Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Деҳқончилик, фазилатли касбдир!

Ишлаш – тиланишдан афзал
294
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Баҳор зироат соҳиблари – деҳқонларнинг фаслидир. Деҳқончилик улуғ ва фазилатли амаллардан бири ҳисобланади. Муқаддас динимизда бу касб соҳибларига алоҳида эътибор берилади. Деҳқончилик қилиш билан инсон кўп фазилатларга эга бўлади.

Деҳқончилик Одам (алайҳиссалом)нинг суннатидир. Пайғамбарлар тирикчилик учун касб-кор билан шуғулланишган. Одам (алайҳиссалом) ерни ҳайдаб, буғдой эккан. Ерни суғориб, ҳосил етиштирган. Буғдой туйиб, хамир қориган. Деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланадиганлар учун Одам (алайҳиссалом)нинг сийратларида гўзал намуна бор.

Инсон дунёда меҳнат билан улуғ мартабаларга эришади. Меҳнат сабабли юксак чўққиларга етади. Касб сабабли дунёда бахтли бўлади. Деҳқончилик ҳам улуғ касблардан ҳисобланади. Абул Ҳасан Мовардий “Дунё ва дин одоби” китобида: “Касбларнинг асл устуни уч нарсага боғлиқ. Улар зироат, тижорат ва саноатдир. Менимча, деҳқончилик касбларнинг энг покизаси ва афзалидир”, деган. Мусулмон учун ҳалол луқма топиш учун сарфлаган вақти ибодат ҳисобланади. Демак, инсон деҳқончилик билан шуғулланса, улуғ ибодатни бажарган ҳисобланади. Чунки деҳқонни иссиқ кунларда ҳалол касб қилиш учун далада меҳнат қилиши улкан жасоратдир. Ҳалол ризқ талабида касб қилиши еса унинг азизлигини зиёда қилади.

Деҳқон олий сифатлар соҳибидир. Жумладан, унинг имони мустаҳкам, қалби доимо Аллоҳга боғланган ва Раббига таваккули кучли бўлади. Уруғни ерга экиб, қолганини Аллоҳга топширади. Мўтадил обҳаво, ёмғир ва ҳосилни баракали бўлишини сўраб, Аллоҳ таолога дуо қилади. Деҳқон Аллоҳ таоло уруғни қандай ундириб, ўстирётганига гувоҳ бўлади. Шунинг учун, Раббининг қудратини қалбидан ҳис қилади. Бу борада Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Сизлар экаётган зироатларингизни (ўйлаб) кўрдингизми?!. Уни сизлар ундирурмисиз ёки Биз ундирувчимизми?!” (Воқеа сураси, 63-64 оятлар).

Бошқа оятда бундай дейилади: “У (Аллоҳ) шундай зотки, (сўритокларга) кўтариб қўйиладиган ва кўтариб қўйилмайдиган (узумзор) боғларни, таъми турлича (бўлган) хурмо ва мевали дарахтларни, (ранг ва таъмда) ўхшаш ва ўхшамас зайтун ва анорларни пайдо қилди. Мева ҳосил қилганда, мевасидан тановул қилингиз! Ҳосил йиғиш кунида (муҳтожларга) ҳаққини (ушри ва хирожини) берингиз ва исроф қилмангиз! Албатта, У исроф қилувчиларни севмайди” (Анъом сураси, 141-оят).

Экин экиш савобли иш. Мўмин яхши ният билан кўчат экса улуғ ажр-савобга эга бўлади. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қайси мусулмон экин экса, ундан ейилса унга садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам унинг учун садақадир. Йиртқичлар егани ҳам унинг учун садақадир. Қушлар егани ҳам унинг учун садақадир. Ўша экиндан бирортаси манфаат олса унинг учун садақа бўлади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Ҳадисдан кўчат экиш, деҳқончилик қилиш нечоғлик улуғ ва фазилатлик касб экани маълум бўлади. Кўчат экмоқчи бўлган киши нафақат ўзини, балки, ён атрофдагилар, келажак авлодларни ҳам манфаатини ўйлаши керак. Бу амалнинг деҳқонга нафақат тириклигида, балки, вафотидан сўнг ҳам манфаати етиб туради.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматларини кўчат ўтказиш ва экин экишга тарғиб қилганлар. Анас ибн Молик (розияллоҳи анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар қиёмат бўлиб қолса ва биронтангизнинг қўлида хурмо дарахти бўлса, уни экиб қўйсин”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Деҳқон умид билан ерга эруғ қадайди, баъзилар эса кўчат ўтказишади. Униб чиққан уруғ ва барг ёзган ниҳол то қуриб қолгунча Аллоҳ таолога тасбеҳ айтади. Буларни етиштирганлар ҳам айтилган тасбеҳнинг савобига эга бўлишади. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот Унга тасбеҳ айтур. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамд билан Унга тасбеҳ айтур. Лекин сизлар уларнинг тасбеҳларини англамайсиз. Дарҳақиқат, У ҳалим ва кечиримли зотдир” (Исро сураси, 44-оят). Биринчи жумладаги “жонзот”дан мурод Ер ва осмондаги инсонлар, фаришталар, жинлар. Кейинги жумладаги тасбеҳ айтадиган нарсалардан мурод жонли ёки жонсиз нарсалар эканида ихтилоф бор. Дарахтлар, гиёҳлар, сув, кийим, таом, ҳайвонлар, қушлар ҳам “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳ” деб тасбеҳ айтар экан. Жонсиз нарсаларнинг гапириши ва тасбеҳ айтиши тўғрисида ҳадисларда айтилган. Суддий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг сўзига кўра, ҳар бир нарса асл ҳолида турганда тасбеҳ айтади, бошқа нарсага айлангач, тасбеҳдан тўхтайди.

Деҳқончилик билан шуғулланиб, ҳалол меҳнат қилган, ҳалол ризқ топган, ўзи ва бошқаларнинг манфаати учун кўчат ўтказган инсон ажру мукофотга эришади. Кўчат ўтказиш нақадар улуғ иш. Буни дунёда қилинган солиҳ амал учун жаннатда мукофат сифатида бир дарахт экилишидан ҳам билиш мумкин. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи (Аллоҳ таолони барча айбу нуқсонлардан поклайман, ҳамд Унгагина хосдир)”, деса у учун жаннатда бир хурмо кўчати экилади”, дедилар” (Имом Термизий ривояти). Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Исро кечаси Иброҳим (алайҳиссалом) билан кўришдим. У менга: «Эй Муҳаммад (соллаллҳу алайҳи ва саллам), умматингга мендан салом йўлла. Уларга хабар бер: “Жаннатнинг тупроғи хушбўй, суви шириндир. У бир текислик бўлиб, унга кўчат ўтқазиш учун: “Субҳоналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар (Аллоҳ таолони барча айбу нуқсондан поклайман, ҳамд Унгагина хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюк Зотдир)”, дейиш керак”, деди” (Имом Термизий ривояти).

Одилжон МИРЗАЕВ,
Ёзёвон туманидаги “Баҳовуддин Нақшбанд” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: деҳқончиликкасбмақоларизқҳалол ризқ
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари: «Экин экиб, ризқу рўзни талаб этинг!»

Кейинги мақола

“Ерни боқсанг, ер сени боқади”

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
53
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
41
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
64

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
33
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
36
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
56
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
26
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
13
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
41
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
39
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
26

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]