Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Савол-жавоб

Ўликларни ёқиш мумкинми?

323
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Савол: Ассалому алайкум!
— Вафот этган кишиларни ёқиш мумкинми? Бунга Исломда муносабат қандай?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Ислом қонун қоидаларига кўра ўликлар ерга дафн қилиниши керак. Уларни ёқиш ёки ер юзасига ташлаб қўйиш мумкин эмас.

Мусулмон кишини дафн қилиш уламоларнинг иттифоқига кўра фарзи кифоядир. Унинг шарт эканига далил, Одам алайҳиссаломдан токи ҳозиргача одамлар ўликларини ерга дафн қилаётганлари ва ким шу ишни қилмаса, уни айблашларидир. Биринчи дафн қилган киши Қобил, у ўз укаси Ҳобилни дафн қилган.

Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг икки ўғли ҳақида ҳикоя қилинади. Улар Аллоҳ таолога қурбонлик қилишганда Ҳобилдан қабул бўлди, Қобилдан қабул бўлмади. Шунда Қобил Ҳобилнинг жонига қасд қилди. Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Унинг (ҳавойи) нафси биродарини ўлдиришни хуш кўрсатди ва дарҳол, уни ўлдирди. Шу билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолди. Шундан сўнг, Аллоҳ унга биродари мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни кавловчи бир қарғани юборди. «Ҳолимга вой! Наҳот шу қарғачалик бўлишдан ожиз бўлсам? (Мен ҳам) биродарим жасадини (тупроққа) кўма қолай», – деди. Шундай қилиб (у) пушаймон қилувчилардан бўлиб қолди” (Моида сураси 30-31-оятлар).

Мана шу ояти каримадан маълум бўладики, инсон жасади ерга кўмилиши қадимдан қолган илоҳий ҳукмдир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўликларни дафн қилиш ҳақида шундай деганлар:
“Лаҳад биз учун, шақ (ерни тиккасига ёриб кўмиш) бошқалар учун” (Имом Абу Довуд Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Аллоҳ таоло Одам болаларини ҳурматли қилиб қўйган. Қуръони каримда шундай дейилади:
“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси 70-оят).

Динимизда маййитнинг танасини ёқиш жоиз эмас. Чунки унинг ҳурмати ҳам тирикнинг ҳурмати кабидир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Маййитнинг суягини синдириш, уни тириклигида синдириш кабидир” (Имом Ибн Можа ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).

Модомики, ўликнинг суякларини синдириш тирикнинг суякларини синдириш каби экан, ўликни ёқиш ҳам тирикни ёқиш кабидир. Пайғамбаримизнинг бу ўхшатишлари бу ишдан қайтариш ва унинг ёмонлигига кифоя қилади.

Бунинг устига динимиз мусулмон бўлмаган кишининг жасади топилганда ҳам, одамийлик жиҳатидан, уни дафн қилишни буюради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабр устига ўтиришдан ҳам қайтарганлар. Исломда маййитни ёқиш эмас, аксинча тайин жойга дафн қилиб, охиратни эслаш учун, уни зиёрат қилиб туришга буюрилганмиз. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

Калит сўзлар: ёқишмаййитсавол-жавобўлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Тожикистон ва Афғонистоннинг таниқли уламолари халқаро анжуманда қатнашиш учун юртимизга келди

Кейинги мақола

«Eтмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кириши» тўғрими?

Ўхшаш мақолалар

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар
Савол-жавоб

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар

06.07.2026
56
Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?
Савол-жавоб

Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?

29.06.2026
21
Ижтимоий кешбек
Савол-жавоб

Ижтимоий кешбек

21.04.2026
41

Сўнгги мақолалар

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
6
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
6
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
29
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
28
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
18
Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

01.08.2026
21
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

31.07.2026
18
Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

31.07.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]