Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Инсон шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устувордир

Кечириш – улуғ фазилат
172
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг   кўрсатмаларига биноан  Суриядаги жангоҳлардан 98 нафар аёл ва болаларни олиб келишлик халқимизга хос бағрикенглик ва кечиримлилик фазилатларининг ёрқин ифодаси, жамиятда инсон ҳамда унинг манфаатлари устуворлигининг яна бир далили бўлди. Буни, албатта, юртимиз аҳолиси чуқур миннатдорлик ва мамнуният билан кутиб олди. Инсонпарварлик деганда, инсонни эъзозлаш, ҳурмат қилиш, ундаги ижтимоий-ахлоқий хислатларни камолга етказиш, унинг моддий ва маънавий фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш ва қўллаб-қувватлашни тасаввур қиламиз.

Инсон учун оиласи даврасида, яқинларининг дийдорига тўйиб, озод ва хотиржам яшашдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Бироқ бу ҳаётда адашиб, жиноят кўчасига кириб қолган ва натижада мана шундай бахтдан мосуво бўлганлар йўқ эмас. Бу инсонларга яна оиласи бағрида, ҳалол, тўғри яшаш учун имконият берилиши чинакам раҳмдиллик намунасидир.

Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш, деганда руҳни ва жасадни муҳофаза қилиш тушунилади. Бу маънода Ислом энг аввало, одам боласини, у ким бўлишидан қатъий назар, азиз ва мукаррам қилганини алоҳида таъкидлаш лозим бўлади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Исро сурасида шундай деб марҳамат қилади:

«Батаҳқиқ, Биз Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалардан ризқлантирдик ва уларни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик» (70-оят).

Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида одам ўлдиришни қатъиян ҳаром қилган. Яъни бир одамнинг ҳаётини сақлаш учун бошқа бир одамни ўлдиришни қатъиян ман қилди. У Зот Моида сурасида шундай дейди: «Ким бир жонни бирор жон сабабисиз ёки ер юзида бузғунчилик қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдиргандекдир. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандекдир» (32-оят).

‎Исломда ҳар бир жон ниҳоятда юқори баҳоланади. Зотан, ўлим жазоси ҳам бошқа яхши жонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун чиқарилади. Шу боис, бир беайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдириш каби жиноят қилган ҳисобланади. Чунки жонлар кўп бўлгани билан ҳаёт кечириш ҳаққи битта. Ҳар бир жон ҳаёт кечириш ҳаққига эга. Ана ўша жонлардан биттасини ўлдирган одам ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққига тажовуз этган бўлади. Аксинча, битта жоннинг ҳаётини сақлаб қолиш эса ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққини сақлаб қолган билан баробардир. Бирор одамнинг ўлимдан сақланиб, яшаб қолишига сабаб бўлган одам бутун инсониятнинг ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлган кишидек тақдирланади.

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадиси шарифларида эса: «Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси – одамларга энг кўп нафи тегувчи инсондир», дея марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти).

Алихонтўра Соғуний ҳазратлари айтадилар: “Инсонни умри давомида энг севган, қадрли, қимматли тўрт нарсаси бордир. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар. Булар озодлик ва эркинлик, меҳнат билан топилган молга ўзи эгалик қилмоғи, туғилиб ўсган она ватани ҳамда асрлар бўйи асраб-авайлаб келаётган муқаддас дини.  Ҳакимлар айтадилар: “Инсоннинг вафодорлиги унинг ўз ватани учун қайғуришидан, дўстларини соғинишидан ва умрининг зое кеткизган вақтларига пушаймонлигидан билинади”.

Алишер Навоийнинг «Ҳайратул аброр»ида шундай сатрларни ўқиймиз:

Ганжинг аро нақд фаровон эди,
Лек боридин ғараз инсон эди.

Улуғ шоир таъбирича, дунёнинг бино бўлмоғидан муддао аслида инсон эди. Бинобарин, ундан улуғ мавжудот йўқ. У-хилқатнинг тожи, борлиқнинг меҳвари.

Борчасини гарчи латиф айладинг,
Борчадин инсонни тариф айладинг,—

деб ёзади шоир. Инсон ва унинг қадр-қиммати масаласи ҳар қандай муқаддас нарсадан муқаддасроқ эканлигини, унинг ислом оламининг энг муқаддас, мўьтабар даргоҳи Каъбани обод қилиш билан тенглаштирилганлигини кўрамиз.

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борки, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.

Бир кўнгли синиқ кишининг кўнглини кўтариш, шод этиш шу қадар улуғ ишки, бу вайрон бўлган Каъбани обод қилган даражададир. Одамнинг кўнгли Каъбага қиёсланяпти. Кўнгил синиқлиги Каъба вайронлигига ўхшатиляпти
Саъдий Шерозий шундай ёзган эди:

Ҳама одам ўғли бир аъзо эрур,
Ки хилқатда бир дурри танҳо эрур.
Бир узвингни ранжитса гар рўзгор,
Бўлак узвларда қолурми қарор?!

Дарҳақиқат, инсоният барча узвлари ўзаро бир жону бир тан билан боғланган яхлит бир аъзодир. Унинг муқобили, тимсоли йўқ. У — дурри танҳо. Унинг узвларининг бирига шикаст етса, бошқаларининг беқарор бўлиши муҳаққақдир. Инсонларнинг инсон ва инсонликни ҳимоя қилиши шундан.

А.Наимов,
Фарғона вилояти бош имом хатиби ўринбосари

Калит сўзлар: “Меҳр” операциясиинсонпарварлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Саудия Арабистони Подшоҳлиги авиапарвозларни вақтинча тўхтатди

Кейинги мақола

“Кўринмас ёв” ёнимизда: эҳтиёт бўлайлик! Бепарволик — ўзингизга, яқинларингизга, халқимизга хиёнат

Ўхшаш мақолалар

Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
110
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
83

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
6
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
9
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
17
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
25
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
16

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.