Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Рамазон

Онанизм ҳаромми? Унинг рўзага таъсири борми?

Муқаддас тушунчаларни нотўғри талқин қилманг
4.1k
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Савол: Ассалому алайкум!
— Онанизм (қўл билан шаҳватни қондириш)нинг ҳукми ҳақида маълумот берсангиз. Ундан кейин ғусл қилиш шартми? Рўзага таъсири борми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Сиз айтаётган нарса шаръий истилоҳда “истимно” – яъни шаҳватини ўз қўли билан қондириш дейилади. У шариатимизда ҳаром амал саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ

яъни: “Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Бас, кимки шундан ўзгани (ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар» (Мўминун сураси, 5-7 оятлар).

Қўл билан шаҳват қондиришнинг ҳаром эканлигига ушбу ояти карима далилдир. Уламолар киши аёли ёки қўл остидаги чўриларидан ташқари ҳар қандай йўл билан шаҳватини қондириши – ҳаромдир ва қаттиқ гуноҳкорликка сабабчидир, дейдилар. Уларнинг бу фикрларини Пайғамбаримиздан ривоят қилинган: “Қўлига никоҳланган лаънатлангандир” (Имом Байҳақий ривоят қилган) деган ҳадис ҳам қўллаб қувватлайди.

Мазҳабимизда машҳур “Раддул муҳтор” китобида: “Бу иш (истимно) ҳаромдир. Лекин зинога кетиши аниқ бўлса, шаҳватини сўндириш учунгина қилса, Қиёматда унга азоб бўлмаслиги умид қилинади», дейилади (Рўза боби). Аллома Ибн Обидийн худди шу гапни фақиҳ Абу Лайс Самарқандийдан ҳам нақл қилганлар ва бу гапнинг асоси Исломнинг умумий: “Ноилож қолганда ҳаром нарсанинг истеъмоли жоиз”, “Икки ножоиз ишга рўбарў бўлганда енгилроғини танлаш” каби қоидаларидан олинганини айтганлар.

Фиқҳ китобларида уйланишнинг бир неча даражаларини санаб ўтилган. Шулардан киши агар зино қилиб қўйиш даражасига борса, унинг уйланиши вожиб эканлиги айтилади. Уйланишга имкони бўлмаганларни Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам рўза тутишга буюрадилар.

Қолаверса, Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: “Никоҳ (имкон)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича, иффатларини сақласинлар”, – дея марҳамат қилади (Нур сураси, 33-оят).

Бу тадбирларнинг барчасидан кўзланган мақсад инсонни истимно каби соф инсоний табиатга зид бўлган жирканч ишдан тийилишга ундашдир. Қўл билан шаҳватни қондириш орқали маний тушадиган бўлса, ғусл вожиб бўлади ва рўза бузилади. Бу ишни қилган одам Рамазондан кейин бир кун қазо рўза тутиб беради. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

Калит сўзлар: Онанизмрўзаҳалол-ҳаром
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Рўза тутган одам кун бўйи вақтини ухлаб ўтказса, рўзаси қабул бўладими?

Кейинги мақола

Мен билмасдан ўн минут аввал рўзамни очиб қўйибман, бунинг ҳукми қандай бўлади?

Ўхшаш мақолалар

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар
Савол-жавоб

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар

06.07.2026
111
Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?
Савол-жавоб

Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?

29.06.2026
43
Ижтимоий кешбек
Савол-жавоб

Ижтимоий кешбек

21.04.2026
55

Сўнгги мақолалар

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
1
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
38
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
38
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
51
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
39
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
16
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
14
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

04.09.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.