Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Савол-жавоб

Намозга киришиш олдидан имомнинг “сафларни тўлдириб олинглар” дейиши тўғрими?

Намозга киришиш олдидан имомнинг “сафларни тўлдириб олинглар” дейиши тўғрими?
87
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Савол: Ассалому алайкум!
— Имом иқомат такбиридан кейин намозга киришишдан аввал қавмга қарата: “Сафларни тўлдириб олинглар”, дейиши тўғрими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Имом Аъзам Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ наздиларида муаззин иқомат айтиб: “Қод қоматис-сола” деган пайтида имом ва қавм намозга киришадилар. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга кўра, имом ва қавм муаззин иқоматдан фориғ бўлгандан кейин намозга киришади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда бундай дейилган: “Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммадга кўра, муаззин “Қод қоматис-сола” деганда имом намозга киришади. Имом Абу Юсуф: “Муаззин иқоматдан фориғ бўлганда имом намозга киришади. Шунда қавм ҳам муаззин ортидан (иқомат калималарини айтишда) етишиб олиш фазилатига эришади ва муаззин имом билан бирга намозга қўшилиш имконига эга бўлади” деганлар”.

“Хулосатул фатаво” китобида Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммадларнинг сўзлари “тўғрироқ” экани таъкидланган. Шунингдек, “Қудурий”, “Виқоя”, “Канз” ва бошқа мўътабар фиқҳий китобларда фақат Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алаҳйининг сўзлари нақл қилиб келтирилганидан, мазҳабимиздаги фатво берилгани шу экани маълум бўлади.

Шунга кўра, мазҳабимизнинг мутақаддим уламоларига кўра, имом иқомат билан такбири таҳримани орасини ажратмайди, намозхонларни сафларини тўғирлаб олишга даъват қилмайди, балки, муаззин иқомани айтиб бўлиши билан намозга киришади.

Шундай бўлсада, “Аз-Зоҳийрийя” китобида қуйидаги масала ҳам зикр қилинган: “Агар имом намозга киришишни муаззин иқомат айтишдан фориғ бўлгунига қадар кечиктириб турса, барча имомлар (Имом Абу Ҳанифа ва икки шогирдлари)га кўра, жоиздир” (“Фатаво Аз-Зоҳийрийя” китоби).

Демак, имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф ўрталаридаги ушбу икки хил қараш асосан ушбу икки ҳолатдан қайси бири афзал экани борасида экани маълум бўлмоқда.

Лекин мазҳабимиздаги айрим мутаааххир фуқаҳолар имом қавмга сафларни тўғрилаб олишини эслатиши жоиз эканини очиқ айтишган. Жумладан, Имом Зайлаий “Канз”нинг шарҳида бундай дейдилар: “Қавм намозга турганларида, сафларини ростлаб, текислашлари ва орадаги очиқ жойларни тўлдиришлари ҳамда елкаларини баробар қилишлари лозимдир. Имом намозни бошлашдан олдин уларга сафларни текислаб, ораларда очиқ жой қолмаслигини буюриши жоиздир. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Сафларингизни баробар қилинглар. Зеро, сафни текислаш намознинг мукаммаллигидандир”, деганлар.

Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё сафларингизни текислайсизлар ёки Аллоҳ таоло бир-бирларингизга юзларингизни терс қилиб қўяди”, деганлар. Бу ҳадисда зикр қилинган “юзларни терс бўлиб қолиши” қалбларни ўзаро қарама-қарши бўлиб қолишига боғлиқ” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).

Ушбу маълумот “Дурарул-ҳуккам”да ва “Фатҳуллоҳул-мубийн” китобларида ҳам келтириб ўтилган.

Хулоса қилиб айтганда, имом ушбу масалада ҳолатдан келиб чиқиб иш тутиши мақсадга мувофиқ. Яъни, агар қавм сафларни тўғирлаб олишини эслатишга эҳтиёж бўлмаса, иқомат билан такбири таҳрима орасини бўлмаслиги афзал. Агар намозни бошлашдан аввал қавмнинг сафларни тўғирлаб олишини эслатишга эҳтиёж бўлса, “Сафларни тўлдириб, текислаб олинглар” дейиши ҳам жоиз. Лекин такбири таҳримадан олдин “маъруза” қилиб, иқома ва такбири таҳрима орасини кўп миқдорда бўлиб қўйиш яхши эмас. Валлоҳу аълам.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Калит сўзлар: намозсавол-жавоб
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар: “Жамиятда қандай мартабада бўлишдан қатъи назар қонун-қоидага амал қилишимиз шарт!”

Кейинги мақола

Аҳли сунна вал жамоа

Ўхшаш мақолалар

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар
Савол-жавоб

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар

06.07.2026
60
Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?
Савол-жавоб

Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?

29.06.2026
21
Ижтимоий кешбек
Савол-жавоб

Ижтимоий кешбек

21.04.2026
43

Сўнгги мақолалар

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
1
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
3
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
16
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
10
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
37
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
36
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
25
Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

01.08.2026
22

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]