Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Оммавий маданият – глобал хавф

Оммавий маданият – глобал хавф
531
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳозирги кунда тез-тез тилга олинаётган “Оммавий маданият” деган номни ўзига ниқоб қилиб олган, аслида бузғунчиликдан иборат бўлган салбий ходиса хақида, унинг пайдо бўлиши сабаблари хусусида сўз борганда, аввало, биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қуйидаги фикрларини эсга олиш ҳар томонлама ўринли бўлади: “Биз бугун юртимизда янги ҳаёт барпо этар эканмиз, бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим. Яъни коммунистик мафкура ва ахлоқ нормаларидан воз кечилганидан сўнг, жамиятда пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “Оммавий маданият”  ёпирилиб кириб келиши мумкинлиги барчамизга аён бўлиши керак”.

Юқорида келтирилган фикрларда “Оммавий маданият” ибораси қўштирноқ ичига олинган. Яъни бундай қўштирноқ ичидаги “Оммавий маданият”  аслида оммавий маданиясизликни авж олдиришга, хар бир халқнинг тарихида, бугунги ҳаётида мавжуд бўлган хақиқий оммавий маданият намуналарини соҳталаштиришга қаратилгани билан айниқса, хатарлидир. Бундай сохта оммавий маданият бугунги кунда ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга интилаётган мураккаб мафкуравий воситага айланмоқда. Биринчи президентимизнинг юқорида келтирилган огоҳлантирувчи фикри футболкалардаги ёзув, суратлардан, дисклардаги қўшиқ, филмлар, дисплей, экран, аудиоплеерлардан, қурилаётган хусусий бинолардан, сухбатлардан, китоб, газета ва журналлардан бизга ёғилаётган балолар устидаги пинхонлик пардасини олиб ташлади.

Айниқса, бугунги кунда халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзининг миллий ва стратегик режаларига эришиш учун “Эркинлик ва демократияни олға силжитиш” ниқоби остида амалга ошираётган, узоқни кўзлаган сиёсатининг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезиш, англаш катта аҳамият касб этади. Шу борада айрим қудратли давлатлар томонидан муайян мамлакатларга, авваламбор, ер ости, ер усти бойликларига эга бўлиш ва ана шундай ғаразли сиёсатни, дунёнинг айрим минтақаларида тинч хаётнинг издан чиқиши, ҳокимият тепасига айнан ўша давлатларнинг манфаатларига хизмат қиладиган кучларнинг келиши билан боғлиқ мисолларни кузатиш қийин эмас.

Бугунги кунда дунё ахолиси бошдан кечираётган глобаллашув жараёни инсоният учун катта-катта имкониятлар эшигини очмоқда. Лекин, афсуски, дунёдаги айрим кучлар шундай ҳам мураккаб бу жараённи янада мураккаблаштириш, образли қилиб айтганда, сувни янада лойқалатиб, истаганча балиқ тутишга зўр бермоқда. Хусусан, доимо зўравонлик ва гегемонлик хисобидан бойлик орттириб келган кучлар мана шундай вазиятлардан фойдаланиб “оммавий маданият” ғоясини кенг тарғиб этмоқда.

“Оммавий маданият” XIXаср охири – XX аср бошида шаклланди. Оммавий ахборот ва коммуникатция (Радио, кино, телевидения, кўп нусхали газеталар, суратли журналлар кейинчалик интернет)нинг кескин ривожи бунга сабаб бўлди. Маънавий, маданий молларни ишлаб чиқариш саноати пайдо бўлди. Шундай қилиб, ахолининг функционал  билимларида – кўтарилиш, маданиятда, маънавиятда эса пасайиш кузатила бошлади.

“Оммавий маданият” ва унинг қадриятлари кенг оммага қаратилди. Улар оммавий техник тарғибот воситалари орқали тез, бирданига тарқатилди, оммалаштирилди. “Оммавий маданият” шундай глобаллашди ва инсонлар томонидан қабул қилина бошланди. Бу ўз-ўзидан бўлмайди. Муайян сиёсий, молиявий гуруҳлар томонидан ташкил қилинди. Бироқ бизни бу гуруҳлар оладиган фойда эмас, балки маданий маҳсулотларнинг ғоявий эстетик хусусияти қизиқтиради. Чунки бу маҳсулотлар ҳаётий воқелик эмас, уни ясамаси санъат асари эмас балки қалбакисидир. Олма эмас унинг тулупи, расми, макети.

“Оммавий маданият”нинг таг замирида аввало тижорат моддий манфаатдорлик борлигини бугунги замонавий фан хам эътироф этиб келмоқда. Ҳақиқатдан ҳам ёт мафкуралар ҳар доим эркин бозор муҳитида харидоргир товарлар билан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Товарлар, унинг оддий ёрлиғи бўладими, унга тушурилган ёзувлари расмлар барча-барчаси ёнида ҳамиша муҳим сиёсий “Маҳсулот” – ғоя бўлган ва у бошқа товарлар қатори экспорт қилинган. Айнан шу усул “оммавий маданият” экспортида бугун ҳам фаол қўлланилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, маънавиятимизга таъсир ўтказувчи, ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик ғояларини тарқатувчи “Оммавий маданият” дан ўсиб келаётган ёшларимизни асрайлик.

Абдураҳмон Абдураҳмонов,
Олтиариқ тумани “Бирлашган” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: "Оммавий маданият"глобал хавф
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Рамазон бутундунё бўйлаб қандай ўтмоқда?

Кейинги мақола

Бир оғиз ёмон сўз айтганингда…

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
6
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
60
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
54

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
6
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
7
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
8
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
40
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
27
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
122
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
90
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]