Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Таълим-тарбия

Ота-онага яхшилик қилиш – улкан савоб!

Ота-онага яхшилик қилиш – улкан савоб!
62
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳар бир инсоннинг дунёга келишига ота-она сабабчидирлар. Уларнинг  фарзандлар устидаги ҳақлари жуда кўп бўлиб, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда уларнинг барчаси батафсил баён қилинган.  Динимизда  ота-онани  рози  қилиш,  уларга  чиройли  муомала  қилиш улуғ  ибодат  ҳисобланади.  Қуръони  каримнинг 15 та  оятида  айнан ота-онага яхшилик  қилиш  ва  уларнинг  ҳақларига  дуо  қилиш  тўғрисида зикр  қилинади.

Жумладан,  Аллоҳ  таоло  Ўзига  ибодат  қилишга  буюрганидан  кейин  ота -онага чиройли муомала қилишга буюрган: “Аллоҳга  ибодат  қилингиз  ва  Унга  ҳеч  нарсани  шерик  қилмангиз!  Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз!” (Нисо сураси, 36-оят).

Инфоқ-эҳсон қилишга ҳам энг ҳақли кишилар –  ота-оналардир! Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Сиздан  (эй,  Муҳаммад!)  қандай  эҳсон  қилишни  сўрайдилар. Айтинг:  «Ниманики  хайр-эҳсон  қилсангиз,  ота-она,  қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир” (Бақара сураси, 215-оят).

Аллоҳ  таоло  Яҳё  алайҳиссаломни  Қуръони  каримда  “ота-онасига меҳрибон, итоаткор” деб, мақтайди: “У ота-онасига   меҳрибон   бўлди,   жабр   қилувчи,   итоатсиз бўлмади” (Марям сураси, 14-оят).

Ҳадиси  шарифларда  ҳам  ота-онанинг  фарзанд  зиммасидаги  ҳақлари бор экани, уларга риоя қилиш  –  фарзандни  улкан ажрга эга қиладиган улуғ ибодат экани таъкидланган.  Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай баён қилинади:

Пайғамбаримиз  саллаллоҳу  алайҳи  васалламнинг  ҳузурига  бир  киши келиб: “Эй, Аллоҳнинг  Расули! Одамлар ичида менинг чиройли муомаламга энг ҳақли киши ким?”  –  деб  сўради. “Онанг”,  –  дедилар  У  Зот.  “Кейин ким?”,  –  деб сўради.  “Онанг”,  –  дедилар  У  Зот.  “Кейин  ким?”,  –  деб  сўради.  “Онанг”,  – дедилар У  Зот.  “Ундан кейин ким”,  –  деб сўради.  Шунда “Отанг”, –  деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).

Демак,  Аллоҳ  таолони  рози  қиламан  деган  киши  –  ота-онасини  рози қилсин,  Аллоҳни  ғазабидан  қўрққан  киши  –  ота-онасини  ранжитишдан қўрқсин.

Ким  ота-онаси  бўла  туриб,  жаннатни  қўлдан  чиқарса,  унинг  ҳолига  вой бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизни ота-онанинг хизматларини қилиб, жаннатни қўлга киритишга тарғиб қиладилар:

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилган  ҳадисда  у  зот  Пайғамбаримиз  саллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолога энг севимли амал нима эканини сўрайдилар.

Шунда Сарвари коинот ўз вақтида ўқилган намоздан кейинги энг маҳбуб амал – ота-онага яхшилик қилиш эканини айтганлар.

Шариатимизга  кўра  ота-онага  яхшилик  қилиш фақатгина  уларнинг  ҳаётлик  пайтларида  чекланиб  қолмай,  балки  улар  мабодо дунёдан ўтганларидан кейин ҳам давом этиши керак. Бу ҳақда  Абу Усайд ибн Робийъа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

Молик ибн Робеъа ас-Саъидий разияллоҳу анҳу айтадилар:  “Расулуллоҳ саллаллоҳу  алайҳи  васалламнинг  ҳузурларида  ўтирганимизда  ногоҳон  Бани Салама қабиласидан бир киши келди ва: “Ота-онам вафот этгандан кейин  ҳам мен уларга қиладиган яхшилик борми?”  –  деди. Пайғамбар алайҳиссалом:  “Ҳа, уларнинг  ҳақларига  дуо  қилиш,  улар  учун  истиғфор  айтиш,  аҳдларини амалга  ошириш,  улар  орқали  қариндош  бўлганларга  силаи-раҳм  қилиш  ва уларнинг  дўстларини  ҳурмат  қилиш  вазифаси  бор”,  –  дедилар”  (Имом  Абу Довуд ривояти).

Тобеъинларнинг улуғларидан Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ота -онага яхшилик  қилишни  шундай  тушунтирадилар:  “Ота-онага  яхшилик  қилиш  – қўлингдаги  мол-мулкни  улар  учун  сарфлаш,  гуноҳ  бўлмайдиган  ишларда уларнинг буйруқларига итоат қилишдир”.

