Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Номаълум махлуқ ва уч сигир

Номаълум махлуқ ва уч сигир
97
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Шарқ халқларида бир масал бор. Ким ўқиган, кимлардир ўқимаган. Ўқиганлар орасида уқмаганлари ҳам бўлиши табиий ҳол.
Бир яйловда учта сигир эмин-эркин, тинч-хотир­жам ҳаёт кечирар эди. Яйлов ёнида ўрмон жойлаш­ган бўлиб, у ердаги ёввойи ҳайвонлар ҳам ўз ҳаёт тарзига кўра умргузаронлик қиларди. Уч сигирдан бирининг ранги оқ, иккинчисиники қора, учинчисининг ранги қизил эди. Улар ҳеч кимнинг ҳаётига аралашмас, бошқаларнинг ҳам улар билан иши йўқ эди. Барча ҳайвонлар ўз ташвиши билан овора. Уларга ҳужум қилиш,  овлаш на бўрининг, на шернинг хаёлига келмасди. Мабодо шундай бўлган тақдирда ҳам сигирлар бирлашиб, ҳамла қилмоқчи бўлган ҳайвондан ўзларини ҳимоя қилишарди.
Бир куни ўрмонда номаълум махлуқ пайдо бўлди. У ҳам бир неча бор сигирларга ҳужум қилиб кўрди. Аммо фой­даси бўлмади. Аксинча, яйловдагилар унга қарши бирлашди. Махлуқ уларни йўқ қилиш режаси ҳақида яна бош қотирди. Ҳийлаларнинг зўрини ўйлаб топди. Оқ байроқ кўтариб чиқди. Яйловдагиларга ўз мурожаатини эълон қилди: “Келинглар, ҳаммамиз тинч-тотув яшаймиз, мен ўзимни сизларга таништирсам, мана шу ўрмон, яйлов, дарё ва қирадирларнинг хўжайиниман. Шундай куч-қудратга эгаманки, ҳеч ким амримга қарши чиқолмайди. Сизларга ўз хизматимни таклиф қилмоқчиман. Хоҳласангиз, мен сизларни бўри, шер каби йиртқич ўрмон ҳайвонларидан ҳимоя қиламан. Шунда хоҳлаган жойингизда эмин-эркин яшаб, ўз жойингизга ўзингиз ҳокимлик қиласиз!”
Сигирлар бу махлуқни ким уларга хўжайин қилиб сайлаб қўйгани, яйлов шундоқ ҳам ўзлариники экани ҳақида ўйлаб ҳам кўришмади. Баъзилари ҳокимликни, баъзилари бўридан ҳимояланишни ўйлаб, махлуқнинг таклифига бажонидил рози бўлишди. Бетайин махлуқ ўзининг хўжайин эканини билдириш учун яйлов атрофларига пешоб қилиб чиқди. Бир неча марта сигирлар учун зарарсиз бўлган тулки каби кичик ҳайвонларни қувиб чиқарди. Бу билан бошқалар назарида  ўзини яйловнинг мутлақ ҳокими  қилиб кўрсатди.
Кунлар шу зайлда давом этди. Режаланган ҳийлани амалга оширадиган кун ҳам етиб келди. Махлуқ кенгаш чақирди. Негадир кенгашга қизил ва қора сигирни таклиф қилди. Аммо оқ сигирни чақирмади. «Хўжайин» муддаосини баён қилди: “Кўриб турибсизлар, яйлов кенг, катта, уни бир ўзим ҳимоя қилишга қийналяпман. Мана, сизларнинг рангингиз тўқ бўлгани учун хавф-хатар ҳам йўқ. Бироқ оқ сигирнинг ранги кечаси тиниқ, кундузи ҳам кўзга яққол ташланади. У сабабли сизларни ҳимоя қилишга қийналяпман. Рухсат берсангиз, ундан қутулсак…” Ўзаро келишувдан сўнг махлуқ оқ сигирга ҳужум қилди ва уни еб битирди. Бу махлуқнинг йиртқич экани ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмади. Бепарволик, лоқайдлик шу зайлда давом этди.
Кунлар, кунлар ортидан ҳафталар ўтди. “Йиртқич”нинг кўнгли яна сигир гўшти тусаб қолди. Ўйлаган режасини давом эттирди. Ёнига қора сигирни чақирди: “Сенинг рангингга гап йўқ. Қизил сигир кўп муаммоларни келтириб чиқаряпти. Охирги пайтларда гапга ҳам кирмай қўйди. Ундан қутулиш ҳақида фикрингни билмоқчи эдим…” Шундай қилиб, қизил сигирнинг ҳам куни битди.
Йиртқич қизил сигир гўштини ҳам ҳазм қилиб бўлганидан кейин хотиржамлик билан қора сигирнинг олдига борди. Қора сигир ажали яқинлашганини сезди. У “йиртқич”дан “дўстлик” ҳурмати ўзини ваҳшиёна ўлдирмасликни илтимос қилди. “Йиртқич” унга “дўстлик” ҳурмати сифатида охирги сўзни айтишга ҳам рухсат берди. Қора сигир сўнгги сўзини айтди: “Бу ҳолатга тушишимни биринчи сигирга ҳужумга қилганинг­даёқ билган эдим! Нега лоқайдлик қилдим. Афсус… энди кеч!”
Одамларга панд-насиҳат қилишда зарбулмасалларнинг ўрни беқиёс. Масал орқали воқеа-ҳодисалар ва уларнинг оқибатлари баён қилинса, янада тушунарли, таъсирли ва зеҳнга ўрнашиб қолиши осон бўлади.
Юқоридаги масалдан ҳам кўплаб чиройли ибратларни олиш мумкин:
• Ҳар бир инсон ўзига берилган ҳаётини Аллоҳ буюрга­нидек яшаб ўтиши лозим;
• Ҳар бир инсоннинг эрки бор. Қуллик бир қанча асрлар олдин бекор қилинган, шундай экан қулликка рози бўлмаслик керак;
• Ватанини ғанимлардан ҳимоя қилиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ватандошига зиён етказмаслик зарур;
• “Ўрмонга олов кетса ҳўлу қуруқ боробар ёнади” дейилганидек, юртдоши зарарига амалга оширилаётган иш бир кун келиб ўзининг ҳам бошига тушиши тайин эканини унутмаслик лозим;
• Келиб чиқиши номаълум, ҳаёт тарзи бетайин кишилардан йироқ бўлиш, айниқса дину диёнатда ва ақида масалаларида уларга асло эргашмаслик зарур;
• Янги хабар келганда, албатта, текшириб кўриш керак;
• Ёлғон алдовларга учмаслик, унинг оқибатини ўйлаб иш юритиш лозим;
• Оила аъзолари, ота-онаси, маҳалладошларига зарар келтирадиган ишларнинг олдини олиш, рақиб томонга ёрдам бериш у ёқда турсин, умуман ёмон оқибатли ишларга рози бўлмаслик зарур;
• Бепарволик, лоқайдликка йўл қўймаслик лозим.
Ибодулла Аҳроров,
Тошкент ислом институти проректори
irfon.uz
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Мен билан кетасизми?..”

Кейинги мақола

“Ҳаж – 2017” ишчи гуруҳи тақдирланди

Ўхшаш мақолалар

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?
Мақолалар

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

18.05.2026
26
Қоидабузарлик ўзганинг ҳақига хиёнатдир
Мақолалар

Қоидабузарлик ўзганинг ҳақига хиёнатдир

13.05.2026
13
Илм – саодат калити
Таълим-тарбия

Илмнинг фазилати

27.04.2026
36

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғонада “Медиа ҳафталик” бошланди

Фарғонада “Медиа ҳафталик” бошланди

18.05.2026
7
Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар

Муфтий ҳазрат фарғоналик зиёратчилар билан учрашдилар

18.05.2026
12
“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

“Президент ҳожилари” Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

18.05.2026
24
“Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума суҳбати

“Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума суҳбати

18.05.2026
9
Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

Зулҳижжа ойи бошланди, бу ойда қандай амаллар бажарилади?

18.05.2026
26
“Президент ҳожиси” мақоми соҳиблари пойтахтга кузатилди

“Президент ҳожиси” мақоми соҳиблари пойтахтга кузатилди

18.05.2026
10
Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

Бўлажак ҳожилар Ҳаж амалларига пухта тайёргарлик кўрмоқда

15.05.2026
21
Имом Бухорий мажмуасига ташриф

Имом Бухорий мажмуасига ташриф

15.05.2026
16

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика