Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар: “Жамиятда қандай мартабада бўлишдан қатъи назар қонун-қоидага амал қилишимиз шарт!”

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар: “Жамиятда қандай мартабада бўлишдан қатъи назар қонун-қоидага амал қилишимиз шарт!”
34
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

2024 йил 1 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида диний соҳа ходимларининг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йилда амалган оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Муфтий ҳазратлари йиғилиш аввалида юртимизда диний соҳада кенг кўламли ислоҳотлар қилингани, яхши натижаларга эришилгани ва эътирофга лойиқ ишлар кўп бўлганини таъкидладилар. Хусусан, ўтган йилда 13 та масжид давлат рўйхатидан ўтказилгани, шу билан сўнгги йилларда янги очилган масжидлар сони 90 тани ташкил этаётгани, 75 та жоме биноси қайта бунёд этилгани, Қуръон курслари сони 28 тага етгани, Мир Араб олий мадрасаси, “Ҳадичаи Кубро” мадрасаси замонавий бинога кўчиб ўтгани, таълим-тарбия жараёнлари бугунги талаблар даражасида такомиллашгани, Азҳари шарифдан 7 нафар устоз жалб қилингани кабилар ҳақида маълумот бердилар.

Шунингдек, йиғилишда танқидий-таҳлилий масалаларни ҳам кўриб чиқиш асносида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари барча диний соҳа ходимларини амалдаги қонунларга қаттиқ риоя этишга чақириб: “Биз қонун устувор бўлган давлатда яшаймиз. Шундай экан жамиятда қандай мартаба ёки мақомда бўлишимиздан қатъий назар, миллий давлатчилик талаблари ва қонун-қоидаларга амал қилишимиз шарт”, деб алоҳида таъкидладилар.

Йиғилишда диний соҳани рақамлаштириш, халқаро сертификатларга эга бўлиш, олий диний таълим муассасалари шифри классификаторга киритилгани ва илмий фаолиятни ривожлантириш борасида қилинган ишларга алоҳида урғу қаратилди. Шунингдек, ташаббускор, фаол ва жонкуяр соҳа ходимлари рағбатлантирилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан 2024 йилда диний соҳа ходимлари олдида турган муҳим вазифалар, хусусан, имом-хатиблар ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиши, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини қондириши, халқимиз, айниқса, ёшларни тўғри йўлга бошлаши, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, отинойиларни ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтириш ҳамда яқинлашаётган Рамазон ойига тайёргарлик кўриш сингари вазифалар белгилаб берилди.

Видеоселекторда соҳа ходимлари фаолиятини такомиллаштириш, билим савияларини доимий ошириш, меҳнат мажбуриятларини бажариш, ижро интизомига амал қилиш ҳамда пешволик мақомига муносиб бўлиш юзасидан тавсия ва топшириқлар етказилди.

Йиғилишда Диний идора раиси ўринбосарлари, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Калит сўзлар: қонунМуфтий Нуриддин домла ҳазратлари
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Фуқаролар мурожаати эътиборда!

Кейинги мақола

Намозга киришиш олдидан имомнинг “сафларни тўлдириб олинглар” дейиши тўғрими?

Ўхшаш мақолалар

Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди
Ўзбекистон

Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

13.06.2025
28
Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда
Ўзбекистон

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

12.06.2025
29
Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади
Ўзбекистон

Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

11.06.2025
22

Сўнгги мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
8
Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

13.06.2025
19
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

13.06.2025
28
Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

12.06.2025
29
Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

11.06.2025
22
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
20
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
17
Бойлик синов учун берилади

Бойлик синов учун берилади

09.06.2025
60

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика