Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Исломда бағрикенглик

Исломда бағрикенглик тушунчаси
26
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Исломдаги бағрикенглик тушунчаси нафақат мусулмонларни, балки бутун башариятни, таъбир жоиз бўлса  бутун  яратилган нарсаларнинг   қамраб олганлиги барчамизга маълум. Битта мушукни очидан ўлдирганнинг дўзахи, чанқаган итга ковушида сув келтирган инсоннинг жаннати бўлганлигининг башорати фикримизнинг яққол далилидир. Айниқса, имон-эътиқод ва ибодат эркинлиги инсонларнинг энг асосий ҳақларидир. Бу ҳуқуқни ҳурмат қилиш ҳар бир инсоннинг мажбурияти ҳисобланади.

Бағрикенглик ислом ахлоқининг асли, ўзагидир. Бағрикенглик  –  ҳеч кимни айбламаслик,  бошқалардан  паст кўрмаслик,  хафа   қилмаслик,  доимо  кечиримли бўлиш, бошқа   инсонларнинг   ишонч ва қарашлари,  эътиқодларини   ҳурмат қилиш, хушфеъллик билан қабул қилиш, демакдир.

Барча илоҳий динларнинг ибодатхоналари у мусулмонларнинг масжиди бўладими, насароларнинг  черковими, яҳудийларнинг синагогасими муқаддаслик хусусиятига эга. Муқаддас динимизда мусулмонларнинг масжидлари қай даражада ҳимоя қилинса, бошқа ибодатхоналар ҳам айнан шу даражада қўриқланиши зарурлиги  белгилаб  берилган. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтадики, “Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмаганида, шубҳасиз, (роҳибларнинг) узлатгоҳлари ҳам, (насронийларнинг) бутхоналари ҳам, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ҳам, Аллоҳнинг исми кўп зикр қилинадиган (мусулмонларнинг) масжидлари ҳам вайрон қилинган бўлур эди” (Ҳаж сураси, 40 оят).

Динимизда мусулмон одам бемалол масжидга бориб ибодатини адо қилишида қанчалик эркин бўлса, насронийлар черковларига, яҳудийлар эса синагогларига худди шунингдек эмин-эркин бориб ибодат қилиш ҳуқуқи мавжуд ва ҳеч ким бу масалада ҳеч кимга босим ўтказиш ёки дахл қилиши қатъиян мумкин эмас. Бошқа дин вакиллари ва динсизларга ҳам айни мезон ва ҳақлар ўринли.

Бу ҳолатни  пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина давридаги яҳудий ва насороларга кўрсатган марҳамати, Ҳазрати Умарнинг Масжидул Ақсодаги насронийларга бўлган муомаласи ҳамда шу кунгача мусулмон ҳукмдор ва олимларнинг бошқа  дин  вакилларига  бўлган эҳтиромлари   ҳақида  кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин.

Ҳазрати Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам барча инсонга гўзал муомалада бўлиш лозимлигини уқтирганлар. Шахсан ўзлари ҳаётда яшаб, ўрнак ҳам бўлганлар. Буни Аллоҳнинг ўзи Қуръони Каримда қиёматга қадар муҳрлаб, тасдиқлаб қўйибди: “Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда, албатта улар атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эди” (Оли Имрон сураси, 159 оят).

Исломнинг  дастлабки  2-3 асрларида   ким мусулмон, ким мусулмон эмас, деган тортишувлар авж олган бир пайтда Марказий Осиё  уламолари ислом динини қабул қилиб, ўзини мусулмон санаган кишини кофирликда айблаш мумкин эмас, деган  қоидани ислом динининг манбалари билан асослаб бердилар.

Ислом динининг  Мавороуннахр  (ҳозирги  Марказий Осиё)да    кенг тарқалган мазҳаби  ҳанафийликнинг бош ақидавий тамойиллари ана шундай  бағрикенгликка асосланган.  Имоми Аъзам Абу Ҳанифа (699–767) томонидан бошланган бундай бағрикенгликнинг илмий-ақидавий асослари юртимиз алломаларидан Имом Мотуридий (870–944), Абул Муин Насафий (1046–1115) каби зотлар томонидан давом эттирилди. Улар қолдирган бой илмий мерос асрлар оша мусулмон мамлакатлар мадрасаларида диний  бағрикенгликка асосланган қўлланмалар сифатида ўқитиб келинди ва ҳозирги кунда ҳам ўқитилмоқда.

Марказий Осиёдаги мусулмон ва бошқа дин вакиллари ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат ва  бағрикенгликка асосланган. Бугун республикамизда
16 конфессия вакиллари эмин-эркин фаолият олиб бормоқдалар. Мураккаб тарихий жараёнлар синовларини мардонавор енгиб ўтишлари натижасида шаклланган диний бағрикенглик муҳити мамлакатда тинчлик, тараққиёт ва фаровонликка хизмат қилмоқда. Чунки бу ҳолатдан барча дин вакиллари манфаатдордирлар. Мана шу олийжаноб мақсад йўлида барча конфессиялар юртимизда ва хорижда ташкил этилаётган маънавий ва маърифий тадбирларда республикамизда диний бағрикенглик ва ижтимоий барқарорликни янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келмоқдалар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳар бир диний конфессия ўзининг диний ташкилотига эга бўлиб, диний маросимларини  эътиқодлари  асосида амалга оширмоқда. Конфессиялар ўз фаолиятларини Ўзбекистоннинг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига амал қилган ҳолда олиб бормоқдалар.

ХХ аср башарият тарихига иккита жаҳон уруши содир  бўлган аср сифатида ёзилди. Бутун жаҳон афкороммаси ХХI аср — тинчлик асри бўлмоғи учун курашмоқда.
Бу йўлда диний бағрикенглик, динлараро мулоқот катта аҳамият касб этади. Анъанавий диний бағрикенглик ўлкаси сифатида маълум ва машҳур бўлган Ўзбекистон бу жабҳада ҳам ўз вазифасини шараф билан адо этмоқда.

Муҳаммадяҳё ЭМИНОВ,
Тошлоқ тумани “Саййид Хотам эшон” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ислом мутаассибликни қоралайди

Кейинги мақола

Муносабат: Диний бағрикенгликнинг амалдаги инъикоси

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
53
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
42
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
66

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
60
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
64
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
76
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
27
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
16
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
45
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
41
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
27

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]