Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Намунали сийрат

41
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам мизожи мубораклари шундай эдики, таъбларида хулқи беҳаёлик ўзи йўқ эди. Такаллуф билан ҳамма беҳаёлик сўзларни мажлисларда қилмас эдилар. Бозорларда баланд овоз билан сўз қилиш одатлари йўқ эди. Бир киши Жанобга ёмонлик қилса, Жаноб эса унга ёмонлик қилмас эдилар. Балки афв этар эдилар ва гуноҳидан ўтар эдилар (Шамоили Муҳаммадия).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиш ва ёзишни билмас эдилар. Лекин Аллоҳ таолонинг марҳамати билан у зотга ато этилган илм ва ҳикмат билан бутун инсоният учун севимли ва мукаррам зотга айландилар. Аллоҳ таоло ўзининг суюкли ҳабибига берган буюк ҳикмат ҳамда донишмандликни ўзининг каломида баён этди: “Аллоҳ Сизга китоб ва ҳикматни нозил қилди ва билмаганингизни билдирди. Аллоҳнинг Сизга нисбатан фазли буюкдир” (Нисо сураси, 113-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюк ҳикмат соҳиби бўлиб, ўз илмларини иложи борича кўпроқ инсонларга етказишга ҳаракат қилардилар. Уларни ёшига қараб ажратмасдилар. Уларнинг барчаларига бир хилда ҳурмат билан эътибор қилар эдилар.

Абу Қилоба айтади:  “Молик ибн Ҳувайрис бизга бундай сўзлаб берди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келганимизда тенгқур йигитлар эдик. Ҳузурларида йигирма кеча-кундуз турдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  раҳмдил ва мулойим эканлар. У зот аҳлимизни хоҳлаб қолганимизни (ёки соғинганимизни) билгач, ортимизда кимларни қолдириб келганимизни сўрадилар, биз айтдик. У зот: “Аҳлларингизнинг олдига қайтинг. Улар билан истиқомат қилинг ва уларга ўргатинг, буюринг – Абу Килоба: “Молик эсимда қолган ва эсимда қолмаган бир қанча нарсаларани айтди”, дейди – ва менинг намоз ўқиганимни кўрганингиздек намоз ўқинг. Намоз вақти бўлганда бирингиз сизларга азон айтсин ва сизларга каттангиз имом бўлсин”, дедилар (Саҳиҳул Бухорий).

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига ҳам бошқаларга ҳам зарар келтириши мумкин бўлган фойдасиз сўзларни сўзламасдилар. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтдилар: “Аллоҳим! Мен сендан наф бермайдиган илмдан ва қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ тилайман”.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари барчага тушунарли бўлишлиги учун доимо сўзларини уч маротаба қайтарар эдилар”.

Аллоҳнинг Расули инсонларга доимо юмшоқ феъл ва самимият билан муомала қилар эдилар. Ўзлари доимо атрофидагиларга ўрнак бўлишга интилардилар.

Ҳасан розияллоҳу анҳу дедилар: Мен отамдан бобомиз мажлислари ҳақида савол қилдим. Отам дедилар: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўтириш ва туришлари ҳамиша Аллоҳ Таолонинг зикри билан бўлар эди. Бир лаҳза ҳам Аллоҳнинг зикридан алоҳида бўлмас эдилар, қачон бир қавм тўпланган бир мажлисга борсалар, қайси жой ҳоли, бўш бўлса, ўша жойга ўтирар эдилар, ва бошқаларни ҳам шундай қилмоққа буюрар эдилар. Жаноб ҳамма ҳамнишинларининг ҳаққини адо қилар эдилар. Кулмоқ, сўзлашмоқ, илтифот қилмоқда ҳаммалари баҳра олар эдилар. Ҳеч бир ҳамнишинлари Жанобга ўзидан бошқани муҳтарам билмас эди. Балки ҳаммадан муҳтарам ва яқинман дер эдилар. Ҳар ким Жаноб мажлисларида бўлса, ё сўзлашиб қолса, Жаноб мажлисда ҳам, сўзда ҳам ундан зиёда сабрлик бўлар эдилар. То у зот ўзи туриб кетмаса, Жаноб турмас эдилар. Ҳар ким Жанобдан бир хожат тиласа, ё ўша тилагини олиб кетар эди ё бирор ширин сўзларини ва узрларини эшитиб кетар эди. Хулқлари ва яхши мижозлари ҳар қандай бир инсонни сиғдира олар эди. Ҳаммага баробар ота эдилар. Ҳамма қошларида ҳақда баробар эди. Мажлислари ҳамиша ҳилм, ҳаё ва сабр мажлиси бўлар эди. Мажлисларда овозлар баланд кўтарилмас, ҳурматлар поймол этилмас, унда бўлиб ўтган хатолар ташқарига тарқатилмас эди. Мажлисдагилар ҳаммалари баробар бўлар эдилар. Балки тақвоси борлар афзал ҳисоб қилинар эдилар. Ҳаммалари тавозиълик бўлар эдилар. Улар мажлисда катталарга хурмат ва кичикларга раҳму шафқат қилар эдилар. Хожати бор одамни ўзларидан ҳақлироқ билиб, Жанобга яқин қўяр эдилар.

Мусофир, ғариб келиб қолса, ҳурматлаб, ҳаққини адо қилар эдилар. Ғариб навозликларини исбот этар эдилар (Шамоили Муҳаммадия).

Аллоҳ таоло Ўзининг суюкли бандаси бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни энг гўзал сифатлар билан зийнатлаб у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун инсоният учун гўзал намуна  ва йўлбошчи қилиб юборди. Аллоҳ таоло ўзининг каломида марҳамат қилганидек: “(Эй имон келтирганлар!)  Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбаридан гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси, 21-оят).

Алишер НАИМОВ,
Қувасой шаҳар бош имом-хатиби

Калит сўзлар: гўзал хулқислом тарихимақоласийрат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Диний бағрикенглик – миллатлараро тотувлик гарови!

Кейинги мақола

Энг бебаҳо неъмат!

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
25
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
10
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
18
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
25
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.