Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Меҳр – инсоний фазилат, иймоний қадриятдир

106
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло бандаларига ўта меҳрибон Зот. Бу меҳрнинг ўлчовига ақллар лол қолади. У ҳаёллар ва тасаввурларга сиғмайдиган даражада олийдир, кенг ва туганмасдир. Ҳақ таоло Қуръони каримда бу олий сифатини Ўзи таъкидлаб: “Аллоҳ бандаларига меҳрибон Зотдир”, – дейди (Оли Имрон сураси, 30-оят). Ҳар куни кўп марта, такрор-такрор айтадиганимиз “Бисмиллаҳ…”да Аллоҳ таолони меҳрибонлик сифатини ёдга оламиз.

Алҳамдулиллаҳ, Роббимиз бандаларининг қалбига ҳам меҳр-шафқат, ҳиммат ва ачиниш каби лазиз фазилатларни жойлаб қўйган. Бандалари ичида афзали бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом, шубҳасиз, башариятнинг энг меҳрибон шахсиятидир. У зот бу борада оламларга раҳмат ва гўзал ўрнакдирлар.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай дейди: “Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят). Севимли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўп улуғ сифатлари қаторида меҳрибон Расул эканликлари ҳам алоҳида баён этилмоқда бу оятда.

У зот алайҳиссаломнинг сийратларини ва суннатларини ўрганган ҳар қандай киши – у хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ ғайридин бўлсин – бунга амин бўлади, ушбу ҳақиқат олдида бош эгади. Ҳадисларни ўрганганимизда нафақат Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг меҳрибонлигини кўрамиз, балки У зот нима иш қилсак, меҳрибонлик сифатини ошишини ўргатаётганига ҳам гувоҳ бўламиз. “Фалон ишни қилинг, орангизда меҳр уйғонади, фалон ишни қилинг, меҳр кўрсатган бўласиз” каби жумлаларни кўп учратамиз.

Атрофимиздаги меҳрибонлар эса ҳаётимиздан миннатдор ва мамнун ҳолда яшашимизга сабабчи бўладилар. Онамизнинг меҳрини таърифлашга энг яхши сўзларни топа оламизми? Қаттиққўллиги ҳам меҳридан дарак берувчи отамиз ҳақида илиқ гап айтишга қодирмизми? Акамиз, опамиз ва бошқа қанча яқинларимиз… Аллоҳ бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўймай меҳрибонликдек гўзал сифатни қалбимизга жо айлади. У шундай неъматки, жонимизга жон, чанқоғимизга оби ҳаётдир. У туфайли кўнгиллар таскин топади. Кўзларга қувонч югуради.

“Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди”.

Бу шундай сурурли хабарки, ичингда шукр ва миннатдорлик туйғуси жўш уради. Банда хатодан ҳоли эмас, айниқса, бу хато алдов оқибатида бўлса. Кечиримли бўлиш, қўл остидагиларга мурувват кўрсатиш ишбошиларга ярашадиган фазилатлардандир.

Бу шундай таҳсинга сазовор иш бўлдики, эътирофини хорижнинг нуфузли кишиларидан ҳам эшитмоқдамиз.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг раҳбари Саша Грауман Суриядан болаларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича берган баёнотида ташкилот Ўзбекистон Республикасининг Суриядан Ўзбекистон фуқаролари бўлган болаларни ва Ўзбекистон фуқароларининг Сурия давлатида туғилган болаларини Ўзбекистонга олиб келганини қўллаб-қувватлайди.

Умуман олганда, бу хайрли иш ҳаммамизни хурсанд қилди. Меҳр қанчалар мунаввар ва муборак туйғу эканига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Аллоҳ таоло меҳрибонларни паноҳида асрасин! Бу туйғу фазилат ва қадрият ўлароқ қалбимиздан янада мустаҳкам жой олишини Ўзи таъминлаган бўлсин!

Муҳаммадолим ИНОМЖОНОВ,
Марғилон шаҳар “Нўмон” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Фарзандлар – жаннат райҳонларидир”

Кейинги мақола

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.