Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
133
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Симпозиумлар саройи”да Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари иштирокида ўзаро мулоқот бўлиб ўтди.

Икки мамлакатни азалдан тарихий, маданий ва диний ришталар боғлаб келади. Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатлари қалин ҳамкорлик асосларига эгадир. Аждодларимиз Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага интилганлар. Улар бу ерда Аллоҳнинг уйи – Каъбаи муаззама, Арафот, Мино ва Муздалифа водийлари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Равзаи саодатлари ва қабрлари, буюк саҳоблар дафн этилган Бақиъ маскани, Қиблатайн ва Қубо масжидлари, Уҳуд тоғи каби табаррук жойларни зиёрат қилишга доимо ошиққанлар.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатлари сўнгги йилларда ижобий суръат касб этиб, ўзаро ҳамкорлик алоқалари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Мулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик босқичлари, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ривожланиб бораётгани, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги алоқалар тараққий этаётгани,   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 17-18 август кунлари икки Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд таклифига биноан, давлат ташрифи билан Саудия Арабистонига бориши ҳамкорлик муносабатини янада юксак даражага кўтаришга хизмат қилаётгани, энг муҳими, икки халқ ўртасидаги кўп йиллик дўстлик, биродарлик тамойилига асосланган алоқалар кўламини янада кенгайганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, Республикамизда ҳаж ва умра тадбирлари Вазирлар Маҳкамасининг 364-сонли Қарори асосида “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши томонидан амалга ошириб келинаётгани, бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси катта тажриба орттиргани, натижада юртимиз зиёратчилари ҳар йилги ҳаж мавсумида энг намунали, деган мақомга муносиб кўрилаётганини алоҳида қайд этди.

Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш, айниқса, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш сифатини ошириш, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини маълум қилди.

Вазир жаноблари сўнгги йилларда Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан шу йил 17-18 август кунлари давлат ташрифи муносабатларни янги босқичга олиб чиққанини алоҳида таъкидлади. Айниқса, турли муассасалар билан учрашувлар ўтказилгани ва бир қатор истиқболли ҳужжатлар имзоланганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон кўрсатмасига асосан Ҳаж ва умра ишлари вазири Ўзбекистонга келгани, ҳар томонлама ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилиши, айниқса, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан алоқаларни ривожлантириш, ҳаж ва умра тадбирларини юқори даражага олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилишини билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ҳаж ва умра қилувчи кишилар Аллоҳ таолонинг меҳмонлари экани, уларга кўмак берган, оғирини енгил қилган инсон улуғ савобга ноил бўлишини баён этди. Ҳаж зиёратчилари сони жорий йилда 12 000 нафардан, умра қилувчилар сони эса 40 минг нафардан ошганини алоҳида қайд этдилар.

Муфтий ҳазратлари ҳаж ва умра қилувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, ибодат қилишлари учун Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида янада қулай шароитларни ҳозирлаш, шунингдек, илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш, дин уламолари иштирокида анжуманлар ўтказиш, Саудия Арабистони фуқароларини Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Термиз каби қадимий шаҳарларига зиёратларини ташкил этиш кабилар борасидаги бир қатор амалий таклиф ва фикр-мулоҳазаларни тақдим этдилар.

Музокараларда Саудия Арабистонида “Нигоҳ – 2030” давлат дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани, икки мамлакатнинг кўп ёндашувлари ўхшашлиги ва халқаро доирада бир-бирини доим қўллаб-қувватлаб келаётгани эътироф этилди.

Учрашувда мана шундай ҳамкорликларга замин ҳозирлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари, Икки Муқаддас Масжид ходими Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Aбдулазиз Ол Сауд ҳазрати олийлари ва Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон жаноби олийларига миннатдорлик билдирилди.

Мулоқот якунида томонлар совғалар топширдилар ва эсдалик учун суратга тушдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Калит сўзлар: МУҲИМ МАСАЛАЛАРТАРИХИЙ УЧРАШУВ
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бугунги куннинг энг долзарб мавзуси

Кейинги мақола

Жамият биносининг бинокорлари

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда
Ўзбекистон

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
14
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
18
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар
Ўзбекистон

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
14
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
18
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
22
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
114
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
25
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.