Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Ёшлар тарбиясида маҳалланинг ўрни

Ёшлар тарбиясида маҳалланинг ўрни
734
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Барчаларимизга маълумки, бугунги кундаги ёшлар келажакда  бизларнинг  меросхўрларимиз ва ҳаётнинг  барча  соҳасидаги  катта-кичик  вазифаларни эгалловчи ўринбосарларимиздир. Ҳар бир даврнинг ўзига хос табиати ва шарофати бўлганидек, фан ва техника жадал тараққий этиб бораётган бизнинг асримизда ҳам ёшлар тарбияси алоҳида аҳамият касб этади. Фарзандларимизнинг илмий савиялари, касбу ҳунарлари билан бир қаторда ахлоқий фазилатлари ҳам ўсиб боришида маҳалланинг роли беқиёсдир.
Ёш авлоднинг таълим ва тарбияси тўғрисида ғамхўрлик қилиш  фақат ҳукуматимизнинг ёки мактабларнинг эмас, балки ҳар бир маҳалланинг ва ота-онанинг ҳам  муқаддас  бурчларидан  ҳисобланади. Ҳар  бир ота-она  ўз  фарзандини  яхши, баркамол инсон  бўлиб  етишишини орзу қилади.  Катта  бўлиб жамиятдан ўзига  муносиб ўринни  топиб  эгаллагач,  ватанига  содиқ, элу халқининг хизматига тайёр, виждонли ва диёнатли  бўлишлигини,  албатта,  ҳар  бир  фарзанд  ўстирган  ота-она ният қилади. Лекин  ҳар  бир  ота-онанинг ҳам ўз фарзандларига меҳр-оқибати ва тарбиявий  муносабати  бир  хил  бўлавермас  экан.  Айрим ота-оналар  бола  тарбияси  хусусида  жуда  бепарволик  қиладилар.  Улар  учун  бу  дунёда  фақат  ўз  шахсий  юмушлари,  моддий  маблағ  тўплаш  йўлидаги борди-келдилари биринчи ўриндаги вазифаю, оила  аъзоларининг  ахлоқий тарбиялари  билан  шуғулланиш  иккинчи  даражали  иш  кўринади. Шундай оилаларнинг ҳолидан албатта маҳалла доимо огоҳдир. Маҳаллада истиқомат қилаётган ҳар қайси оила, ҳар бир фуқаронинг маънавий қиёфаси, шахсий фазилатларини қўшнилар яхши билади. Улар, аксар ҳолларда, ўз қўшниларига ҳаққоний баҳо берадилар. Камчиликлари бўлса, кўрсатиб, уларни бартараф қилишга кўмаклашадилар. Бинобарин, маҳаллада яшаётган ҳар бир инсон аввало қўшнилар ҳурматига сазовор бўлишни ният қилмоғи, яхши фазилатлари билан уларнинг эъзозига эришмоғи мантиқийдир. Бунинг асосий йўли эса қўшнилар билан аҳил яшаш, яхши хулқу муомала билан уларнинг муҳаббатини қозонишдан иборатдир.
Оила осойишталигининг яна бир муҳим қирраси ота-оналар билан фарзандлар муносабатидир. Оилаларимизда азалдан бу муносабатларда ижобий анъаналар ҳукм суриб келади. Одатда фарзандларимиз ўзларининг меҳрибон оталарию ғамхўр волидаларини ҳамиша эъзозлаб қадрлайдилар, хизматларини адо этиб, дуоларини оладилар. Ота-оналар эса фарзандларини энг юксак фазилатлар руҳида тарбиялаб, олийжаноб инсонлар қилиб етиштириш учун бор имкониятларини аямайдилар. Айни вақтда, ота-оналар ва фарзандлар муносабати ножоиз бўлган оилалар ҳам маҳаллаларда учраб туради. Бу хил муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун азалий анъаналаримизни билиш ва уларга оғишмай амал қилмоқ зарур. Шукрлар бўлсинки, аксар фарзандларимиз ўз оталарини чин дилдан ардоқлашади, уларга ғамхўрлик қилишади, ҳурматларини жойига қўйишади! Айни вақтда, маҳаллаларимизда муқаддас ислом динимиз таълимотларига зид бориб, оталарини беҳурмат қилаётган нодон фарзандлар ҳам, кўп бўлмаса-да, учраб тургани кўнгилни хижил қилади. Кейинги вақтда ҳар хил зарарли оқимлар изидан бораётган айрим ёшлар оталарининг бу қалтис йўлдан қайтиш ҳақидаги насиҳатларига қарши бораётганларини эшитиб дилларимиз ранжимокда. Ўзларини «чинакам» мусулмон деб ҳисоблайдиган бу нодонлар соф исломларига зид иш қилаётганларини англаб етмаётганмикинлар?!  Бу билан нафақат оила тинчи, балки жамоат, маҳалла осойишталигини, юртини, ватанини равнақини бузаётганларини идрок этмайдиларми?! Ваҳоланки, ҳазрат Навоий ёзганларидек:
Фарзанд ато қуллуғин чу одат қилғай,
Ул одат била касби саодат қилғай.
Ҳар кимки атоға кўп риоят қилғай,
Ўғлидин анга бу иш сироят қилғай.
Ҳа, хонадонларида меҳрибонлик ва ҳамжиҳатлик, тотувлик ва ўзаро ҳурмат, одоб ва иффат барқарор бўлган маҳалла осойишта ва файзиёб бўлади. Ҳар бир маҳалла аҳиллиги кўп жиҳатдан қўшниларнинг ўзаро тотув муносабатларига боғликдир. Ёнма-ён, яқин яшайдиган оилалар қанча тотув ҳаёт кечирса, маҳалла шунча осойишта яшайди. Қўшнилар ўртасидаги зиддият маҳалла аҳлини ҳам безовта қилади, ранжитади.
Шунинг учун маҳалладаги ҳар бир идрокли киши ёшларимизни ҳар хил оқимлар йўлига берилиб кетмаслиги учун бефарқ бўлмаслиги лозим. Бу каби  зарарли одатлардан ёшларимизни сақлашимиз уларни нима билан шуғулланаётганини, кимлар билан юргани ҳақида маҳалла, куни-қўшни жуда катта эътибор билан қарамоқликлари керак бўлади.Айниқса улар билан қизиқмаса ёшларга нисбатан бепарво бўлинса, кўнгилсиз ҳалатлар юзага келиши мумкин.
Демак бугунги мураккаб замонда ўзлигимиз ва миллийлигимизни англашимиз ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутган одоб-аҳлоқ,катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга иззатда бўлиш, юриш-туриш, кийиниш, еб-ичиш каби бой ва ўлмас миллий қадриятларимиз руҳида камолотга етказиш алоҳида аҳамият касб этади.
Нажмиддин Мирзамитдинов,
Қувасой шаҳар “Валиюллоҳ” масжиди имом-хатиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Диний экстремизм жаҳолатга етаклайди

Кейинги мақола

125 кунлик ҳомилани аборт қилиш мумкинми

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.