Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

Сўнмез Кутлу: Ўзбекистон – тамаддунлар чорраҳаси

Сўнмез Кутлу: Ўзбекистон – тамаддунлар чорраҳаси
83
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ва Туркия Стратегик тафаккур институти билан ҳамкорликда Анқара шаҳрида «Ўзбекистон – ислом тамаддуни маркази» мавзусига бағишланган илмий-амалий анжуман ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда маъруза билан қатнашган мамлакатимиз академияси профессор-ўқитувчилари буюк аждодларимизнинг жаҳон тамаддуни, диний ва дунёвий илмлар ривожига қўшган ҳиссаси, «Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс» шиори остида бугунги кунда мамлакатимизда кузатилаётган умуммиллий юксалиш ҳақидаги атрофлича маълумотларни ўртоқлашдилар.

Туркия вакиллари буюк алломаларимизнинг улкан илмий, диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий ва Имом Термизий илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказлари сингари илм-маърифат масканларининг аҳамиятини алоҳида эътироф этдилар.

Анқара университети Илоҳиёт факультетининг профессори Сўнмез Кутлу ўз маърузасида Ўзбекистон – том маънода тамаддунлар чорраҳаси, Ислом цивилизацияснинг марказида жойлашганига эътибор қаратди.

– Тарихда Боғдод, Андалусия каби илм марказлари қатори Мовароуннаҳр маърифат ҳавзасида ўзига хос ўринга эга бўлган, – деди у. – Қорахонийлар даврида бир шаҳарда 300 фақиҳ-ҳуқуқшунос фаолият кўрсатган. 9-10 асрларда Самарқандда илм шу қадар тараққий этганки, ёшлар мактаб ва мадрасада ўқишининг мажбурийлиги белгиланган. Қорахонийлар даврида илм-фанга катта эътибор қартилган ва илм аҳли қўллаб-қувватланган. Айнан шунинг натижаси ўлароқ ушбу заминда илму ирфон тараққий топиб, гуллаб яшнаган. Бугун Ўзбекистон Президенти томонидан «Учинчи Ренессанс» ғояси остида ушбу қадимий анаъналарни қайта тиклаш, ёшларни илм-фанга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовордир. Имом Мотуридий, Имом Термизий, Имом Бухорий каби улуғ зотлар номи билан очилган бир қанча тадқиқот марказлари учун Ўзбекистон раҳбариятига бутун турк олимлари номидан миннатдорлик билдираман.
Қайд этиш керакки, Туркияда Ўзбекистонга бўлган юксак қизиқиш сабабли мамлакатимиз билан боғлиқ тадбирларда нафақат жамоатчилик вакиллари, балки юқори мартабали давлат хизматчиларининг кенг иштироки ҳам анъанага айланган. Мазкур тадбирда ҳам Туркия Буюк Миллат Мажлисининг ֿ«Туркия – Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Осман Местен иштирок этиб, мамлакатимизга оид ўз фикрларини ўртоқлашди.

– Мен Туркия Буюк Миллат Мажлисига Бурса вилоятидан сайланганман, – деди у. – Асли мазкур вилоятнинг Келес қишлоғиданман. Бизнинг воҳада Ўзбекистон билан боғлиқ хотиралар бор. Ота-боболаримизнинг айтишларича, 1400 йилларда Ўзбекистон заминидан келган Салоҳиддин Бухорий номли зот бизнинг қишлоққа асос солган экан. Ислом тамаддунининг бешиги бўлган Мовароуннаҳрдан Онадўлига келиб маърифат тарқатган бундай зотлар кўплаб учрайди. Бурса марказида Амир Султон Бухорий ҳазратларининг мақбараси мавжуд. Шахсан менинг тахминимча, Туркиянинг турли шаҳар ва қишлоқларида Бухорий, Самарқандийларга бориб тақаладиган камида 200та олимнинг даҳмаси мавжуд. Аслида бу борада ҳам умумий бир тадқиқот амалга оширилиши мумкин. Бу ҳам Мовароуннаҳр ва Онадўли ўртасидаги маънавий-маърифий ҳамкорлик тарихини ёритиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Депутатлигим, хусусан, ўзбек-турк дўстлик гуруҳига раҳбарлигим сабабли сўнгги беш йилда Ўзбекистонни ўнлаб маротаба зиёрат қилиш шарафига муассар бўлдим. Ҳар сафар янги бир қадриятларни кашф этаман. Ҳар зиёратимда Ўзбекистоннинг гўзалликларига бот-бот гувоҳ бўламан. Ўзбекларнинг кундалик ҳаётида, ўзаро муомаласи, юриш-туришида, ахлоқ-одобида муқаддас Ислом динининг гўзал фазилатлари намоёндир. Бинобарин, ушбу қутлуғ заминнинг “Ислом тамаддуни маркази” дея аталиши бежиз эмас.

Тадбирда Ўзбекистондан келган профессор-ўқитувчилар турк ҳамкасблари билан яқиндан илмий ҳамкорлик қилиш, қўшма лойиҳалар устида ишлашга келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Калит сўзлар: Сўнмез Кутлутамаддунлар чорраҳасиЎзбекистон
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бемазҳабликдан сақланайлик

Кейинги мақола

Кийинишдаги меъёр (Аудио)

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда
Ўзбекистон

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар
Ўзбекистон

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.