Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига
5
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Қадрли дўстлар!

Аввало, сиз, азизларни, соҳа ривожига бугун ҳам муносиб ҳисса қўшиб келаётган муҳтарам фахрийларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор қиламан.

Биз оммавий ахборот воситалари ходимлари тимсолида ўзининг чуқур билим ва тажрибаси, ноёб истеъдод ва маҳоратини халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, глобал ахборот маконида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишдек олижаноб ишларга бағишлаган жонкуяр ва заҳматкаш инсонларни кўрамиз.

Жонажон Ўзбекистонимиз ўз тараққиётининг янги ва муҳим босқичига қадам қўяётган ҳозирги даврда медиа соҳаси вакиллари – журналист ва муҳаррирлар, режиссёр ва операторлар, блогерлар, теле-радио каналлар, газета ва журналлар, нашриёт ва босмахона ходимлари Ватанимизнинг демократик қиёфасини шакллантириш, уни дунёга тараннум этишга беқиёс ҳисса қўшиб келаётганини эл-юртимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

Муҳтарам юртдошлар!

Кейинги йилларда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини халқ билан мулоқотнинг ишончли кўпригига айлантириш, замонавий ахборот хизматлари бозорини, соғлом рақобатни ривожлантириш, медиа тармоқларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, устоз-шогирд анъаналарини кучайтириш, соҳа ходимларининг машаққатли меҳнатини муносиб рағбатлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай юксак эътибор туфайли юртимизда оммавий ахборот воситалари сони 2016 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга ортиб, 1962 тага етгани диққатга сазовордир. Айниқса, хусусий медиа воситалари ҳаётимиздан кенг ўрин эгаллаб бораётгани жамиятимизда фикрлар хилма-хиллигини таъминлашда, туб ислоҳотларни амалга оширишда, жойларда йўл қўйилаётган камчилик ва муаммоларни дадил кўтариб чиқишда муҳим омил бўлмоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, телевидение ва Интернет тармоғини интеграция қилиш мақсадида замонавий интернет платформаси ва унинг мобиль иловаси ташкил этилгани, миллий ахборот маконимизда интернет нашрларининг сони сўнгги 6 йилда салкам икки баробар кўпайиб, 677 тага етганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Натижада давлат ва нодавлат ташкилотларининг ахборот манбалари янада ортиб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, одамларни ўйлантираётган муаммоларга тезкор муносабат билдириш, турли мавзулар бўйича очиқ, холис ва танқидий фикр билан чиқишда катта имкониятлар пайдо бўлмоқда.

Ахборот соҳасида миқдор кўрсаткичларини сифат кўрсаткичларига айлантириш, миллий журналистикамиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш – олдимизда турган долзарб вазифадир.

Ўзбекистон медиа компаниялари ҳам жаҳон ахборот майдонида муносиб ўрин эгаллаб, глобал сиёсий-ижтимоий жараёнларда фаол иштирок этишга интилмоқдалар.

Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилиш, илғор хорижий тажрибалар, замонавий ахборот технологиялари, серқирра таҳлил усулларини ўзлаштириб, доимо изланиб яшаш, миллий журналистикамизнинг янги авлодини тарбиялаш зарур.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ўз ифодасини топган бундай юқори марраларга эришиш учун бизда барча ресурс ва салоҳият мавжуд.

Фуқароларимиз учун ахборот соҳасида қулай имкониятлар яратиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва таъсирини кучайтириш – яна бир устувор вазифамиздир.

Шуни қайд этиш зарурки, соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, ходимлар меҳнатини рағбатлантиришга бундан буён ҳам доимий эътибор қаратамиз.

Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш бўйича куни кеча қабул қилинган Президент қарори бу борада муҳим қадам бўлди. Унга кўра, оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, кадрлар салоҳияти ва рақобатбардошлигини янада ошириш, эҳтиёжманд ва ёш журналистларни уй-жой билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шунингдек, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида Матбуот уйларининг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилиб, янги бинолар барпо этиш юзасидан зарур чоралар кўрилади.

Маълумки, жаҳонда эътироф этилган демократик мезонларга кўра, матбуот эркинлиги – барча фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар орасида алоҳида аҳамиятга эга. Албатта, бу соҳада ютуқлар билан бирга ҳали муаммоларимиз ҳам йўқ эмас.

Кейинги пайтда ижтимоий тармоқлар орқали баъзи жойларда оммавий ахборот воситаси ходимларига менсимай қараш, уларнинг ўз ваколати доирасида эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учраётгани ҳақида хабарлар тарқалаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Шу муносабат билан яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: биз барпо этаётган ҳуқуқий демократик давлатда сўз ва матбуот эркинлиги доимо Бош қомусимиз ва қонунларимиз ҳамда Президент ҳимоясида бўлади.

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўз фаолиятини қонун доирасида эркин амалга оширишига тўсқинлик қилиш – бу демократик ислоҳотларимизга қарши ҳаракат, мамлакатимизнинг обрўсига путур етказиш сифатида баҳоланиши керак. Суд ва прокуратура органлари бизга мутлақо ярашмайдиган бундай салбий ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўриши лозим.

Бир ҳақиқатни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз керак: барчамиз демократия деб аталган буюк мактабнинг ўқувчиларимиз. Бу борада ҳали кўп нарсаларни ўрганишимиз зарур. Фарзандларимизни айни шу руҳда тарбиялашда журналистика соҳаси вакиллари, муҳтарам фахрийларимиз ўзларининг бой тажрибаси ва ибратли фазилатлари билан алоҳида намуна кўрсатадилар, деб ишонаман.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Бугунги байрам муносабати билан соҳа фидойиларидан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлангани, ҳеч шубҳасиз, барча ижодкорларни янги-янги марралар сари илҳомлантириб, уларга катта ғайрат ва шижоат бағишлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азиз қалам аҳлини қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда улкан ютуқлар, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва файзу барака тилайман.

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Калит сўзлар: ахборотМатбуотоммавий ахборот воситалари
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ТАВБА ВА ГУНОҲДАН ПОКЛАНИШ ҲАҚИДА СУҲБАТ ҚИЛДИЛАР (ФОТОЛАВҲАЛАР)

Кейинги мақола

Диний идора тизимидаги ОАВ ходимлари муносиб тақдирланди

Ўхшаш мақолалар

Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати
Ўзбекистон

Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

24.03.2023
9
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Рамазон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

22.03.2023
12
Рамазон

Муфтий ҳазрат бошчилигидаги ҳайъат томонидан янги ойни кузатиш ишлари амалга оширилди (видео)

22.03.2023
19

Сўнгги мақолалар

Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

26.03.2023
6
Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

Бу ойнинг баракотидан бебаҳра қолманг!

25.03.2023
19
Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

Қалби ила суҳбатлашадиганларнинг умра ибодати

24.03.2023
9
Қарздор одамнинг закоти?

Қарздор одамнинг закоти?

23.03.2023
8
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

22.03.2023
12

Муфтий ҳазрат бошчилигидаги ҳайъат томонидан янги ойни кузатиш ишлари амалга оширилди (видео)

22.03.2023
19
Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

22.03.2023
21
Қуръон, яхшилик ва тарбия ойи муборак!

Қуръон, яхшилик ва тарбия ойи муборак!

22.03.2023
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика