Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Имом Бухорийнинг буюк олим бўлиб етишишида ота-онасининг ўрни ва хизматлари

160
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом динида фарзанд тарбияси ибодат даражасидаги амаллар қаторига киради. Шу сабабли донишманд ота-боболаримиз, оқила оналаримизфарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келган. Тарихга назар ташласак, бунга жуда кўп мисолларни кўрамиз. Жумладан, муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг буюк олим бўлиб етишишида ота-онасининг улкан хизматлари, узоқ йиллик машаққатлари мужассамдир.

Имом Бухорийнинг отаси Исмоил ибн Иброҳим ўз даврининг етук муҳаддисларидан бўлиб, Имом Моликнинг шогирди ва асҳобларидан саналган. Манбаларда унинг Ҳаммод ибн Зайд, Имом Молик ибн Анас ва Абу Муовия каби йирик муҳаддислардан ҳадислар ривоят қилгани, Абдуллоҳ ибн Муборакнинг суҳбатида бўлиб, у зотдан тарбия топгани ҳақидаги маълумотлар қайд этилган. Аҳмад ибн Ҳафс, Наср ибн Ҳусайн каби ироқлик бир қанча олимлар унинг шогирдларидан бўлган.Аллома Исмоилилм олиш ва уни тарқатиш билан бир қаторда тижорат ишлари билан ҳам шуғулланган.

Манбаларда зикр қилинишича, Исмоил Бухорий ўта тақводор, художўй, одил инсон бўлган. Тарихчи Аҳийд ибн Ҳафс: “Абу Муҳаммад (Имом Бухорийнинг отаси) бандаликни бажо келтираётган маҳал уни зиёрат қилишга борганимда, менга: “Бор молу дунёимдан на ҳаром йўл билан, на шубҳали, нопок йўл билан топилган бир дирҳамни ҳам билмайман”, деб илтижо қилганида нафасим бўғилиб, бор вужудим унинг улуғворлиги олдида арзимас бир нарсадек туюлди,” деб ёзган.

Шунингдек, манбаларда Имом Бухорийнинг отаси Исмоилга хос бўлган яна бир талай инсоний фазилатлар зикр этилиб, бундай хусусиятлар ўша даврдаги камдан-кам инсонларда учрагани ҳақида ҳам қайд қилинади.Буюк шоир ва мутафаккир Абдураҳмон Жомий ҳам“Батҳо (Макка атрофидаги тепаликлар номи) ва Ясрибда (Мадинада) ясалган танганинг сайқали Бухорода камолига етди,”[1] деган сўзлари орқалимана шундай тақво ва илм билан зийнатланган насаб ортидан Бухорои шарифда буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг етишиб чиққанига ишора қилади.

Буюк муҳаддиснинг онаси ҳам тақводор, диёнатли ва оқила аёл бўлганлар. Унинг асл исми манбаларда учрамайди, чунки у тақводорлиги ва кўп ибодат қилиши, илмли ва оқилалиги билан танилгани сабабли эл орасида асл исми унутилиб, каромат соҳибаси сифатида “Дуоси мустажоб аёл”номи биланмашҳурбўлиб кетган. Имом Бухорийнинг улуғ аллома бўлиб етишишида отасининг тақвоси-ю онасининг ихлос ила қилган дуо-ю ибодатларини жуда катта ўрни бор.

Туғилганида ота-онаси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларидан табаррукан гўдакнинг исминиМуҳаммад деб қўйяди. Орадан бир неча йил ўтиб, ёш Муҳаммаднинг отаси Исмоил вафот этади. Имом Бухорий тўрт ёшлар атрофидакўзи жароҳатланиб, кўриш қобилиятинийўқотади ва табиблар ҳарчанд уринмасин, уни даволай олмайди.

Шу ўринда Имом Бухорийнинг онаси тимсолида буюк жасоратни ҳамда бошқа аёлларга юксак намуна бўладиган улкан бир матонат намоён бўлади. Ҳам турмуш ўртоғидан айрилган, ҳам фарзандига етган бундай мусибатдан ёш Муҳаммаднинг онаси ўзини йўқотиб қўймади. Аксинча, кундузлари ўғлининг таълим-тарбияси билан шуғулланиб,уни илм олишга рағбатлантирар, тунларини ихлосу ибодат билан бедор ўтказиб, Яратгандан ўғлининг кўз нурини қайтаришни тинмай илтижо қилиб сўрар эди.

Дарҳақиқат, ота-боболаримиз “Она фарзанд учун энг биринчи ваолий мадрасадир,” деб тўғри айтган. Оқила аёлнинг тарбияси биланкўзи ожиз бўлишига қарамасдан ёш Муҳаммаднинг илмга, айниқса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини ёд олишга рағбати кундан кун ошиб борди.

Кунлардан бир куни онаси тушида Иброҳим алайҳиссаломни кўради. У зоти шариф бу мушфиқа онага қараб: “Эй волида!Сенинг беҳисоб дуоларинг шарофатидан Аллоҳ таоло ўғлингга мукаммал кўриш қобилиятини қайтарди”, дея хушхабар айтади. Уйқудан уйғониб ўғлининг қароқларида нур жилваланиб,кўзларига олам қайтадан нурафшон бўлиб турганини кўради. Оқила она Аллоҳ таолога шукрона ибодатини қилиб, фарзандлари ҳаққига узундан узун дуолар қилиб тонг оттиради.

Бу ҳақда Абу Али Ғассонийбундай дейди: “Муҳаммад ибн Исмоил ёшлигида кўзи ожиз бўлиб қолган. Онаси тақводор аёл бўлиб, тушида Иброҳим Ҳалилуллоҳни кўрганида, ул зот: “Беҳисоб дуолар қилиб йиғлаганингдан Аллоҳ таборак ва таоло ўғлингнинг кўзини қайтарди”,дейди. Она: “Эрталаб уйғонибАллоҳ ўғлимга кўзини қайтарганини кўрдим”, деган”.

Аввал яшаб ўтган улуғ донишмандларимиз: “Ҳар бир буюк инсон ортида бир аёл бор”, деб бежиз айтмаган. Дарҳақиқат, Имом Бухорийнинг буюк аллома бўлиб етишишида онаи меҳрибонининг бошқа оналарга намуна бўладиган даражадаги буюк хизматини алоҳида эътироф этмоқ ва исмидан сифати машҳур бўлиб кетган бу муҳтарама Аёлнинг ҳаёт йўлинибугунги кун оналарга ибрат қилиб кўрсатмоқ керак.

Муқаддас динимиз таълимоти асосида таълим-тарбияни ибодат даражасидаги амал деб билган бир онанинг беқиёс хизмати сабабли бугун бутун олам мусулмонлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларидан, энг саҳиҳ ривоятлардан баҳраманд бўлиб келмоқда. Бир забардаст, фидойи  она сабабли етишиб чиққан Имом Бухорийдек фарзанднинг қолдирган бебаҳо 20дан зиёд асарлари асрлар оша,бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Алалхусус, бу муҳаддис алломанинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” ҳадис тўплами бутун дунё мусулмонлари томонидан ҳадис илми соҳасида энг муҳим манба сифатида эътироф этилган.

Н.Қобилов,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

[1] Ал-Муборакфурий. Сийрат, 6-бет

Калит сўзлар: Имом Бухорийота-онатарбияфарзанд
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ёшларни ақидапараст оқимларнинг ихтилофларидан асрайлик

Кейинги мақола

Марғилонда яна бир масжид қайта қурилмоқда

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
82

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
141
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
58
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
84
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
56
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
58

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.