда тутилаяпти. Буни “السلم” маъносидан ажратиб бўлмайди.

Бу ўринда бизга аҳамиятли бўлгани “السلم” лафзи бўлиб, у ҳақда муфассирлар қуйидаги фикрларни билдирган.

Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳ айтади: “Аллоҳ таолонинг

﴿ يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا ادْخُلُوا في السلم كافة ﴾

оятидаги “السِلم” касра ўқилса ислом дини назарда тутилади, агар “السَلم” деб фатҳалик ўқилса, “сулҳ” маъносини беради”[7].

Али ибн Муҳаммад Мовардий бундай фикр билдирган: “Оятдаги “السلم”га салаф уламолари икки хил маъно берган. Биринчиси: “Исломга киринглар” маъносида. Бу Ибн Аббос, Мужоҳид ва Заҳҳокнинг фикри. Иккинчиси: “Тоатга киринглар”, маъносида бўлиб, у Робиа ва Қатоданинг сўзи”[8].

Имом Замахшарий “Кашшоф” тафсирида “السَلم”ни иккинчи маъно – “итоат қилиш” маъноси билан тафсир қилган. Биринчи маънони қабул қилмаган[9].

Ибн Атийя Андалусий ўз тафсирида икки маънони ҳам қабул қилган. Биринчиси, ислом дини бўлса, иккинчиси, итоат маъносида[10].

Имом Табарий айтади: “Оятдаги “السَلم”ни фатҳа билан ўқиганлар бу лафзни келишув маъносига бурган. Шунда маъно: “Урушни тарк қилиб, сулҳ ва келишувга ҳамда жизя олишга киришинглар” бўлади”[11].

Юқоридаги фикрлардан бу муфассирларнинг барчаси битта маънода иттифоқ бўлгани аён бўлади. У ҳам бўлса, ислом динига кириш бўлиб, бунинг негизида бўйсуниш, сулҳ тузиш ва келишиш маънолари ётади. Бу маънолар билан биринчи маъно орасида ҳеч ҳам қарама-қаршилик йўқ. Чунки ислом дини бу маъноларнинг барчасини ўз ичига қамраб олади. Зеро, сулҳ, итоат ва келишиш “السلم“ – “тинчлик” учун хизмат қиладиган тамойиллардир.

Имом Розий оятдаги “السلم“ни юқоридаги оятларга боғлаб, мана бундай фикр билдирган: “Аллоҳ таоло бу суранинг аввалида ер юзида бузғунчилик, гина, адоват уруғини сочадиган ва келажак авлодни пароканда қилиш учун югуриб-елиб юрадиган мунофиқлар ҳақида ҳикоя қилган. Кейин мусулмонларни бу салбий ишлардан қайтиб, ислом таълимотига мувофиқ келадиган ижобий ишларга буюриб: “Эй иймон келтирганлар, исломга тўлиғича киринг!” деган[12].

Демак, бу оятда мўминлар ер юзида бузғунчилик қиладиган мунофиқлар феълининг аксини қилишга буюрилган. Бунинг натижаси ўлароқ, мусулмон киши ўзи яшаб турган жамиятни ислоҳ қилишга, одамларга яхшилик ва хурсандлик келтирадиган хайрли ишларга интилади. Вайронкор ғоялардан йироқ бўлади.

Жумҳур муфассирлар “السلم” сўзига ўч олишни тарк қилиш маъносини ҳам берган. Бунга:

﴿وَخُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَهِلِينَ﴾

“(Эй Муҳаммад) афвли – марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг”[13] оятини далил қилган.

Демак, муфассирлар “السلم” лафзи борасида иккита аниқ фикрдан, яъни ислом ва келишув маъноларидан четга чиқмаган. “السلم”ни сулҳ деб тафсир қилган уламолар келишувдан кейинги сулҳни назарда тутган. Эслатиб ўтиш керакки, келишув, сулҳ ва урушни тўхтатиш ислом таълимотидир. Бунга Аллоҳ таолонинг Пайғамбар алайҳиссаломдан ҳимоя сўраган кишига омонлик беришни таълим берган ояти далил бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَإِنْ أَحَدٌ مِنَ الْمُشْرِكِينَ اسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّى يَسْمَعَ كَلمَ اللَّهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَم﴾

“(Эй Муҳаммад) агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ўз ҳимоянгизга олинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг”[14].

Маълумки, Тавба сураси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тузган аҳдларини бузган мушриклардан йироқ бўлиш ҳақида нозил бўлган. Шундай бўлса-да, Аллоҳ таоло Пайғамбарига мушриклардан бири ҳимоя сўраса, Аллоҳнинг каломини эшитиши учун уни ҳимоясига олишни ва тинч жойга етказиб қўйишни буюраяпти. Зеро, Ислом инсонларни бағрикенг бўлишга чорлайди.

Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари ҳам бисёрдир. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қўли ва тили билан мусулмонларга озор бермаган киши ҳақиқий мусулмондир. Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан қайтган киши Аллоҳ йўлида ҳақиқий ҳижрат қилган кишидир”[15].

Демак, ислом инсонларни аҳл, тинч-тотув бўлиб яшашга буюриб, ер юзида бузғунчилик қилишдан қайтармоқда. Тинчлик мусулмон жамиятларининг умумий мақсади бўлиб, шу орқали тараққиётга ва фаровон  ҳаётга эришилади.

[1] Бақара сураси, 208-оят.
[2] Анфол сураси, 61-оят.
[3] Анъом сураси, 127-оят.
[4] Ҳуд сураси, 69-оят.
[5] Қурайш сураси, 4-оят.
[6] Оли-имрон сураси, 97-оят.
[7] Тавилоту аҳли сунна. Босулум таҳқиқи остида. – Байрут: Дар кутубил илмия, 2005. Ж. 2. – Б. 102.
[8] Али ибн Муҳаммад Мовардий. Ан-нукту валъуюн. – Байрут: Дар кутубил илмия, 2005. Ж. 1. – Б. 267.
[9] Маҳмуд Замахшарий. Ал-Кашшоф. – Байрут: Дар кутубил илмия, 2005. Ж. 1. – Б. 252.
[10] Ибн Атиийя Андалусий. Ал-муҳаррирул важизу фи тафсирил китабил азизи. – Байрут: Дар кутубил илмия, 2002. Ж. 1. – Б. 282.
[11] Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Таборий. Жомиъул баён фи таъвилил Қуръан. – Муассасатул рисола, 2000. Ж. 4. – Б. 253.
[12] Бақара сураси, 208-оят.
[13] Аъроф сураси, 199-оят.
[14] Тавба сураси, 6-оят.
[15] Имом Бухорий ривояти.

Отабек БАҲРИЕВ,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

Калит сўзлар: ғояИсломда тинчликтинчлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Индонезияликлар Имом ал-Бухорий ҳақида фильм суратга олмоқда

Кейинги мақола

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон

Ўхшаш мақолалар

Ҳожилар — маънавият тарғиботчиси!
Видеомаъруза

Ҳожилар — маънавият тарғиботчиси!

21.05.2025
13
Қурбон ҳайити – эзгулик айёми Ҳомиджон Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Видео

Ҳомиджон Ишматбеков – Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

23.04.2025
24
Туркий давлатлар муфтийлари тарихий ҳужжатни имзоладилар
Видео

Диний соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичи

23.04.2025
22

Сўнгги мақолалар

Фарғоналик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи муборак сафардан қайтдилар

Фарғоналик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи муборак сафардан қайтдилар

18.06.2025
62
Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
8
Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

13.06.2025
22
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

13.06.2025
29
Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

12.06.2025
32
Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

11.06.2025
22
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
22
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
19

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика