Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ёшлар одобидан: Ёши катталарни ҳурмат қилиш

Ёшлар одобидан: Ёши катталарни ҳурмат қилиш
978
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Муқаддас динимизда инсонларнинг ўзаро муносабатлари, уларнинг ҳайвонот олами, наботот олами ва жамодот (жонсиз мавжудотлар) билан бўлган муносабатлари белгилаб қўйилган. Шунингдек, инсонларнинг ижтимоий ҳаётдаги катталар ва кичиклар ўртасидаги муносабатлар ҳам белгилаб қўйилган. Мазкур муносабатлар барқарор бўлмаган жойларда келишмовчилик ва нуқсонлар вужудга келади. Доно халқимизда бир болага етти маҳалла ота-она деган нақл бор. Шу каби нақлларга риоя қилинмаган ҳолларда одоб-ахлоқ издан чиқади. Катталарга нисбатан ҳурматда бўлиш ҳар бир ёшнинг бурчидир.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилган: “Бир катта ёшдаги қария Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқлаб келди, қавм унга йўл очишда кечикиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичкинамизга раҳм қилмаган, каттамизни улуғламаган биздан эмас дедилар”.

Демак, ёши улуғларга ҳурмат кўрсатишни, уларни қадрлашни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар. Бугун шу қадриятларимиздан узоқлашиб қолганимиз боис одоб-ахлоқларимиз меъёрига етмаяпти. Ёшлар катталарга нисбатан ҳурматда бўлишлари, кўрганларида салом беришлари, кўчаларда уларга йўл беришлари, бекатларда ва жамоат транспортларида жой бўшатиб беришлари айни одобдир. Катта кўчадан ўтишга қийналиб турган қарияларнинг қўлларидан ушлаб йўлдан ўтказиб қўйишлари ва кўтаришга қийналиб турган юклари бўлса, кўтариб олиб бориб қўйишлари ҳам катта савобли амаллардандир.

Макка кўчаларида қўлидаги юкини кўтаришга қийналиб турган бир кекса онахон одамлардан ёрдам сўради, лекин ҳеч ким ёрдам бермади. Бироз асабийлашиб турган эди, бир ўрта ёшлардаги киши: “Онажон қийналиб қолдингизми, келинг ёрдам берай”, деб юкларини кўтаришиб уйигача олиб бориб қўйди. Миннадор бўлган аёл: “Сен яхши, одобли экансан, бу хизматингга бериш учун ортиқча нарсам йўқ-ку, аммо сенга бир насиҳат қиламан, шу кунларда Макка шаҳрида Муҳаммад исмли одам чиқиб, ўзини пайғамбарман деб одамларни боболаримиз динидан қайтаряпти, сен ўшанга рўпара бўлсанг уларга эргашиб кетмагин”, деди. Шунда ҳалиги киши: “Мен ўша Муҳаммадман”, деди. Таажжубдан бироз эсанкираб қолган кекса аёл: “Агар сен ўша бўлсанг, сенга эргашганлар ҳам сендек бўлса, мен ҳам сенинг динингни қабул қиламан!” деди. Пайғамбаримизнинг хушхулқликлари ва катталарга бўлган ҳурматлари, ёрдамлари бир ғайридин аёлнинг иймонга мушарраф бўлишига сабаб бўлди.

Бошқа бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар селдек ёғдирилган бўларди”.

Бу ҳадисдан Аллоҳ таоло кексаларнинг дуоси ва гўдакларнинг бегуноҳлиги туфайли халқларни ўз паноҳида асраши, турли бало-офатлардан омонда сақлаши аён бўлади. Бу ўз навбатида ёши улуғларни ҳурмат қилиш қанчалик аҳамиятга эга эканини билдиради.

Аллоҳ таоло улуғ ёшдагиларимизни ўзининг ҳифзу ҳимоясида сақлаб, халқ тинчлиги ва юрт фаровонлигини тилаб қилаётган дуоларини мустажоб айласин! Фарзандларимизга инсоф ва тавфиқ бериб, катта ёшлиларни эъзозлайдиган, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатадиган солиҳ инсонлардан бўлишини насиб айласин!

Абдуқуддус ИСАҚОВ,
Қўқон шаҳар “Зайнул обидин” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Беморни зиёрат қилиш – ибодат ҳамда аҳилликдан нишона демак

Кейинги мақола

У қоқилмас уловдир

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
25
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
57

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
10
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
18
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
25
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.