Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Пақилдоқдан огоҳ бўлинг!

Пақилдоқдан огоҳ бўлинг!
40
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Алҳамдулиллаҳ, сўнгги йилларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Пақилдоқ ўйнаши оқибатида кўзи кўр бўлиб қолди”, “Қўли куйиб қолди”, “..уйга ўт кетди” каби турли кўнгилсиз воқеалар ҳақидаги хабарлар сезиларли даражада камайди. Лекин бу ҳолат бизнинг хотиржам бўлишимизга асос бўла олмайди.

Ҳар йили декабрь ойи бошидан кўчаларда, аҳоли гавжум жойларда болалар пақилдоқ ўйнаб, инсонларнинг тинчини буза бошлайди. Онда-сонда, у ер-бу ерда бундай овозлар ҳали-ҳануз эшитилиб турса-да, тарихнинг аччиқ сабоғидан хулоса чиқаришимиз керак.

Ислом дини таълимотида ўзгаларга азият етказиш, озор бериш қаттиқ қораланади. Қуръони каримда “Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устиларига бўҳтон ва очиқ ойдин гуноҳни олибдилар”, деб марҳамат қилади (Аҳзоб сураси, 58-оят).

Демак, бировга озор бериш – катта гуноҳ. То азият чеккан киши озор берган кишини кечирмагунча Аллоҳ таоло ҳам уни мағфират қилмаслиги мўътабар манбаларимизда келтирилган.

Шу билан бирга, ҳадиси шарифларда ҳам ўзгаларга азият бериш, қўрқитиш, бировнинг устидан кулишнинг оқибати жуда ёмон экани огоҳлантирилади.

Абу Лайло Ансорийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотга чиққанларида у зотнинг саҳобаларидан бири ҳазиллашиб, бир кишининг ўқдонини беркитиб қўйди. Эгаси уни излаб, топа олмай, хавфга тушди. Унинг устидан кула бошлашган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб: “Нимага куляпсизлар?” дедилар. “Ҳазиллашиб, фалончининг ўқдонини беркитиб қўйган эдик, қўрқиб кетди. Шунга куляпмиз”, дейишди. У зот: “Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас”, дедилар».

Бошқа бир ҳадисда: “Мусулмон мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган кишидир”, деб марҳамат қиладилар (Муттафақун алайҳ).

Бу арзимас кўринган иш сабабли инсоннинг бошига турли кулфатлар ёғилиши, ҳаёти хавф-хатарда қолиши ва ҳатто ҳалокатга учраши ҳам мумкин. Раббимиз Каломуллоҳда: “Ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз” деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 195-оят).

Пиротехника воситаларига сарфланаётган маблағни хайрли ишларга йўналтирсак, дейлик, китоб сотиб олиб, мутолаа билан шуғуллансак, қандай ҳам яхши: бундан жуда катта манфаат топамиз, ақлимиз чархланади, дунёқарашимиз кенгаяди, билимизмиз ошади, натижада маърифатли инсон бўламиз.

Аксинча, пиротехники воситаларини сотиб олиб, одамлар гавжум жойда пақиллатсак, одамларнинг тинчини бузамиз ҳамда уларга зарар етказамиз. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, пиротехника воситаси пақиллаши оқибатида:

– руҳий бузилиш;

– сурункали асаб ва қон-томир тизими касалликлари;

  • қандли диабет, ҳомилага зиён етиш каби зарарлар юзага чиқади. Яқин масофада пақилласа, карлик ёки умрбод қулоқ шанғиллаши (тиннитус) касаллигига олиб келиши мумкин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Зарар бериш ҳам йўқ, зарарланиш ҳам йўқ”, деганлар (Имом Молик ривояти).

Пиротехника воситалари савдоси ёки сотиб олиш билан шуғулланиб, тинч аҳолини қўрқитаётган, айрим инсонларнинг касал бўлишига сабаб бўлиш шаръан ман этилган, қонунан мумкин эмас.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун унинг ким томонидан содир этилгани ва қандай оқибатларга олиб келганлигига қараб турли жазо чоралари, жумладан, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши кўзда тутилган.

Шундай экан, азизлар, фарзандларимизга бу ишнинг оқибатларини батафсил тушунтирайлик, уларга пақилдоқлар оқибатида қанчалаб соғлом кишилар ногирон бўлиб қолганини мисоллар орқали очиб берайлик. Шундагина кўзланган мақсадга эришамиз, иншоаллоҳ.

 

Элёр ЗИЁВУДДИНОВ,
Янги ҳаёт тумани “Ниёзмат ота” жоме масжиди имом ноиби

Калит сўзлар: огоҳ бўлингПақилдоқ
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Тарихий воқеа: юртимизда “ижоза” бериш бошланди

Кейинги мақола

«Мўмин эмассан», – демангиз!

Ўхшаш мақолалар

Истиқлол шукронаси
Долзарб

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
91
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
79
Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди

26.06.2026
41

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
147
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
58
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
87
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
56
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
61
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
58

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.