Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Ислом ва иймон

Қуръони каримдан хато қидириб нима топди?

Қуръони каримдан хато қидириб нима топди?
111
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Шимолий Америкадаги энг йирик Торонто университети  математика ва мантиқ фанлари устози профессор Горий Маляр насронийлик динига даъват қилувчи, муқаддас китоб Инжилдан хабардор киши эди. У ўз фан соҳаси математика, мантиқни жуда яхши кўрганидан ҳар бир ишга мантиқий ёндашишга ҳаракат қиларди.
Кунларнинг бирида профессор мусулмонларни насронийлик динига даъват қилишида кўмак бўлади, деб Қуръони каримдан хатолар излашга киришади. У Қуръони каримни араблар маданияти, турмуш тарзлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган, 14 аср олдин тушган қадимги китоб бўлса керак, деб ўйлайди.
Кечки пайт хонасига кириб Қуръони каримни қўлига олади. Китобдаги жумлаларни ўқир экан, ўйлаган нарсаларидан умуман бошқа маълумотларни кўриб ажабланади. Қуръони карим дунёдаги бошқа бирорта китобда топилмаган маълумотларни ўз ичига олганини билади. Аслида, у ҳозир китобни очсам, биринчи бўлиб Муҳаммад пайғамбарнинг ҳаётидаги бошидан кечирган оғир кунлари; аёли Хадичанинг, фарзандларининг вафоти ҳақидаги маълумотларга дуч келсам керак, деб ўйлаган эди. Бироқ у ҳақда бирор маълумот топа олмади. Қуръони каримдаги бутун бошли бир сура Марям онамизнинг номи билан номланганини, сурада Марям онамизга кўрсатилган юксак эҳтиромларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайди. Сабаби бу олим ўзи ўқиган китоб Инжилда ҳам бундай эҳтиромларни учратмаган эди. Кейин у Қуръоннинг бошқа суралари пайғамбарнинг энг суюкли хотини Ойша ёки фарзанди Фотиманинг номи билан номланганмикан, деб қидирадию бирор сура бундай ном билан номланмаганини кўради. Қуръони каримни варақлаб Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) номлари бор йўғи 4 марта зикр қилинганини, Исо (алайҳиссалом) эса 25 маротаба зикр қилинганини кўриб ҳайрати янада ортади. Бундай маълумотларни ўқиётган Горий Маляр энди Қуръонни диққатлироқ ўқий бошлайди. Шояд, ундан бирор хато топса. Бу сафар у ажойиб бир оятга тўқнаш келади. У “Нисо” сурасининг 82 ояти эди:
  «Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?! Агар (у) Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан (келган) бўлса эди, унда кўпгина қарама-қарши гапларни топган бўлур эдилар».
Профессор бу оятни ўқиб бундай дейди: “Қизиқ, ҳозирги кундаги машҳур илмий принципга кўра ҳар хил назариялардаги хатоларни топиш, уларнинг сохталиги ёки ҳақиқийлигини ўрганиб тадқиқ қилиш бўлса, бу Қуръон карим мусулмонларни ҳам мусулмон бўлмаган барча инсонларни ҳам ўзидан хато топишга чорлаётганига қаранг, унинг устига Қуръон:“Ҳаргиз бирор хато топа олмайсизлар”, деб таъкидлаган. Дунёда бирор бир муаллиф китоб ёзиб: “Бу китоб хатолардан холи, қани бирор хато топиб кўрингларчи”, деб айтишга журъат қила олмайди. Лекин Қуръонда, бунинг акси ўлароқ сизга: “Унда бирор хато йўқ”, деб айтилган, аниқроғи сизга унда хато қидиришни таклиф қиляпти, кейин ортидан “Ҳаргиз топа олмайсиз”, дейишга журъат ҳам қиляпти”.
 Профессор яна бир оятни ўқиб узоқ ўйланиб қолади. Бу “Анбиё” сурасининг 30 ояти эди:
«Кофир бўлганлар осмонлар ҳам, Ер ҳам (аввалда) яхлит бўлганини, бас, Биз уларни ёриб юборганимизни ва барча тирик мавжудотни сувдан(пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам имон келтирмайдиларми?!»
Профессор бу оятни щыиб қуйидагиларни айтган: “Аниқ айта оламанки, бу оят  1973 йили “Нобел” мукофотига эга бўлган илмий тадқиқотнинг мавзуси ҳисобланади. Тадқиқот “Big Bang”, яъни катта портлаш назарияси ҳақида эди. Унда келган маълумотларга кўра, борлиқ, ундаги еру осмонлар, юлдузлар айнан ана шу катта портлаш натижасида пайдо бўлган экан. Оятда келган (رتق) “Ротқ” калимаси,  яхлит бир нарсани билдирса, ундан кейин келган (فتق) “Фатқ” калимаси, эса ўша яхлит нарсани парчаланганини, ёрилганини англатади. Қизиқ, мазкур назариянинг айни ўзи-ку! Оятнинг кейинги қисмига келсак, унда ҳаёт манбаи – сув ҳақида гап кетяпти, яъни: «…барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!»
 Ҳозирги замон илм-фани тирик ҳужайра ситоплазмадан ташкил топганини, ситоплазманинг асосий қисми эса, яъни 80 фоизи сувдан иборатлигини исботлади. Шундай экан 1400 йил илгари ёзишни ҳам ўқишни ҳам билмайдиган Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу гапларни қаердан ҳам биларди, агар у Аллоҳ таоло томонидан ваҳий орқали билдирилмаса, деганча узоқ ўйга чўмади. Хонада сукунат, ниҳоят профессор Горий Маляр Қуръони карим Ҳақ таолонинг китоби эканини тан олиб Исломни қабул қилади.  Бу ҳолат 1977 йили содир бўлади. Шундан кейин у дунёнинг турли ўлкаларида Ислом дини ҳақида маърузалар олиб боради. Хусусан, маърузаларининг бирида мусулмонларга қараб бундай дейди:
“Эй, мусулмонлар агар бошқа дин вакилларига қараганда сизларга берилган неъматларнинг ортиқлигини билсангиз эди, муслима онадан дунёга келиб ва унинг қарамоғида тарбия топганларингиз, мусулмон бўлганингизга шукр қилиб сажда қилар эдингиз. Агар сизлар ва бошқа дин вакилларидаги илоҳиёт, рисолат, пайғамбарлик, қайта тирилиш, ҳисоб-китоб бўлиши, жаннат ва жаҳаннам назарияларига эътибор бериб қарасангиз, Аллоҳ таоло сизларни мусулмон қилганига шукр қилиб сажда қилган бўлардингиз. Чунки бошқа дин вакиллари назидидаги бу назариялар мантиққа тўғри келмайди, уларни саломат ақл қабул қилмайди”.
Профессорнинг “Ал-Қуръанул музҳил” (Ҳайратга солувчи Қуръон),  “Ал-фарқ байнал Қуръан вал китаб ал-муқаддас” (Қуръон билан, муқаддас китоб орасидаги фарқ), “Назротун исламийятун ли асалибил мубашширин” (башорат берувчилар услубларига исломий қараш) каби  Ислом дини ҳақида ёзган китоблари ва ундан бошқа бир қанча китоблари бор. Унинг кўплаб китоблари инглиз тилида интернет сайтларида чоп этилган. Горий Малярнинг маърузалари натижасида кўплаб инсонлар Ислом динини қабул қилдилар.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Ғиёсиддин БАРАТОВнинг араб тилидан таржимаси

muslim.uz

Калит сўзлар: иймонқуръон
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Қалампир ёрдамида сутдан ажратиш жоизми

Кейинги мақола

Устоз Абдумажид домла Исақов

Ўхшаш мақолалар

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний
Бўлимлар

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний

09.10.2024
353
Жума фарзидан олдин тўрт ракат намоз ўқиш суннатдир!
Бўлимлар

Жума фарзидан олдин тўрт ракат намоз ўқиш суннатдир!

01.06.2022
460
Масжидда намоздан кейин дуо қилмай туриб кетадиганларга эслатма! (видео)
Ислом ва иймон

Масжидда намоздан кейин дуо қилмай туриб кетадиганларга эслатма! (видео)

11.01.2022
374

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
7
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
109
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
23
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
21
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг муштарак тарихий мероси ва илмий ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

28.10.2026
13
Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

Хушхабар: Хоразм вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

27.10.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.