Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Бешинчиси бўлманг, ҳалок бўласиз”

“Бешинчиси бўлманг, ҳалок бўласиз”
137
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳозирги кунда ҳалқимиз орасида ижтимоий тармоқларни таъсири сезиларли даражада ортди, жамоатларимиз кўплаб инсонларни суҳбатини тинглашлик имконига эга бўлмоқдалар. Бу ҳолат ҳалқимизни янада ҳушёрликка чорлайди, чунки аксарият бемазҳаб кишилар ҳам шу тармоқларда ўзини диндор кўрсатиб, диндан гапириб, соф динимиз таълимотларини ҳалққа етказган, хизмати сингган уламоларимиз ва имомларимизни оммага қора кўрсатиб қўяётган ҳолатлар бор. Бунга сабаблардан бири ҳозирда бу каби тармоқларда уламоларимиз ва имомларимизни суҳбати оммага тарқалмагани дейиш мумкин. Омма халқимиз орасидан баъзилар бемазҳабларни пуч даъволарига эргашиб омма ҳалқимиз баъзи ўринларда кўр-кўрона уламоларни  мазаҳ қилиб кулаётгани ачинарли ҳолат. Аслида бу ҳолат уламоларимиз даражасини тушурадими ёки бу бемазҳабларни даражасини кўтарадими ва кўр-кўрона эргашган ва тил учида мазаҳ қилиб қўйган инсонларимизга қандай хатари бор?

Аллоҳ таоло ояти каримада: “ Биладиганлар билан билмайдиганлар баробар бўладими” дея илм эгаларининг фазилатини баён қилган. Оиша (р.а.) онамиздан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Албатта уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир, Пайғамбарлар тилло ёки кумуш  мерос қолдирмайдилар, илмни мерос қилиб қолдирадилар” деб марҳамат қилганлар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Олим бўлинг, таълим олувчи бўлинг ёки олимни яхши кўргувчи бўлинг ёки олимга эргашувчи  бўлинг, бешинчиси бўлманг ҳалок  бўласиз” деган бўлсалар, саҳобалардан Абу Дардо (р.а.): “Илм талаб қилинг, агар илм талаб қила олмасангиз аҳли илмни яхши кўринг, у ҳам қўлингиздан келмаса, аҳли илмни ёмон кўрманг, дедилар”.

Убода ибн Сомит (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Катталаримизни ҳурмат қилмаган, кичикларимизни иззат қилмаган ва олимларни ҳаққини билмаган, биздан эмас” деганлар. Биз бу бемазҳабларни гапларига ишониб, уламоларимизни кичик хатолари бизга катта кўриниб, уларни ёмон кўришлигимиз ўзимизга нисбатан хатар бўлишини эсдан чиқармаслик зарур.

Пайғамбаримиз алайҳиссало муборак ҳадисларидан бирида: “Олим билан обиднинг мисоли ой ва бошқа юлдузларнинг мисоли кабидир” дедилар. Биз обид бўлиб ибодатгўй бўлган бўлсак ҳам олимнинг даражасига етишимизга анча даража бор экан. Асли бу бемазҳаблар обидликни ҳам қоил қилолмайди-ку, олимларга нисбатан тош отади, биз эса буларга эргашиб, гуноҳга шерик бўлиб қолаяпмиз.

Шайх Саъдий айтадилар: “Мусулмонларнинг тўғри йўлдаги уламоларини ҳурмат қилиш билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишлари аҳли сунна ва жамоат эътиқодидандир”. Уламоларимизни ҳурмат қилишлик билан Аллоҳ таолога яқин бандалардан бўлар эканмиз, бу имкониятни қўлдан бермасликка интилишимиз лозим.

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда “Ким Менинг дўстимга душманлик қилса, Мен унга қарши уруш эълон қиламан” деди. Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа (р.а.): “Агар фақиҳлар Аллоҳнинг дўсти бўлмаса, демак Аллоҳнинг дўсти йўқ экан” дейишлари ҳам уламолар, фақиҳлар Аллоҳнинг дўсти экани, уларга душманлик қилиш Аллоҳга нисбатан душманлик қилиш эканини кўрсатади.

Муфассирларни тожи, уламолар пешвоси Абдуллоҳ Ибн Аббос (р.а.) шундай дедилар: “Бир фақиҳ олимга озор берган одам Расулуллоҳга озор берибди. Расулуллоҳга озор берган инсон эса Аллоҳга озор берибди” дедилар. Аллоҳ таоло барчаларимизни аҳли илмларга озор беришдан ўзи сақласин!

Бемазҳабларга кўр-кўрона эргашилаётгани нималарда кўринади: эътибор қилиб қарайдиган бўлсак, бизлар дунё ва охиратимизни обод қилувчи энг муҳим ибодатларимизни уларга топширилади (шу имом, олимларга эргашиб адо этамиз), лекин орқаларидан иғво, туҳмат ва тошлар отилади. Уларнинг олдиларида хуш муомалада бўлиб, ортларидан эса хақорат қилинади. Афсуски, бу каби ҳатти-ҳаракатларимиз “дин олими” ниқобидаги дин душманларига қўл келар, халқ ичида анчагина фитна чиқаришига сабаб бўлади.

Динимиз ва юртимиз равнақи учун хизмат қилаётган уламоларимиз сафлари бундан-да зиёда бўлсин! Уламоларга нисбатан ҳурмат ила муомалада бўлиб, зурриётидан олим чиқишини умид қилиб юрган ихлосманд халқимизнинг ҳар бир хонадонидан олимлар чиқсин!

Отабек ХОЛМУРОДОВ,
Марғилон шаҳар “Барака” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Аёлларга зулм қилманг!

Кейинги мақола

Умар розияллоҳу анҳунинг келини

Ўхшаш мақолалар

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити
Аёллар саҳифаси

Ибодат ва илм уйғунлиги — муваффақият калити

15.01.2026
22
Она сути — илоҳий неъмат
Аёллар саҳифаси

Она сути — илоҳий неъмат

14.01.2026
50
Агар Қуръон ўқишга эринсангиз
Мақолалар

Агар Қуръон ўқишга эринсангиз

23.12.2025
34

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Рамазон ойи учун қориларнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди

Рамазон ойи учун қориларнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди

06.02.2026
31
Имом-хатиблар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган тадбир

Имом-хатиблар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган тадбир

03.02.2026
26
Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси

Диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақаси (видео)

28.01.2026
14
“Сиз ибодатга кетаяпсиз…”

Ҳаж ва Умрага бориш учун ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлди

28.01.2026
33
Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси

Соғлом турмуш тарзи — маънавий ҳаётнинг асоси

28.01.2026
20
Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда

Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда

28.01.2026
22
Президент: диний бағрикенглик сиёсати давом эттирилади

Президент: диний бағрикенглик сиёсати давом эттирилади

28.01.2026
18
Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси

Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси

20.01.2026
33

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика