Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Вакиллик Имомлар фаолиятидан

Фазилатли уламо Салоҳиддин домла Шарипов Диний идора раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Фазилатли уламо Салоҳиддин домла Шарипов Диний идора раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
180
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Тошкент шаҳри “Ҳазрати Али” жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинландилар. Табаррук устоз кўп йиллардан буён муборак динимиз ривожи, халқимиз маънавияти ва ёшлар тарбиясида салмоқли ишлар қилиб келаётган таниқли дин пешволаридан биридир.

Забардаст уламо Салоҳиддин домла Шарипов 1961 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топганлар. 1979-1983 йилларда Мир Араб мадрасасида таълим олдилар ва мадраса талабалари орасидан сараланиб, Тошкент ислом олий маъҳадига ўқишга кирадилар.

Олий Маъҳадда ҳар бир фанга алоҳида эътибор билан диний билим билан бир қаторда дунёвий илмларни ҳам пухта эгаллаб, 1987 йилда тамомладилар. Шу йил у киши Мир Араб мадрасасига ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилиндилар ва устозлардан ўрганган илмий меросни талабаларга бердилар. Нахв, сарф, тафсир фанларидан дарс бердилар. 1989 йил эса Тошкент ислом институтига ўқитувчи этиб тайинландилар, 1990 йилга қадар талабаларга тафсир, балоғат фанларидан сабоқ бердилар.

1990 йилда Салоҳиддин домла илк диний таълим олган Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида директор лавозимига тайинладилар. У ерда 1993 йилга қадар мадрасанинг илмий савиясини ошириш йўлида кўп ишларни амалга оширдилар. Сўнг яна Тошкент ислом институтида проректор лавозимида фаолият олиб бордилар.

1996 йилда Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган “Ҳазрати Али” жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинландилар. Шу билан бирга Олий Маъҳадда тафсир фанидан дарс бердилар.

Ҳозирга кунда ҳам Салоҳиддин домла “Ҳазрати Али” жоме масжидида имомлик вазифасини бажармоқдалар. Ўзларининг диний-маърифий, ахлоқий-тарбиявий маърузалари билан халқимиз маънавий камолотига жуда катта ҳисса қўшмоқдалар. Шу билан бирга Салоҳиддин домла Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб, мазмун-моҳиятини ўз маърузаларида кенг халқ оммасига етказмоқдалар.

Фазилатли олим ўзининг кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида ўнга яқин электрон дисклар ва китоблар нашр қилдилар. Жумладан, “Инсон мукаррам зот”, “Исломда оилага муносабат” каби асарлар ва “Саодат улуғ неъмат”, “Мазҳаббошимиз Нўъмон ибн Собит ҳаёти ва фаолияти”, “Мустаҳкам оила юрт таянчи”, “Дуо одоблари ва ислом рукнларининг тарбиявий ахамияти”, “Қуръон, намоз ва Рамазон фазилатлари”, “Жума маърузаларидан намуналар” каби дисклари мухлис халқимиз томонидан мамнуният ила тинглаб мутолаа қилинмоқда.

Аллоҳ таоло Салоҳиддин домла Шариповга янги шарафли мартабани муборак айласин, иш фаолиятларида улкан муваффақиятларни ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Калит сўзлар: Салоҳиддин домла ШариповтайинловЎзбекистон мусулмонлари идораси
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Диний идора кўмагида Фарғонадаги икки масжид қайта бунёд этилмоқда

Кейинги мақола

Рамазон зиёси: Исломда оила ва никоҳга бўлган эътибор

Ўхшаш мақолалар

Фарғонада “Медиа ҳафталик” бошланди
Ўзбекистон

Фарғонада “Медиа ҳафталик” бошланди

18.05.2026
10
Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар
Ўзбекистон

Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар

18.05.2026
12
“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди
Ўзбекистон

“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

18.05.2026
28

Сўнгги мақолалар

Фарғонада “Медиа ҳафталик” бошланди

Фарғонада “Медиа ҳафталик” бошланди

18.05.2026
10
Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар

Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар

18.05.2026
12
“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

18.05.2026
28
“Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума суҳбати

“Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума суҳбати

18.05.2026
9
Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

18.05.2026
31
“Президент ҳожиси” мақоми соҳиблари пойтахтга кузатилди

“Президент ҳожиси” мақоми соҳиблари пойтахтга кузатилди

18.05.2026
11
Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

15.05.2026
22
Имом Бухорий мажмуасига ташриф

Имом Бухорий мажмуасига ташриф

15.05.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика