Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Бир оғиз ёмон сўз айтганингда…

Бир оғиз ёмон сўз айтганингда…
176
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ томонидан бизларга берилган умр бебаҳо неъматдир. Ҳар бир инсон ҳаёти давомида турли синовларга, қийинчиликларга дуч келади. Бунинг учун қалбда мустаҳ­кам иймон, охиратдаги савобга умид, енгилмас ирода ва юксак сабр-бардош керак. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

“Албатта, ким (азиятларга) сабр қилса ва Аллоҳ учун кечириб юборса, шак-шубҳасиз, бу пухта иш­лардан­дир”. (Шўро сураси, 43-оят.)

Яъни, етган зулмга сабр қилиш ва зулм қилган кишидан қасос олмасдан, уни кечириб юбориш энг аф­зал, балки энг тўғри ишлардан ҳисобланади.

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.

– Нима бўлди, ўғлим? – сўради устоз.

– Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.

– Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?

– Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.

– Бир оғиз ҳам гапирмадингми?

– Йўқ.

– Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел. Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.

– Гапирдингми? – сўради устози.

– Йўқ.

– Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел. Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.

– Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдингга, бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:

– Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси синган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди.

Бизга озор берган ёки ноҳақлик қилган инсонни кечириш ҳаётимизда қилишимиз энг қийин бўлган ишлардан бўлса-да, аксинча барчамиз  учун фойдали ва савоби улуғ  амалдир.

Азизлар, хаётимиз давомида гоҳида турли оғирликларга дуч келишимиз беҳикмат эмас. Ҳар бир оғирлик билан енгиллик бўлганидек, машаққатларга бардош бериш ортида дунё, ва хусусан, охират яхшиликлари мужассамдир. Шундай экан яхши ишларга шошилганимиз каби  кечиримли, сабрли  ва ҳалим инсон бўлишга ҳам астойдил ҳаракат қилмоғимиз даркор.

Аллоҳ таоло барчаларимизни  ўзгаларга нисбатан бағрикенг бўлишимизни насиб айласин.

Раҳматилло Мадаминов,

Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби.

Калит сўзлар: Бир оғизёмон сўз
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Оммавий маданият – глобал хавф

Кейинги мақола

Муфтий ҳазратлари Қўқондаги «Дегрезлик» масжидига пешин намозига, Марғилондаги «Хонақоҳ» жомесига таровиҳ намозига ташриф буюрадилар

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
41
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
79
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
91

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
10
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
52
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
29
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
64
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
72
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
12
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
319
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
145

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.