Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Аёллар саҳифаси

Ҳаёсизларнинг зулмат макони (2-қисм)

Ҳаёсизларнинг зулмат макони (2-қисм)
70
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Шаҳватини қондириш ва бир лаҳзалик лаззат орқасидан қувишдан бошқа  ғами йўқ, аҳлоқсиз бир отанинг ҳайвоний истаги уни яширин  фоҳишахоналарнинг бирига олиб киради.
Қўшмачи аёл мижозга фоҳиша қизлар суратини кўрсата бошлайди. Ногаҳон отанинг кўзи ўз қизининг суратига тушади. Ота бир сония эсанкираб қолиб, кейин бу ҳақиқатан ўз қизими ёки англашилмовчиликми эканини аниқлашга қарор қилади. Қўшмачига: “Менга ушбу суратдаги ёқди”, деб қизини кўрсатади. Қўшмачи: “Фалон рақамли хонага киргин, тайёр бўлиб, сени кутиб турибди”, дейди. Ҳалиги киши хонага киради ва  “мижозини” кутиб турган ўз қизини кўради… Нақадар даҳшатли манзара!..
Қиз ҳам ўз отасининг рўпарасида  турганини кўриб, даҳшатдан бир муддат қотиб қолади, сўнг қўрқувдан қалтирай бошлайди. Бошида қаттиқ оғриқ  пайдо бўлади. Унинг олдида фақатгина бир йўл, эшикдан чиқиб қочишдан бошқа чора йўқ эди. Ота эса буткул терга ботиб, онгсиз равишда худди ваҳший шердек ўлдириш учун қизига ташланади. Аммо бир зумда кўтарилган қийчувдан тезлик билан бошқалар келиб, қизни қутқариб  қолишади. Бу қизнинг  бундан кейинги аҳволи нима бўлганини билмадик, бироқ қандай қилиб бу йўлга кириб қолганини воқеадан хабардор  бўлганлар айтиб берди.
Қиз фоҳишалик билан шуғулланиб юрадиган аёл билан дўстлашган. Оқибатда эса ўзи ҳам шу ишга қўшилиб қолган ва иффатини, ор­номусини шу фоҳишахонада кўмиб қўя қолган.
Коллеж ўқитувчиларидан бири ҳикоя қилади: “Бир куни шаҳар  қаҳвахоналаридан бирига дўстимни излаб кирдим. Ногаҳон иккинчи  қаватга кўтарилаётган талаба қиз­йигитларга кўзим тушди. Мен улар нима  учун юқорига чиқаётганига қизиқдим. Иккинчи қаватга чиқиб кўзим тушган  манзарадан ҳайратда эсанкираб  қолдим. Кўпчилиги мен таниган талаба  қиз­йигитлар эди. Улар бир­бирларини қучоқлаган, баланд мусиқа  қўйилган, рақсга тушишар, қаҳқаҳа отиб кулишар, хуллас, шармандали бир ҳолат эди. Не бир алфозда бу жойни тарк этиб, уйга бориб ўйлай бошладим. Бу йигит­қизларнинг бу жойга тўпланишига сабаб нима? Нима уларни бир­бирларига бунчалик боғлаб қўйди? Қучоқлашаётганларнинг ота­онаси туппа тузук инсонлар­ку ахир. Ота­оналари фарзандларининг андишасиз бу қилмишидан хабардормикан?
Хўш, ота­оналар қайси жиҳатларда эътиборсизлик ва лоқайдликка йўл  қўйишмоқда? Фарзандлар қандай қилиб бундай енгил­елпи ҳолатга тушишяпти?
Ёшлигимни хаёлимдан ўтказа бошладим. Асло тасаввуримга сиғдира  олмадим. Чунки биз синфдош қизлар билан шу даражада масофа  ушлардик, ҳатто қўл бериб сўрашишга  ботинолмасдик. Ёнимизда ўтирган партадош қизга ножўя гап гапириш у ёқда турсин, ёмон хаёлга ҳам бормасдик.
Кўрганим бу ҳолатдаги қизларнинг бундай “эркинлиги”ни, йигитларга  бўлган муомаладаги беҳаёликни бизнинг даврда мутлақо тасаввур қилиб бўлмасди. Раҳматли ота­онам бир гапни кўп  такрорларди: “Ўғлим, ўғрилик ва ҳаёсизликдан сақлангин”. Шунда отам ҳаёсизлик нима эканини  тушунтириб, бундай деган: “Ҳаёсизлик бировнинг қизи ёки аёлига  нисбатан ғаразли назар ва муомаладир. Бу эса оқибатда кишини шарманда қилиб, “зинокор” деган ўчмас тамғани босади”.
Отамнинг бу ўгитлари бир умрга татигулик бўлиб эсимда қолган. Ҳозир эса ушбу насиҳатни фарзандларимга уқтириб боряпман. Наҳотки, бу йигит­қизларнинг ота­оналари ҳам ёшликларида ушбу тарбияни ота­оналаридан олмаган бўлишса? Наҳотки, бугун бу даражага келиб қолган ўз нуридийдаларининг тақдирига ота­оналар шунча бепарво бўлишса? Наҳотки, орият, йигитлик шаънини жонидан ҳам устун қўйган боболаримиз авлоди бўлса бу йигитлар?
Хуллас, тарбия жараёнида бу борадаги эътибор беришимиз лозим  бўлган  жуда муҳим масъулиятли вазифаларимиз исталганча топилади. Зеро, давомчиларимиз бўлган азиз фарзандларимиз бу дунё ва охиратда раҳмат келтирадиган, салоҳиятли инсонлар бўлиб вояга етишлари учун сизу  бизнинг гўзал тарбиямизга жуда ҳам муҳтождир.
Муфтий Усмонхон АЛИМОВнинг
“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Келин қайнотанинг тирноғини олса бўладими

Кейинги мақола

Диний экстремизм жаҳолатга етаклайди

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.