Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Олманинг тагига олма тушади(ми?)”

“Олманинг тагига олма тушади(ми?)”
885
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Баркамол авлод, тинч ва осойишта ҳаёт барча замонларда ҳар бир инсоннинг орзуси бўлган. Маълумки, жамият фаровонлиги ва тараққиёти кўп жиҳатдан шу юртнинг келажаги бўлган ёшларга боғлиқ. Шунинг учун ёшлар тарбияси, уларнинг билимли, зукко ва комил инсон бўлиб етишишлари учун азалдан жидду жаҳд қилинган. Муқаддас ислом динида фарзанд неъмати Яратганнинг ота-онага берган энг буюк неъмати бўлиши баробарида, у омонат ҳамдир. Шундай экан ота-оналар Яратганга шукр қилиб, ўз фарзандларини маънан ва жисмонан соғлом этиб тарбия қилишлари, уларни турли ёмон хулқ ва иллатлардан асрашлари лозим.

Аслида фарзанд тарбияси у туғилмасидан аввал бошланиши лозим. Шу ўринда бир ҳикояни эслаб ўтсак: бир йигит донишманднинг ҳузурига бориб, ундан фарзандини комил инсон қилиб тарбиялаш тўғрисида маслаҳат сўрайди. Донишманд ундан чақалоқнинг туғилганига қанча бўлганини сўрайди. Йигит: “Олти ой” деб жавоб беради. Шунда донишманд: “Олти ой кечикибсан”, дейди. Донишманднинг бу сўзидан фарзанд туғилмасидан олдин уни тарбиялаш чорасини кўриш керак, деган маъно чиқади. Бунинг йўли эса тоза никоҳ, покиза ҳаёт, хайрли, савобли амалларни қилиб, гуноҳлардан, жамики жиноятлардан йироқда бўлишдир. Шундай қилинганда, бу оилада кутилганидан зиёда саломат, бахтли, ақлли фарзанд туғилади. Бу эса энг катта бойлик ва ютуқдир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақланглар”.

Мазкур ўтдан асраш гуноҳларни тарк этиш ва эзгу амаллар қилиш қилиш билан бўлади. Аҳли аёлини, фарзандларини комил инсон қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳ таолонинг олдидаги бурчи эканлигига ушбу ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида “Ўзингни бил, ўзгани қўй” деган номаъқул гап юради. Муқаддас динимизда ота болалари учун масъулдир. Қиёматда Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавоб беради.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтадилар: “Сизларнинг ҳар бирингиз чўпон кабисиз, ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан сўралади”. Шундай экан, ота-оналар фарзандларининг дунё ва охиратдаги ишларига бефарқ бўлмасликлари, уларни мунтазам назорат қилиб туришлари, ҳалол-покиза ҳаёт кечиришларида кўмакчи бўлишлари лозим.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қилиб айтадилар: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдорда нафл садақа беришидан яхшироқдир”.

Бошқа ҳадисда: “Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди” дейилади.

Шу ўринда унутмаслик керакки, “Қуш уясида кўрганини қилади” деган ҳикматли сўз бор. Бежизга халқ орасида “Ота-она фарзандига андоза”, “Онасини кўриб қизини ол”, “Олманинг тагига олма тушади” дейилмайди. Ота-она фарзандлари олдида энг олий намуна бўлиб қолаверади. Ҳар бир фарзанд ўз ота-онасига тақлид қилади. Бола эсини танибоқ атрофидагилардан ибрат олади. Фарзандлар ота-онасининг сўзлаши, юриш-туриши ва ҳар қандай ҳатти-ҳаракатини ўзларида намоён қилади.  Модомики фарзандини ахлоқи гўзал бўлишини истаган ҳар бир ота-онадан ҳаётда ўзлари намуна ва ибрат бўлишлари талаб этилади. Қачонки, ота-она тўғрисўз, омонатдор ва саҳий бўлса, фарзандларга ҳам шу сифатлар сингиб боради. Акс ҳолда фарзандларни қанчалик яхши хулқда тарбия қилмайлик, покликни ўргатмайлик ўзимиз ибрат бўлмас эканмиз, ҳеч қачон фарзандлар қалбига яхшилик уруғлари қадалмайди.

Афсуски, айрим ота-оналар ўз дилбандларининг келажакда комил инсон бўлиб вояга етишини ҳатто ўйлаб ҳам кўришмайди. Улар вақтларини маишатбозлик, ўткинчи ҳой-ҳавасларга сарф қилишни маъқул кўришади. Фарзанд ҳам ота-онанинг йўлидан изма-из келиши эса ҳатто ҳаёлига ҳам келмайди. Бундай ота-оналар нафақат ўзига, балки ўғил-қизи, келажак авлодига ҳам зулм қилган бўлади. Ота-онанинг ҳолати шу бўлса, ким ҳам унинг фарзандини имом-эътиқодли этиб тарбиялайди? Яна ким унинг қалбида илм-маърифатга рағбат уйғотади? Ким уларга бошқалар ҳақидан ҳазар қилишга ўргатади? Ким уларга халқ ва ватан олдидаги бурчларини бажариш масъулиятини сингдиради?

Фарзандларимиз бу – барчамизнинг келажагимиз. Уларни яхши тарбиялаш, ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан ибратли инсонлар этиб тарбия қилиш ота-оналарнинг зиммасидадир. Ҳозирги кунда ёш авлодни юксак маънавиятли бўлишлари, соф эътиқод, одоб-ахлоқ, катталарга ҳурмат ва кичикларга ғамхўрлик қилиш каби инсоний фазилатларга эга бўлишлари муҳим вазифа саналади.

Шундай экан, муҳтарам ота-оналар, фарзанд тарбиясида сиздан доимо огоҳ ва сергак бўлиш талаб этилишини унутманг!

Холмурод МАМАЖОНОВ,
Фарғона шаҳар “Уммул қуро” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: ота-онафарзанд тарбияси
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Йўл қоидаларига амал қилмаган киши гуноҳкор бўладими?

Кейинги мақола

Агар қўшнилар ғийбатчи, бир-бирини кавлайдиган бўлса, улар билан кирди-чиқди қилмасам гуноҳ бўлмайдими?

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
13
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
31

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
10
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
13
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
13
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
111
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.