Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир. Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” дейилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги ҳамда Alhidoya.uz сайти жамоаси Қува тумани бош имом-хатиби Муҳаммадзакий домла Хомидовнинг волидаи муҳтарамаси Мағфиратхон аянинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ марҳумани мағфират қилсин, савобли амаллари билан қабрларини нурга тўлдириб, жойларини жаннатда қилсин! Қолган барча яқинларига Аллоҳ сабри жамил берсин!
Жаноза намози бугун, 17 август куни соат 14:00 Қува тумани Акбаробод қишлоғида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.