Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Исломда омадга қандай қаралади

Исломда омадга қандай қаралади
1.1k
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Омад – инсон ҳаётида бирор ютуққа, фойдага эришиши ёки ишларининг ўнгидан келишидир. Бу каби муваффаққият молиявий томонлама ёки турмуш ҳаёти жиҳатидан бўлсин. Кўпчилик инсонлар “омад” тушунчасига қандайдир тасодифий ва кимга насиб қилиши номаълум бўлган тушунчадек қарашади.

Кўпчилик инсонлар ҳозирги ҳаётимиздаги бадавлат, машҳур шахсларни молиявий томонлари эътиборидан омадли деб биладилар. Аслида қандай?

Исломда омадга қандай қаралади? Мусулмон киши учун ҳаёти давомида унга манфаати тегиб турган, кишининг ўзи ундан моддий ёки маънавий томондан фойда олиб турган ҳар бир нарса ёки ҳолат унинг учун омаддир. Омадни бошқа бир кенгроқ ном билан Аллоҳнинг берган неъмати, ёрдами деб атасак янада ўринли бўлади. Агар ана шу Роббимиз томонидан берилган неъматлар билан инсон дунё ва охиратида фойдаси тегадиган ҳасанотларни тўплаб олса, бу у учун икки дунёсида омад келтирган бўлади.

Мусулмонга берилган энг катта омад иймон неъматидир. Чунки, Аллоҳ таоло жаннатни, Ўзининг ризолиги ва ҳуснини кўришни фақат ва фақат иймонли бандасига насиб этади. Кишига берилган қувват, танаси ва аъзоларининг соғлиги, кўриши, гапира олишлик, эшитиш, юриш, тушуниш, тириклик, хусн, ақл, заковат, илм, ота-онаси, фарзандлари, аёли, оиласи ва юртини тинчлиги, ризқини етиб тургани, касб-кори ва бошқа ҳамма-ҳаммаси неъматдир. Бу неъматларни ҳаққини жойига қўйиб ато этса, дунё ва охиратда омадли бандалардан бўлади.

Хўп, инсонга омад, мувоффақият, ютуқ келди. Нима қилади? Аллоҳ таоло нима қилиш кераклигини ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз каломининг “Наср” сураси таълимини берган. Бу сурада Аллоҳ таоло ўз расули ва ҳабибига яқинда Макка фатҳ этилиши ва унинг аҳлининг ҳаммаси гуруҳ-гуруҳ бўлиб исломга кириши ҳақида башорат берган. Роббисидан келган бу нусратга қандай жавоб қайтаришни ҳам одобини билдирган.

“(Эй, Муҳаммад,) қачонки, Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келганда ва одамлар тўп-тўп бўлишиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрганингизда, дарҳол, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг ва Ундан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул қилувчи Зотдир”.

Демак, инсонга келаётган омад, мувоффақият, ютуқ, ғалаба бу – Аллоҳнинг нусрати, яъни ёрдами бўлар экан. Бундай ёрдам келганда эса Роббимизга ҳамд билан тасбеҳ: “Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ(и)” ва истиғфор: “Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳ” ни кўпайтишимиз кераклиги маълум бўлади.

Аллоҳнинг нусратига қандай эришилади? Бунинг учун нима қилишимиз керак?

Устоз аҳли илмларимиздан Мубашшир Аҳмад домла ҳафизаҳуллоҳ: “Қуръони каримнинг нусрат сўрагунгача бўлган тавсияларига эътибор қаратинг:

“… Бизни авф эт, мағфират қил ва раҳм эт. Бас, бизни кофир қавмлар устидан ғолиб қил” (Бақара, 286).

Банда нусратга лойиқ бўлиши учун Аллоҳдан авфу мағфират сўраши, Унинг раҳматидан умидвор бўлиши, Парвардигорни ҳақиқий Ҳожа ўлароқ эътироф этиши керак. Яна ўша ҳолда ҳам нусрат ваъда қилинмаяпти, балки нусрат сўрашга изн бериляпти. Чунки гуноҳлардан покланган, фақат Аллоҳниинг раҳматидан умидвор бўлиб ва фақат Аллоҳни ҳожам дея тутган мўмингина нусрат сўрашга ҳақли.

Гуноҳларга ботган, уларни енгил санайдиган, Аллоҳнинг раҳмати қолиб, фақат ўзига ишонган ва инсонлар ҳамда мол-дунёни ўзига илоҳ қилиб олганлар Аллоҳнинг нусратига ҳақли эмаслар. Бинобарин, ундайларга нусрат (омад) ёр бўлмаса, хайрон бўлмасинлар!

Мусулмонларнинг заиф ва чорасизлигидан, дуоларимиз мустажоб бўлмаётганидан ҳайрон қолганимизда, мазкур оят таълимотларини ўзимизга ва ҳолимизга татбиқ этайлик”.

Нодирбек НИШОНОВ,
Фарғона шаҳар “Муҳаммад авлиё” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳизбчиларнинг фаҳш сурат ва видеоларни кўришни мубоҳ санашлари

Кейинги мақола

Мазҳабсизлик иллати

Ўхшаш мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
7
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
46
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
80

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
7
Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-сессиясида иштирок этди

20.10.2026
9
Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

Қобулда Ўзбек тили байрами кунига бағишланган анжуман ўтказилди

20.10.2026
5
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

20.10.2026
7
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифни Имом Бухорий мақбараси зиёратидан бошлади

20.10.2026
9
Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
60
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
158
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
52

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.