Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Беморни зиёрат қилиш – ибодат ҳамда аҳилликдан нишона демак

Беморни зиёрат қилиш – ибодат ҳамда аҳилликдан нишона демак
141
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Соғлиқ ва хотиржамлик — инсон учун энг бебаҳо бойлик саналади. Бу икки неъматдан баҳраманд бўлиб турган киши уларнинг қадрига етиши лозим. Афсуски, иссиқ жон — иситмасиз бўлмас, дейдилар. Баъзан хасталик ёшни ҳам, кексани ҳам четлаб ўтмайди. Ана шундай пайтларда улар ҳолидан хабар олиш, зиёрат қилиб, кўнгил сўраш, ҳаққига дуо қилиш эзгу амаллардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладиларки: “Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, касални бориб кўриш, жанозага эргашиш, таклиф этса бориш ва акса ургувчига яхшилик тилашдир” (Имом Муслим ривояти). Ҳадиси шарифдан кўринадики, мўмин-мусулмонларнинг бир-биридаги ҳақ-ҳуқуқларидан бири — касал бўлган яқинларимиз ёки қавму қариндошларимиз ҳолидан хабар олишдир.

Аслида ҳам беморни зиёрат қилиш динимиздаги савобли амаллардан биридир. Ҳадисларда келтирилишича, “Бир мусулмон бошқа бир бемор мусулмонни эрталаб бориб кўрса, албатта, унга кечқурунгача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурун касални кўрса, албатта, унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади” (Термизий ривояти).

Ривоят қилинишича, бир киши Умму Дардо (р.а.)нинг олдига келиб, қалбининг қаттиқлигидан шикоят қилади. У киши овутаркан: “Унинг энг катта давоси — касалларни бориб кўриш, жанозага қатнашиш ва қабристонни зиёрат қилишдир” дедилар. У киши бир муддат шундай қилдилар ва қалби юмшаганини сезиб, ичида хурсандчилик туйди, сўнгра Умму Дардонинг олдига келиб: “Сизни Аллоҳ таоло мукофотласин”, деди.

Беморни зиёрат қилиш ҳам савобли амал эканини билдик, бироқ бу ишнинг ўзига яраша одоби ва тартиби борлигини ҳам унутмаслик даркор.

Исломда барча ишларнинг ўз одоби бўлганидек, беморларни зиёрат қилишнинг ҳам ўз қоидалари бор. Улардан бири — бемор малол оладиган даражада унинг олдида узоқ қолмоқ саналади. Касал кишининг зиёратига озроқ ҳадя олиб, салом билан кирилади, унга яқин, иложи бўлса, бош томонида ўтириб, аҳволи сўралади. Хасталанган кишининг ҳузурига кирганда, очиқ юз, хуш кўнгил, шафқат билан муомала қилинади, унинг юзига синчиклаб қаралмайди, кўп ва қаттиқ овозда гапирилмайди. Шунингдек, бемор ётган уйда кулиш, йиғлаш яхши эмас, ҳар хил кинояли, оғир ботадиган, кўнгилга келадиган сўзларни айтмаган маъқул.

Шукурки, айни пайтда беморларимизга шифохоналарда даволаниш учун барча шароитлар муҳайё, лекин бемордан ҳол-аҳвол сўрашнинг ўзига хос аҳамияти борки, у халқимизнинг ўзаро меҳр-оқибатининг нишонасидир. Қўйидаги ҳадисда ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом беморни зиёрат қилиш одоблари ҳақида шундай марҳамат қилганлар: «Сиздан бирортангиз касал кўришга борса, у билан қўл бериб кўришсин ва қўлини беморнинг пешонасига қўйиб аҳволини сўрасин, унга шифо ва узоқ умр тиласин. Ва ундан ўзининг ҳаққига дуо қилишини сўрасин. Зеро, касал кишининг дуоси фаришталарнинг дуоси каби ижобатдир».

Касални бориб кўриш қариндош-уруғлар, ёру дўст, биродарлар ва умуман, жамият аъзолари ичида дўстлик, биродарлик, ҳамдардлик руҳини кучайтирадиган, ана шу алоқаларни тартибга соладиган, одамларни бир-бирига меҳрибон қиладиган омиллардан биридир.

Абдумутал ЖЎРАЕВ,
Олтиариқ тумани “Жаҳонгирхон” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Вақт эмас, ўзимиз ўтиб бор(ма)япмиз(ми)?

Кейинги мақола

Ёшлар одобидан: Ёши катталарни ҳурмат қилиш

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
18
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
19
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
18

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.