Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Шукроналик юксакликка элтади ёҳуд замондан нолишнинг ножоизлиги хусусида

Шукроналик юксакликка элтади ёҳуд замондан нолишнинг ножоизлиги хусусида
35
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсонни гўзал суратда яратиб, қадрини баланд қилган, дилини иймон уни билан зийнатлаб, тилга нутқ ато этган ва уни жамики махлуқотдан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Тилнинг фаолияти ва таъсир доирасига чек йўқ, яхшилик сари юрса, олдига қўйган юксалишларга сазовор бўлади. Ёмонлик йўлига кирса, тубсиз таназзулликка учраб зарарлар гирдобига ғарқ бўлиши мумкин. Инсонга энг итоатсиз аъзо тилдир. Чунки бу суяксиз аъзонинг осонгина ҳаракатга келиши кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳадиси Қудусийда Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласи менга замондан нолиб озор беради. Бирортангиз замондан нолиманглар. Чунки Мен замон эгасиман. Кечаси ва кундузни айлантириб тураман. Агар хоҳласам тўхтатиб қўяман”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз зинҳор “Замон ўлсин” (замондан кўнглим қолди каби сўзларни) демасин. Чунки, Аллоҳнинг Ўзи замондир” дедилар.

Ушбу муборак ҳадислардан кўриниб турибдики, бўлаётган ҳамма иш Аллоҳ таолонинг иродасидадир. Шунинг учун, замондан шикоят қилиш мумкин эмас. Одатда, одамларга бирор зиён етса, улар “Қандай замонга қолдик ўзи” дея замонни айблашга ва ундан шикоят қилишга ўтадилар. Аслида замонда содир бўлаётган воқеа-ходисаларнинг, ўзгаришларининг барчаси Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади. Шунинг учун, замондан норози бўлиш Аллоҳ азза жалланинг иродасига қарши чиқиш, аслида Унга куфр келтириш билан тенгдир. Замонни ўзгариб туриши ҳам Аллоҳ таолонинг синовидир. Бас, мўмин-мусулмон киши ҳар қандай замонда ҳам иймонини пок сақлашга жидду жаҳд қилиши керак.

Кўпинча инсон бошига етган мусибатга ўзи ҳам сабабчи бўлиб қолади. Баъзида ғафлатда қолади. Гоҳида керакли чора-тадбирларини кўрмайди. Қилмаслик керак бўлган ишни қилиб қўяди ёки қилиши керак бўлган муҳим ишни қилмайди ва ҳаказо. Бундай пайтда замондан шикоят қилиш ўз айбини замонга тўнкашдан бошқа чораси қолмайди.

Бундан ташқари кўп ёмғир ёққан вақтда “Ёмғир эзиб юборди, экинларга зиён етказади,осмон тешилиб қолибдими ёки шамол ҳамма жойни бесарамжон қилиб юборди, ишларимизни бемалол қила олмаяпмиз” каби сўзларни эшитиб қоламиз. Хўш, биз томонимиздан содир бўлган бундай ўринсиз гапларимизга динимиз нима дейди?

Энг аввало яхши билишимз керакки, дунёдаги барча ишлар меҳрибон Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади, буларни фойда ё зиёнига келсак, биз ожиз банда қаердан биламиз: ёмғир ва шамол сабабидан бизга фойда келадими ёки зарар келадими…

Ҳадиси шарифда Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шамолни сўкманглар, чунки у Аллоҳнинг раҳматидандир. У раҳматни ҳам, азобни ҳам олиб келади, лекин сизлар Аллоҳдан унинг яхшилигини сўранглар, ёмонлигидан паноҳ тиланглар” деб марҳамат қилганлар. Ҳақиқатан ҳам ёмғир Роббимизнинг раҳматидир. Инсонлар, ҳайвонлар ва барча ўсимлик ундан озуқа олади.

Суфи Оллоёр ўз асарларида:

Падид этти жаҳон ичра фавосил,

Қилур ҳар фасл турлик нашъа ҳосил.

Яъни, Аллоҳ таоло ўз қудрати комиласи билан баҳор, ёз, куз ва қиш фаслларини яратди. Бу фасллар инсон, ҳайвонот ва набототларни яшаш тарзига катта манфаати бордир.

