Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Саломлашиш – Исломдаги гўзал хулқлардандир

Саломлашиш – Исломдаги гўзал хулқлардандир
477
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

«Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг».
(Нисо сураси, 86- оят)
Чунки инсон бир бирига тинчлик офият барокотни тилайди. Абдуллоҳ ибн Аббос: «Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор, саломнинг ниҳояси баракотдир», деганлар

Саломлашиш икки кишининг бир-бирига салом бериш, ҳол-аҳвол сўраш Қуръони каримда қуйидагича мархамат қилинади:
«…Бас, қачон, уйларга кирсангиз, бир-бирларингга Аллоҳ хузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтинг (яъни «Ассалому алайкум» денг!)…»(Нур, 61).
Мана бу оятдан кўриниб турибдики, салом бериш яхши амал бўлиши билан бирга сизу биз учун фойдали ҳамдир.

«Салом» сўзининг маъноларидан бири «тинчлик» бўлиб, салом берган киши иккинчи томонга тинчлик, хотиржамлик, осойишталик, фаровонлик тилаган бўлади.
Калада ибн Ҳанбал ривоят қилади:
Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб, изн сўрамасдан ва салом бермасдан кирдим. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам): «Ортингга қайтиб: «Ассалому алайкум, кирсам мумкинми?» деб сўрагин», дедилар (Имом Абу Довуд, Термизий ва Табароний ривояти).

Мана бу ҳадиси шарифдан саломнинг ўрни нақадар юксаклиги кўриниб турибди.

Ҳаётда инсонлар бир-бири билан муомалада меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва муҳаббатлашиш бўлиши учун таниш ва нотаниш инсонлар ўрталарида салом-аликни ошкора ёйишлари керак. Саломлашишда ҳикматлар жуда кўп. Масалан, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар:

«Жоним Унинг измида бўлган Зотга қасам, имон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар,(Аллоҳ йўлида) бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча (комил) мўмин бўлмайсизлар. Сизларни бир нарсага йўллайми, агар уни қилсангиз, бир-бирингизга меҳр-муҳаббат уйғонади: ўрталарингда саломни ошкора қилинг!» (Имом Муслим, Имом Термизий ривояти. Суютий «Жомеул кабир»да ривоят цилган.)

Ҳар бир нарсанинг одоби бўлгани каби, албатта, салом беришнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор. Қуръони каримда:
«Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинг ёки ўша (ибора)ни қайтаринг» деб буюрилади (Нисо, 86).

Салом берувчи «Ассалому алайкум» деса, «Ва алайкумус-салом ва раҳматуллоҳ» деб, алик олинади. Пиёдага уловдаги, кўпчиликка озчилик, ўтирган ёки турганга юрган одам салом беради. Лекин кичикдан олдин катта ёшдаги одам камтарлик учун салом берса бу фазилатдир.

Баъзилар таниган одамларига салом берадилар, уларнинг саломига алик оладилар, аммо нотаниш одамга на салом берадилар ва на алик оладилар. Баъзилар эса йиғилиб турган жамоат олдидан ҳам саломсиз ўтадилар. Бундай кишиларни ё мунофик, ё адоватли, ё бутунлай Ислом тарбиясидан узоқ кишилар деб айтишимиз мумкин. Чунки салом бериш яхши тилак билдириш, хайрли дуо этиш ва дўстлигини изҳор қилишдан иборатдир. Ҳатто Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) танишга ҳам, нотанишга ҳам салом беришни Исломнинг энг яхши амали, деб таърифладилар. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллохдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг қайси амали яхширок?» деб сўради.

Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «(Муҳтожларга) таом беришинг, танишга хам, нотанишга хам салом беришинг», деб жавоб бердилар (Имом Бухорий).
Ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало саломлашишни ўргатади.
Азиз юртдошлар фарзандларимизга саломлашиш одобини ўргатайлик чунки саломлашиш Исломдаги гўзал хулқлардандир.

Сохибжон домла Ахмедов
Бағдод тумани Бош имом хатиби 

Калит сўзлар: гўзал хулқисломСаломлашиш
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Индонезиянинг «SCTV» телеканали Ўзбекистон ҳақида кўрсатув тайёрламоқда

Кейинги мақола

Бир уйда туриб намозга чақиролмаганим учун мен гуноҳкорманми?

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
80

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
16
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
19
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.