Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Ватан ҳеч қачон сотилмайди

81
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Эшит энди Ватан ўғли мендин насиҳат,
Қабул қилсанг келур бошингга давлат.
Ватан асли сенингдур Ўзбекистон,
Ўғиздин қолмиш эрди бу гулистон.

Алихонтўра Соғуний

“Ватан” атамаси аслида арабча сўз бўлиб, она юрт маъносини англатади. Ибн Халдун “Ватан – бу инсоннинг туғилиб ўсган ери, унинг гўдаклик чоғиданоқ меҳр қўйган ўчоғидир”, деб таъриф берган. Инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса, ана ўша ер унинг учун қадрли Ватанга айланиб қолади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага кўчиб борганларидан сўнг, туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”,– деганлар.

Ватанни севиш инсонга хос табиий туйғу бўлгани учун ислом уни имоннинг бир бўлаги деб қарайди. Ватанни севиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб, соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғудир. Ватан, миллат, дин ва ақида инсон учун ҳар нарсадан азиз ва муқаддасдир. Марҳум аллома Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг қуйидаги сўзлари она Ватанни севган ҳар бир кишининг қалбида ғайрат ва шижоат уйғотади:

“Ҳар бир кимсага маълумдирки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадрли, қимматли тўрт нарсаси бордур. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар. Улар: Озодлик ва эркинлик, меҳнат билан топилган молга ўзи эгалик қилмоғи, туғилиб ўсган она Ватани ҳамда асрлар бўйи асраб авайлаб келаётган муқаддас дини”.

Динимиз таълимотларида она Ватан ҳимояси, миллат фаровонлиги ва дин равнақи йўлида жон берган кишиларга шаҳидлик мақоми берилиши айтилган. Имом Бухорийнинг “ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” тўпламида Ватанни қумсаш, уни севиш ҳақида келтирилган бир ҳадисда шундай дейилади: “Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида Абу Бакр билан Билол иситмалаб қолишди. Мен уларнинг ҳузурига кириб: “Эй, падари бузруквор (яъни Абу Бакр), эй Билол, ўзингизни қандай ҳис этмоқдасизлар?” – деб сўрадим. Абу Бакр иситма зўриққанда:

“Уйимда бўлсайдим жон чиқар маҳал,
Пойабзал ипидин яқиндир ажал”, – дер,

Билол эса, иситма бироз пасайганда йиғлаб:

“Тақдирим не эрур, билмасман э воҳ,
Бошимга ажалдан келурму сипоҳ?
Бир кеча бўлса ҳам, Она водийим,
Қўйнида ётсайдим, меҳрибон Аллоҳ!
Қониб ичсам эрдим, шаффоф сувларин,
Қанийди, ташласам, унга бир нигоҳ!” – дер эдилар.

Мен бу ҳақда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб айтган эдим, ул киши: “Ё, Аллоҳ! Бизга Мадинани Макка сингари ёқимли, ундан ҳам ортиқроқ маҳбуб этғил! Ё, Аллоҳ, унинг тошу тарозисига барака ато этғил, уни (аҳлини) ҳамиша бардаму соғлом қил, мана буларнинг безгагини эса Жуҳфага кўчирғил!” – дедилар”.

Кўриниб турибдики, икки улуғ саҳоба – Абу Бакр ва Билол ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга “саодат асри”да яшаб, кундалик нозил бўлаётган ваҳийдан баҳраманд бўлишдек бахтга муяссар бўлсалар-да, ўз Ватанларини соғиниб яшаганлар.

Ота-боболаримиз, улуғ аждодларимиз ва алломаларимиз ҳам ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор бериб, ўз юртларига муҳаббатни ифода этиш борасида ажойиб намуналар кўрсатишган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Абу Лайс Самарқандий, Бурҳониддин Марғиноний, Абул Муъин Насафий, Қаффол Шоший, Мажзуб Намангоний каби буюк мутафаккирларимиз ўзларининг тахаллусларини киндик қонлари тўкилган юрт билан боғлаганлари, уларнинг номини дунёга маълуму машҳур қилганликлари ҳам бир ибратдир.

Буюк шоир ва саркарда, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ҳам Ватанни севишга ёрқин мисол бўла олади. Ўз даврининг йирик ва қудратли давлатларидан бири — Хиндистондек мамлакат ҳукмдори бўла туриб, бир умр Андижонини, сўлим Фарғонасини, бобокалонларидан мерос Самарқандини қўмсаб ўтди, ижодининг салмоқли қисмини Ватан соғинчига бағишлади.

Юртимиз довруғини дунёга таратган буюк аждодларимиздан кубровия таълимоти асосчиси Нажмиддин Кубро ҳақиқий Ватан ҳимоячиси қандай бўлишининг ёрқин мисоли бўла олади. Замонасининг йирик алломаси, минглаб муридларга эга бўлган бу тариқат пешвоси мўғуллар бостириб кирганлигидан хабар топгач, биринчилардан бўлиб Ватан ҳимоясига отланади. Мўғул ҳукмдорлари Нажмиддин Кубронинг халқ орасидаги обрў-эътиборини кўриб, унга шаҳарни ташлаб, ўзи ихтиёр қилган тарафга кетишни таклиф қилади. Ватанни ўз жонидан устун билган шайх босқинчиларга қарши жангга киради ва байроқни кўтариб, лашкарни олға чорлаб бораётган ҳолатда шаҳид бўлади. У зот байроқни шунчалар жон-жаҳди билан ушлаган эдики, қўлларини кесибгина уни олишга муваффақ бўлишади.

Тарихимиздан бунга ўхшаш мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Ватанга хиёнат – энг оғир гуноҳ. Ватанни ҳимоя қилиш нақадар улуғ савоб ҳисобланса, унга хиёнат қилиш, қурол билан бостириб кириш шу қадар катта гуноҳ, энг олий жазога лойиқ жиноят ҳисобланади.

Ҳандақ жангида (мил. 627 й.) Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага бостириб келган мушрикларга хайрихоҳ бўлган, уларга зимдан ёрдам берган қабилаларга нисбатан ниҳоятда қаттиқ чоралар кўрдилар: хиёнаткорларнинг раҳбарлари қатл этилиб, уларга эргашганлар Мадинадан бадарға қилинди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ушбу ҳаракатларидан шундай хулоса чиқариш мумкинки, она Ватан ҳеч қачон сотилмайди, унга хиёнат ҳам қилинмайди. Демак, бундай хиёнатни ҳеч қандай диний ва дунёвий қонун оқламайди. Ватанимиз тинчлиги барқарор, халқимизнинг ҳаёти бундан ҳам фаровон бўлсин!

Зоҳиджон ТУРДИЕВ,
Қўштепа тумани “Абдусамад Охунд ” масжиди имоми

Калит сўзлар: ватанватан ҳимоясиВатан ҳимоячилари куни
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ватан ҳимояси муқаддас бурч!

Кейинги мақола

Энг жирканч иллат

Ўхшаш мақолалар

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
50
Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди

26.06.2026
21
Ilm va ulamolar
Мақола

Ilm va ulamolar

22.06.2026
23

Сўнгги мақолалар

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

24.07.2026
8
Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

24.07.2026
10
Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

24.07.2026
6
Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

24.07.2026
6
Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

16.07.2026
25
Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

14.07.2026
27
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
44
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

13.07.2026
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]