Нечукким тутти тўфон дашту тоғи,

Ва лекин бўлмади ҳўл Нуҳ оёғи.

Аллоҳнинг қудратини кўрайликки, тўфон суви дашт ва тоғларни эгаллади, лекин Аллоҳнинг Пайғамбари Нуҳ алайҳиссалом ва у зотга эргашган мусулмонлар кемага чиқдилар ва саломат қолдилар.

Ғазаб ел одийларни қилди нобуд,

эди ул ел тобеъ Ҳуд.

Яъни, қаттиқ шамол Аллоҳнинг ғазабидан намуна эди. Од қавми шунча куч-қудрат ва жисмлари катта бўлишларига қарамасдан уларни ҳалок қилди. Аммо Аллоҳнинг қудратини кўрингки, Ҳуд алайҳиссалом ва у кишига эргашганларга баҳорнинг ёқимли шабадасидек роҳат бағишлади.

Устозларимиздан эшитилган маълумотга қараганда, Ҳуд алайҳиссалом ўзларига итоат этган мусулмонларни бир жойга жамлаб атрофини асолари билан доира шаклида чизиб қўйдилар, Аллоҳ ўз қудрати комиласи билан чизиқ ичидаги Пайғамбарни ва бошқа мусулмонларни шамол балосидан сақлади ва уларга шамолни ёқимли қилиб қўйди.

Халқимизда доно нақл бор: ”Бирни кўриб шукр қил, бирни кўриб фикр қил!” Дарҳақиқат, ён атрофимиздаги айрим минтақаларда бўлаётган хунрезлик воқеаларга қараб фикр қилайлик?!

Ё Аллоҳ! Юртимизда берилган тинчликка шукр этайлик! Баъзи давлатларда инсонлар ўзларининг омонликларини ўйлаб жон куйдираётган бир пайтда мамлакатмиздаги бунёдкорлик ва фаровонликдан ҳар қанча қувонсак арзийди. Буларнинг шукронаси эса қалбимиз нидоси бўлиши керак. Зеро, ношукрлик Яратганга хуш келмайди, Ахир Аллоҳ таолонинг “Берган неъматларига нечоғлик шукрона келтирсак, мен уларни зиёда қиламан”, деган ваъдаси борку!

Хуллас, шошқалоқлик қилмасдан ҳаёт жараёнидаги турли бўлаётган нохушликлар учун замондан айб ахтармасдан мавжуд камчиликларимизни тузатишга ҳаракат қилишимиз лозим. Ёмғир ёққанда ёки шамол бўлганда ғафлатга берилмай Аллоҳнинг қаҳри ғазабидан паноҳ сўраб, Унинг раҳматидан умид қилиб юртимизга равнақ, динимизга омонлик тилаб дуо қилиб туришимизни эътиқодимиз тақазо этади.

Ҳасанбой Олимназаров,
Марғилон шаҳридаги “Имом Заҳириддин” масжиди имом хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Кейинги мақола

Бу фазилат эмас, иллатдир!

Ўхшаш мақолалар

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли
Мақолалар

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

12.11.2025
4
Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)
Мақолалар

Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

12.11.2025
23
Зоҳирга қараб баҳо берманг
Мақолалар

Зоҳирга қараб баҳо берманг

11.11.2025
50

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

Юрак етишмовчилиги касаллиги: сабаблари ва олдини олишнинг 4 йўли

12.11.2025
4
Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?

Ҳайвон ва қушларга инсон овқатини бериш исрофми?

12.11.2025
13
Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)

12.11.2025
23
Янги асар тақдимоти

Янги асар тақдимоти

11.11.2025
15
Диний соҳа вакилларига фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди

Диний соҳа вакилларига фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди

11.11.2025
20
“Ўзбекистонда бағрикенглик: дин ва давлат муносабатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Ўзбекистонда бағрикенглик: дин ва давлат муносабатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

11.11.2025
21
“Суннат тўй” аслида борми?

“Суннат тўй” аслида борми?

11.11.2025
34
Зоҳирга қараб баҳо берманг

Зоҳирга қараб баҳо берманг

11.11.2025
50

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика