Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Доктор Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳнинг “Манҳажун-нақди фий улумил ҳадис” китоби

164
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом шариатида Суннат Қуръон каримдан кейинги асосий иккинчи манба ҳисобланади. Қуръон каримни ўқиш ва ўргатиш илмларнинг энг муҳими бўлиб, унинг тафсири ва шарҳи бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганиш ва ўргатиш илми аҳамият жиҳатидан кейинги ўринда туради. Зеро, маълумотнинг муҳимлигига қараб илмнинг қадр-қиммати ошади.

Ҳадислар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бўлгани учун, У зотга кўрсатиладиган эҳтиром ҳадисларга ҳам кўрсатилиши зарурдир. Яъни, ҳадисларни ўрганиш ва ўргатишнинг бошқа илмларда учрамайдиган ўзига хос жиҳатлари: шартлари, таълим услублари ва одоб-аҳлоқлари мавжуд бўлиб, ҳадис илми билан шуғулланувчи муҳаддислар бунга катта эътибор билан қарашган. Муборак ҳадисларни ривоят қилаётган ва эшитаётган кишилар амал қилиши керак бўлган таълим методикаси-услуби, одоб-аҳлоқини белгилаб беришган. Бу ҳолат ҳадис илми китоб шаклида тўпланишига қадар оғзаки жорий бўлган. Ҳадис илмларини ўргатадиган “мусталаҳул ҳадис” фанида ҳадис илмларига тегишли бошқа илмлар қаторида ушбу илм ҳам жой олган. Мусталаҳул ҳадис фанида ривоятни эшитиш ва уни етказиш ҳолатлари тўғрисида алоҳида боб бўлиб, у ерда таълим услублари-методлари, шартлари ва одоб-ахлоқлари белгилаб берилган.

Ҳадис илми жуда муҳим аҳамиятга эга илмлардан биридир. Ушбу илмнинг нақадар зарурлиги ҳақида саноқсиз уламолар жуда ўринли сўзларни айтганлар. Ҳофиз Зайниддин Ироқий айтади: “Ҳадис илми ўта муҳимдир. Фойдаси чексиздир. Жуда кўплаб ҳукмларнинг манбаси ва масдари ҳадис илмига мавқуфдир.” Абдуллоҳ ибн Муборак айтади: “Санад илми диндандир. Агар санад бўлмаганда ҳоҳлаган киши ҳоҳлаган нарсасини айтаверар эди”. Дарҳақиқат, Санад илми бир сўз билан айтганда мусталаҳул ҳадис илми орқали диннинг тўрт манбасидан бири ва энг асосини ташкил этувчи маълумотлар, Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак суннатлари сақланиб қолган.

Доктор Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳнинг “Манҳажун-нақд фий улумил ҳадис” номли китоблари ҳадис илми соҳасида ёзлган китоблар орасида энг аҳамиятли ва бетакроридир. Муаллиф ҳадис илми, ҳадисларни  текшириш соҳасида беқиёс фойдалар намоён этган. Суннат ва суннат илмлари борасида шубҳа уйғотувчиларга қарата жавобсиз саволлар уйғотган, суннат қўрғонини ҳимоя қилишда тенгсиз барқарорлик билан мустаҳкам туриб берган олимлардандир.

Муаллиф айни мақсадини китобнинг аввалида ошкор қилган. Китобнинг ўзига хос хусусияти ҳам шундадир. Доктор роҳимаҳуллоҳ айтади: Бу ҳадис илми соҳасига бағишланган китобдир. Ушбу китобимиз мазкур буюк илм биносининг бир ғишти бўлишини умид қиламиз. Муаллиф ушбу илм қоидаларини ёрқин ва тўла тўкис ёритганлиги ўзининг олдига қўйган мақсадларидан маълумдир. Пайғамбара алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларини ҳимоя қилиш, саҳиҳларини саҳиҳмасларидан ажратиш, мақбул ҳадисларни, номақбулларидан тозалаш муаллифнинг асосий мақсадларидандир.

Ушбу китоб ҳадис илмининг тарқоқ маълумотларини ўзида жамлаган ва мукаммал ҳолга келтирган.

Албатта мазкур китоб уламолар томонидан жуда яҳши қабул қилинган ва жуда кўплаб мақтовларга сазовор бўлган. Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ , Муҳаммад Тақий Усмоний, Муҳаммад Аввома, Мисрнинг собиқ муфтийси Али Жумъа, Муҳаммад Юсуф Қарзовий ва шу каби замонамизнинг етук алломалари мазкур китобнинг долзарб экани, ўзига хос фазилатларини эътироф этганлар.

Жумладан Доктор,  Шайх Муҳаммад Абу Шаҳба Доктор Муҳаммад Итр роҳимаҳуллоҳнинг меҳнат ва машаққати ҳақида гапириб, шундай деган: “Албатта, “Манҳажун нақд фий улумил ҳадис” китоби ушбу фанда ёзилган китоблардан яққол ажраб турувчи, бебаҳо китобдир. У шу соҳада ёзилган китоблардан жуда кўп жиҳатлардан алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, шу мавзуда ёзилган асарларнинг энг муқаддимасида турувчи китобдир. Жумладан тақсимлаш ва тафсилотлар жуда чиройли берилган. Китобнинг илмий қийматини оширувчи жиҳатларидан яна бири, муаллиф ушбу фанга доир жуда кўп китоблардан хабардор экани, ҳатто бир кутубхона бўларлик даражада кўп китоблардан фойдалангани, ҳамда шарқшуносларнинг  илмий асос билан асосланмаган саволларига раддиялар беришга алоҳида ҳиммат қилганидир.

Шукуржон Эгамбердиев,
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти махсус сиртқи бўлим 3-курс талабаси

Калит сўзлар: Доктор Нуриддин Итр роҳимаҳуллоҳМанҳажун-нақд фий улумил ҳадис
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ёрқинжон домла Фозилов «Саид Аҳмадхон ҳожи» масжиди имом-ноиби вазифасига тайинланди

Кейинги мақола

Мазҳаб масаласидаги баъзи саволларга жавоблар

Ўхшаш мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
25
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи
Мақолалар

Тил – илҳом ва ҳикмат манбаи

20.10.2026
56

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
5
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
7
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
17
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
25
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
117
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
16

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.