Ибн  Уяйна  раҳматуллоҳи  алайҳ  ота-онанинг  яхшиликларини  қай тарзда қайтариш кераклиги ҳақида айтадилар:  “Ким беш вақт  фарз намозларни ўқиса, ҳақиқатда  Аллоҳ  таолога  шукр  қилибди.  Ким  намозларидан  кейин  ота -онасининг ҳақларига дуо қилса, ҳақиқатда уларга раҳмат айтибди”.

Ҳукамолардан  бирлари: “Отангга ғамхўр бўлсанг, ўғлинг ҳам сенга ғамхўр бўлади”, – дер эдилар. Имом  Аҳмад  раҳматуллоҳи  алайҳ:  “Ота-онага  яхшилик  қилиш  –  катта гуноҳларга каффоратдир”, – деганлар. Шариатимиз,  фарзандларга  ота-она  қарилик вақтларига етиб келишганларида уларни нафақа билан таъминлаш вазифасини юклайди. Бу – динимизнинг талаби!

Ота-онага  яхшилик  қилишнинг  энг  паст  даражаси  –  уларга  ширин  сўз айтишдир.  Ундан  баландроқ  даражаси  –  уларнинг  хизматларини  қилиш, моддий  ва  маънавий  томондан  ёрдам  бериш,  доим  уларнинг  ҳолларидан хабардор бўлиб туришдир. Фарзанд доим ота-онага хурсандчилик келтирадиган ишларга ҳаракат қилиши керак. Зеро ота-оналар фарзандларининг ютуқларидан бениҳоя хурсанд бўлишади.

Ота-онага  итоатсизлик  қилиш,  уларга  қаттиқ  гапириш,  жеркиш,  хафа қилиш,  ҳақорат  қилиш,  қўл  кўтариш  –  энг  катта  ва  энг  оғир  гуноҳдир!  “Ота-онага оқ бўлиш”  дегани  аслида  –  мана шу. Уни ота-она тилда айтишлари шарт эмас. Балки қаттиқ ранжишлари етарли бўлади.

Абдуллоҳ  Ибн  Муборак  шундай  деганлар:  “Агар  ота-онанг  сен  билан муроса  қилишни  бошласа,  сенга  гапирганда,  безовталанишингдан,  ғазабинг чиқишидан қўрқиб, эҳтиёткорлик  билан, сўзларни саралаб гапира бошлашса билиб қўйки, ота-онангга оқ бўляпсан!”.

Афсуски,  гоҳида  ота-онасига  юқорида  зикр  қилингани  каби  нолойиқ муомала  қиладиган  фарзандлар  ҳам  учраб  туради.  Улар  Аллоҳ  таолога астойдил  тавба  қилиб,  ота-онасидан  кечирим  сўраб,  қайтадан  уларни  рози қилишга ҳаракат қилишлари керак.

Аллоҳ  таоло  барчамизни  ота-онасини  рози  қиладиган  фарзандлардан қилсин!  Ота-оналаримизни  тани-жонларини  саломат  қилиб,  узоқ  йиллар дуогўйимиз бўлиб юришларини насиб қилсин!

Адаҳамжон ЮЛДАШЕВ,
Ўзбекистон тумани бош имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Карантин шароитида ҳайит кунлари нималарга эътибор бериш керак?

Кейинги мақола

Ҳайит намозини уйда ўқиса бўладими?

Ўхшаш мақолалар

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон
Мақолалар

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ўзбекистон

02.03.2023
12
Огоҳлантирилган уч тоифа
Мақолалар

Огоҳлантирилган уч тоифа

05.02.2023
29
Марғилон алломалари
Мақолалар

Марғилон алломалари

24.01.2023
91

Сўнгги мақолалар

Ақидавий оқимларнинг юзага келишига туртки бўлган омиллар

Ақидавий оқимларнинг юзага келишига туртки бўлган омиллар

20.03.2023
2
Сохта салафийлар йўли – залолат йўли

Сохта салафийлар йўли – залолат йўли

18.03.2023
11
Вақф фонди раҳбари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

Вақф фонди раҳбари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

18.03.2023
11
Намознинг вақти кам қолганлиги сабабли таяммум қилиши жоизми?

Намознинг вақти кам қолганлиги сабабли таяммум қилиши жоизми?

17.03.2023
39
Ислом тинчлик, оқибат динидир

Ислом тинчлик, оқибат динидир

16.03.2023
6
“Челси” стадионида жамоавий ифторлик уюштирилмоқда

“Челси” стадионида жамоавий ифторлик уюштирилмоқда

16.03.2023
5
Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

16.03.2023
51
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж зиёратчилари учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳаж зиёратчилари учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ҳамда ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади

15.03.2023
26

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика