Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Отажон, менга ўн доллар қарз бериб тура оласизми?

Отажон, менга ўн доллар қарз бериб тура оласизми?
62
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бир киши ишдан ҳориб, жиғибийрони чиққан ҳолда ярим кечаси уйига келди. Эшик остонасида беш яшар ўғли уни кутиб турарди.

– Ота, сиздан бир нарсани сўрасам майлими? – савол берди бола.

– Майли, нимани сўрамоқчисан?

– Отажон, бир соатда қанча пул топасиз?

– Бу сенинг ишинг эмас. Нимага буни сўраяпсан?

– Шунчаки билгим келяпти. Илтимос айта қолинг! Бир соатда қанча пул топасиз?

– Шунчалик билгинг келаётган экан, майли, айта қолай. Йигирма доллар топаман.

– Эҳ, – деди бола бошини хам қилиб ва бир зум ўтмай яна сўрай бошлади:

– Отажон, менга ўн доллар қарз бериб тура оласизми?

Отанинг қоши уйилди.

– Мендан қанча пул топишимни сўрашдан мақсадинг бирор бир аҳмоқона ўйинчоқ ёки шунга ўхшаш бемаъни нарсаларни сотиб олиш бўлса, овора бўлма. Тур, хонанга бориб ухла! Мен кун бўйи узоқ ва қаттиқ меҳнат қиламан. Бунақа беҳуда майнавозчиликларга вақтим ҳам, тоқатим ҳам йўқ.

Болакай хонаси томон оҳиста қадам ташлади ва эшикни секингина ёпди.

Боласининг қилиғи отанинг энсасини қотира бошлади.

«Пул ундириш учун бундай саволлар беришга қандай ҳадди сиғди экан?» – ўйларди у.  Бирор соатлардан сўнг ҳовуридан тушди.

«Ўз боламга бироз қаттиққўллик қилиб юбормадиммикан?» – дея ўйга тола бошлади. «Эҳтимол, ўғлим ўша ўн долларга чинакамига муҳтож бўлиб қолгандир. Ахир бунчалик тез-тез пул сўраб турамасди-ку!»

Ота ўғлининг хонаси тарафга юрди ва эшикни очиб паст овозда сўради:

– Уйғоқмисан, ўғлим?

– Ҳа, уйғоқман – жавоб берди бола.

– Ўйлаб қарасам, боя сенга бироз ноҳақлик қилган эканман, – деди ота, – кун бўйи тўплаб юрган аламимни сендан олибман. Мана сенга ўн доллар.

Боланинг чеҳраси ёришди ва отасининг қаршисига ўтириб хурсандчилигидан қичқирди:

– Вой отажон, раҳмат сизга!

Бола ёстиғининг тагига қўлини тиқиб озроқ майда пулларни чиқариб олди. Ўғлида пул борлигини кўриб, отанинг янада жаҳли чиқа бошлади. Бола пулларни жамлаб санади-да, отасига назар солди.

– Шунча пулинг бор экан, нега яна мендан сўрайсан? – овозини кўтарди ота.

– Чунки ўзимдаги етарли эмас эди. Ҳозир эса тўппа-тўғри бўлди, – жавоб берди бола. – Ота, мана менда йигирма доллар пул бор. Бир соатингизни сотиб ола қолай. Бу вақтни мен билан ўтказинг!

«Оила тақвими»дан

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилоят вакиллигида янги тайинловлар

Кейинги мақола

Қанийди, у менга ғамхўр бўлса

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
14
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди
Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
10
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди
Жаҳон

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
14
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
10
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
6
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
11
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
10
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
61
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
159
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.