Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Барака – кексалар билан!

Барака – кексалар билан!
44
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Диёримизда 1997 йилдан буён ҳар бир йилга жамият ҳаётининг алоҳида соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида турли ном берилиб келиниши, шулар оарсида 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилингани ҳам бугун сўз юритиладиган мавзунинг ҳам диний, ҳам ижтимоий жиҳатдан аҳамияти юқори эканини билдиради.

Кекса ва ёши улуғларнинг мартабаси: Муқаддас динимизда кекса ва ёши улуғларнинг мартабалари, аввало, Аллоҳ таолонинг ҳузурида, қолаверса, жамият олдида олийдир. Зеро, ёши улуғ зотлар дейилганида кўз ўнгимизга, аввало, сизу бизнинг дунёга келишимизга сабаб бўлган мушфиқ ота-оналаримиз келади. Чунки, уларнинг сочлари бизнинг ғамимизда оқарган, нурли юзларига биз сабаб ажин тушган, нурафшон кўзларининг нури бизнинг йўлимизда сарф бўлган Зот лардир.

Муборак ҳадиси шарифда келтирилишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан нақл қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Яхшилик (бошқа ривоятида: барака) катталарингиз билан биргадир” (Ибн Ҳиббон ривояти).

Шунинг учун ҳам кексаси бор хонадон баракали, нурли бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда эса,  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга яхшиларингиз ким эканини  билдирайми?”, – деганларида,  “Ҳа,  эй  Аллоҳнинг  Расули!”, – дедилар.  “Сизларнинг яхшиларингиз – ёши улуғларингиз ва амаллари гўзалроғингиздир”, – дедилар (Ҳоким ривояти).

Кекса ва ёши улуғларни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдир: Мусулмонлар ўзларининг гўзал сифатлари билан ажралиб туришади. Ёши улуғларни ҳурмат  қилиш  шулар жумласидандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ёш  жиҳатидан катталарни ҳурматлаш ва улуғлашга кўп бора чорлаганлар. Доно халқимиз бежизга катталарга ҳурматда, ёшларга иззатда бўлишга чақирмаган.

Сиз  ва  бизнинг  дуогўйларимиз  бўлмиш  кекса  ва  ёши  улуғларни  ҳурмат  қилиш  ва эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиз ва динимиз одобларидандир. Чунки,  қариялар  биз  босиб  ўтмаган  давонлар  борасида тажрибага  эга  бўлишади  ҳамда  ақллари ва одоб-ахлоқлари камолотга етиб, ёшлик-бебошликнинг бефойда  қизиқишлари, тезлик ва шошқалоқликлари тўхтаган бўлади. Ёши улуғлар билан  кўпроқ суҳбат да  бўлганларда  виқор  ва  босиқлик  ҳамда  ҳамма  нарсага  ақл  билан  ёндошиш  каби  хислат лар  шаклланади.

Ёшларнинг ёши улуғларга салом бериши ёки автобусда жой беришидан тортиб,  сиёсий эътибордан уларга давлат тарафидан ойлик нафақалар ажратилиши уларни ҳурмат қилиш ва эъзозлашдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу  алайҳи васаллам айтдилар: “Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг ҳақларини билмаганлар биздан эмас”.

Бухорий “Адабул-муфрад” китобида ривоят қилган. Ҳадисдаги “…биздан  эмас”, – деб айтилган жумлани уламолар “катта гуноҳ” маъносида, дейишади. Демак, ёши  улуғларнинг ҳақларини пой-мол қилганлар улкан гуноҳ қилган бўлишади.

Бошқа ҳадисда эса бу ҳақида шундай дейилади: “Киши кексани икром қилса, у ёш  кишига Аллоҳ таоло кексанинг ёшига етганида уни икром қиладиган кишини тақдир қилади” (Термизий ривояти).

Уламоларимиз ушбу ҳадиснинг шарҳида кексаларни ҳурмат қилган кишининг ҳам    умри узайиб, у ҳам кексалик ёшига етиш шарафига муяссар бўлади, дейишади.

Зайнул Обидин ёши улуғларнинг ҳақлари ҳақида шундай дейди: “Дарҳақиқат,  кексаларни  ёши  сабабли  улуғлаш,  Исломни  биздан олдин  билган  ва  таниганлари  учун ҳурмат қилиш, тортишмаслик, тик қарамаслик, олдинда юрмаслик, жоҳил, яъни, илмсиз деб ҳисобламаслик, баъзи ҳолларда жоҳиллик қилсалар уни кўтариш ва Ислом ҳаққи-ҳурмати уларни икром қилиш уларнинг ҳақларидандир”.

Анас розияллоҳу анҳудан нақл қилинади: “Абу Бакр розияллоҳу анҳу Макка фатҳ қилинган куни отаси Абу Қуҳофани кўтариб келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  васалламнинг олдиларига қўйди. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  васаллам  Абу Бакрга: “Қарияни уйларида қолдирганингизда уни олдига ўзимиз борардик”,-дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривояти қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизларнинг олдингизга бир қавмнинг каттаси келса, уни икром қилинглар” (Табароний ривояти).

Яна бир ҳадисда эса, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят  қилинади: “Сочига оқ тушган мусулмонни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдандир” (Табароний ривояти).

Муватто китобида Саид ибн Мусайяб раҳматуллоҳи алайҳдан шундай ривоят келтирилади: “Иброҳим алайҳиссалом энг аввал меҳмон қилган, энг аввал хатна  қилинган, энг аввал  мўйловини қисқартирган, энг аввал сочига оқ тушган одам  эдилар. Шунда: “Эй, Раббим! Бу (яъни,  сочдаги  оқ)  нима”, –  дедилар. Аллоҳ  таоло:  “Виқор,  ё  Иброҳим!”, – деди. “Иброҳим алайҳиссалом: “Раббим! Менга виқорни зиёда қил”, – дедилар.

Ота-онанинг қадрдонларини эъзозлаш: Ота-онамиз  ёши  улуғлар  ичида  юқорида  келтирилган  икром  ва  одобларга  энг  лойиқ  ва ҳақлироғидирлар.  Зеро,  уларнинг  мартабаси  ва  ҳурматини  Аллоҳ  таолони  Ўзи  белгилаб  берган.  Ҳатто,  ота-онамиз  севган  ва  қадрдон тутган инсонларни севиш ва икром қилиш ота-онамизни икром қилишдандир. Бу ҳақида шундай дейилади:

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан шундай нақл қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи васаллам айтдилар: “Дарҳақиқат, яхши ишларнинг энг яхшиси киши отасининг қадрдонлари билан алоқаларни боғлашидир” (Муслим ривояти).

Аллоҳ ҳаммамизга ота-оналаримиз, уларнинг қадрдонлари, кекса ва ёши улуғларимизни мартабасини билиш, уларни икром қилиш каби яхши амалларда кўмакичи бўлсин. Улар сабаб устимизда турган баракани кўтармасин.

Жамолиддин ЮСУПОВ,
Олтиариқ тумани “Оқбўйра” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Шошқалоқлик оқибати

Кейинги мақола

Исломда табиатга бўлган муносабат

Ўхшаш мақолалар

Онанинг дили оғриса, ер ҳам титрайди
Мақолалар

Онанинг дили оғриса, ер ҳам титрайди

14.08.2023
47
Жаннатнинг даражаси нечта?
Мақолалар

Жаннатнинг даражаси нечта?

24.07.2023
38
Муҳаррам ойи
Мақолалар

Муҳаррам ойи

20.07.2023
31

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Азон садолари янграйди

Азон садолари янграйди

25.09.2023
23
Сохта салафийларнинг ақидаси қандай?

Сохта салафийларнинг ақидаси қандай?

25.09.2023
20
Масжиди Набавийда ижтимоий қоидалар ўзгарди

Масжиди Набавийда ижтимоий қоидалар ўзгарди

25.09.2023
59
Ёзёвон тумани бош имом-хатиби ўзгарди

Ёзёвон тумани бош имом-хатиби ўзгарди

22.09.2023
87
Тошлоқ туманига бош имом-хатиб тайинланди

Тошлоқ туманига бош имом-хатиб тайинланди

22.09.2023
74
Муфтий ҳазрат Финляндия мусулмонлари етакчисини қабул қилдилар

Муфтий ҳазрат Финляндия мусулмонлари етакчисини қабул қилдилар

21.09.2023
8
«Қўчқор ота» масжидининг янги биносига илк ғишт қўйилди

«Қўчқор ота» масжидининг янги биносига илк ғишт қўйилди

21.09.2023
98
Намозни тарк этса, кофир бўладими

Намозни тарк этса, кофир бўладими

21.09.2023
6

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика