Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Динингизни кимдан ўрганаётганингизга эътибор беринг!

15
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Охирги пайтлар диндан гапирадиганлар кўпайиб кетди. Ислом умматининг олимлари тўлиқ эътироф этган ва уларнинг илми, фазли олдида тиз чўккан буюк имомлар, алломалар ҳақида тил учида гапирувчи пасткашлар, таг-туби номаълум одамлардан эшитиб олган гапларини дин деб ҳамманинг олдида жар солаётган жоҳиллар, нима ҳақида гапираётганини ҳам англаб етмаётган, ўз соҳасида ҳеч бир натижага эришолмаган майдагаплар ижтимоий тармоқларда авжига чиқди. Аллоҳнинг дини ҳақида ҳар ким ҳам гапиравермайди, буни яхши тушунайлик ва тушунтирайлик. Бу улкан гуноҳ. Бунинг зарари охиратдан олдин шу дунёнинг ўзида жамиятларни пароканда бўлиши, мусулмонларни янада заифлашиши, давлатларнинг нотинч бўлиши ва одамларга динни ёмон кўрсатиб қўйиш билан намоён бўлади. Сал ҳаддимизни билайлик. Бир масалани гапиришдан олдин, дўппини ечиб қўйиб: «Тўхта, ўзи мен гапирсам бўладиган масалами шу? Динимизнинг манбаларини қанчалик ўрганганманки, мен гапирай…» деб ўйлаш керак. Одамда ақл-фаросат бўлиши керак. Ўзини кимлигини билмаганлар ҳар қандай мавзуда гапираверади.

Биттаси «Аллоҳ аршда ўтирибди» деб пост қўйса, иккинчиси, «Манимча, зам сура ўқишда суралар кетма-кетлигига риоя қилиш керакмас» дейди. Яна бири «Ҳақиқий мусулмонлар Ваҳҳобийлардир» деса, бошқаси «Сўфийлик исломданмас» деб жар солади. Ким сизлар? Сизларга ким ҳуқуқ берди, Аллоҳнинг дини ҳақида гапиришга, омма олдида жар солишга? Эътиқодингиз шахсий ишингиз, аммо бундай нозик масалаларда сизларни гапиришга умуман ҳаққингиз йўқку. Аллоҳдан қўрқмайсизларми?

Буларнинг жоҳиллиги ва кимларга эргашаётгани кўпчилик аҳли илмларга маълум. Аммо, оддий халқ буларнинг гапларига эргашиб адашиши одамни маҳзун қилади.

Буларнинг гапларига жавоб қайтариш, булар билан баҳслашиш аслида нотўғри деб биламан. Чунки улардан катталари ҳам мунозарадан қочади, далилни қабул қилмайди. Оддий илмсиз одамлар алданиб қолаётганини кўрмаганимда, бунақанги тоифалар ҳақида ёзиб ҳам ўтирмасдим. Аммо огоҳлантириб қўйишни вазифам деб билдим.

Азизлар, илмни ўзингиз билган, яхши таниган аҳли илмлардан олинг. Динимиз биз учун энг азиз нарсамиздир. Уни интернетдан ёки дин ҳақида гапираётган ҳар кимдан ҳам олиб кетаверилмайди. Биргина қиммат нарса сотиб олмоқчи бўлсангиз, адашиб алданиб қолмаслик учун қанча суриштирасиз, қанча изланасиз. Охирида, яхшисини топганингизда олишга қарор қиласиз. Нега? Чунки, биргина пулингиз нотўғри жойга сарфланмаслиги учун, дунё матосида куйиб қолмаслик учун. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, динингиз бу сизнинг ҳам дунёйингизни, ҳам охиратингизни обод қилувчи илоҳий йўлдир. Буни ўтган-қайтган ҳаммадан ўрганаверсангиз, дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой берасиз. Огоҳ бўлинг. Ҳозирда, минг йилдан ошиқ вақт мобайнида халқимиз амал қилиб келаётган мазҳабни, эътиқодни ва ахлоқий йўлни ёқотишга катта уринишлар аллақачон бошланган. Динингизни арзон санаманг. Қўлида дори кўринган ҳар қандай одамнинг ташхисига ишониб, ундан дори сотиб олиб истеъмол қилаверсангиз, тезда ҳалок бўласиз.

И.Мадрахимов,
Бувайда тумани “Катта маҳалла” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Муносабат: Диний бағрикенгликнинг амалдаги инъикоси

Кейинги мақола

«Улар билан яхшиликда яшанг!»

Ўхшаш мақолалар

Фолбинга борманг, балки истихора қилинг!
Мақолалар

Фолбинга борманг, балки истихора қилинг!

03.06.2023
6
Ота-она фарзандига андоза
Мақолалар

Ота-она фарзандига андоза

03.06.2023
3
Рустамжон домла: Бу неъмат борасида кўп шукр қилиш лозим
Видео

Рустамжон домла: Бу неъмат борасида кўп шукр қилиш лозим

03.06.2023
5

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фолбинга борманг, балки истихора қилинг!

Фолбинга борманг, балки истихора қилинг!

03.06.2023
6
Ота-она фарзандига андоза

Ота-она фарзандига андоза

03.06.2023
3
Рустамжон домла: Бу неъмат борасида кўп шукр қилиш лозим

Рустамжон домла: Бу неъмат борасида кўп шукр қилиш лозим

03.06.2023
5
Олий Маъҳад битирувчиларининг хатмона тадбири ўтказилди

Олий Маъҳад битирувчиларининг хатмона тадбири ўтказилди

03.06.2023
43
“Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи зиммасига катта масъулият юкланди

“Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи зиммасига катта масъулият юкланди

02.06.2023
23
Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди

Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди

02.06.2023
25
Ҳаётимиз фарзандлар қувончи ва кулгуси ила бахтга тўлсин!

Ҳаётимиз фарзандлар қувончи ва кулгуси ила бахтга тўлсин!

01.06.2023
37
“Ягона олимпиада – 2023” ғолиби аниқланди

“Ягона олимпиада – 2023” ғолиби аниқланди

31.05.2023
38

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика