Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

«Ал-Фиқҳул ал-Акбар» Имом Абу Ҳанифага тегишли эмасми?

«Ал-Фиқҳул ал-Акбар» Имом Абу Ҳанифага тегишли эмасми?
89
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аҳмад ибн Таймиянинг издошлари бўлмиш “салафий”лар тарафдан аҳли сунна вал-жамоа ақидасида ёзилган машҳур матн ал-Фиқҳ ал-акбар асарини имом Аъзам Абу Ҳанифага тегишли эмас деган иддао илгари сурилади. Салафий имом Албонийга айни шу мавзуда савол беришади. У “имом Абу Ҳанифанинг ақидаги доир ҳеч қандай асари йўқ” деб жавоб берган (“Ҳидоят ва Нур” туркум кўрсатувлари. 52-сон).

Умуман салафийлар орасида ал-Фиқҳ ал-акбар Абу Ҳанифага мансуб эмас деган фикр кенг тарқалган. Уларга кўра, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳижрий биринчи асрнинг охири ва иккинчи асрнинг биринчи ярмида (80-150) яшаб ўтган. Бу даврда ҳали китоб ёзиш анъанаси йўлга қўйилмаган эди, демак ал-Фиқҳ ал-акбарнинг муаллифи имом Абу Ҳанифа бўлмаган.

Масаланинг қизиқ тарафи шуки, хозирги салафийларнинг бу фикри салафийлик асосчиси Аҳмад ибн Тайямия ва унинг яқин шогирди Ибн Қаййим ал-Жавзияларнинг фикрига мутлақо тўғри келмайди. “Салафийлар” улуғи Шайҳ ул-ислом Ибн Таямия “Даръу таорузил ақл ван нақл” асарида ал-Фиқҳ ал-акбарнинг муаллифи имом Абу Ҳанифа эканлигини, у китоб Абу Ҳанифанинг шогирдлари орасида машҳур ва кенг ёйилганини айтиб ўтган. Шунингдек, яна бир “салафий” имом ибн Қаййим ал-Жавзия ҳам ўзининг “Ижтимо ал-жуюш ал-исламия” номли асарида ал-Фиқҳ ал-акбар имом Абу Ҳанифанинг асари деб айтиб қўйган.

Бу иккисидан ташқари бошқа эътиборли олимлар ҳам ал-Фиқҳ ал-акбарнинг муаллифи имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ эканлигини айтиб ўтган. Жумладан: аллома ибн Абулизз Ақидату Таҳовиянинг шарҳида айтган.

Шайҳ Ваҳбий Ғоважий Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ тарафдан ал-Фиқҳ ал-акбарга ёзилган шарҳни таҳқиқ қиларкан шундай деган: “ал-Фиқҳ ал-акбар имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг имлоси ва таълифидир. Бу китоб Аллома Зоҳид Кавсарий тарафдан биринчи бор таҳқиқ қилиб нашр этилган. Мен Мадинаи мунавварадаги “Ориф Ҳикмат” кутубҳонасида ал-Фиқҳ ал-акбарнинг жуда яхши сақланган қўлёзма нусхасини кўрдим. Ровийлари: Али ибн Аҳмад форисий, у киши Наср ибн Яҳёдан, у киши Абу Муқотилдан, у киши Осим ибн Юсуфдан, у киши эса имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Ҳаммоддан.

Ҳижрий 429 йили вафот топган имом Абдулқоҳир Бағдодий ўзининг “Усули дин” номли асарида шундай деган: “Аҳли сунна мутакаллимларининг аввалги фақиҳлари қаторида мазҳаб эгалари имом Абу Ҳанифа ва имом Шофеъийни тилга олиш ўринли. Чунки имом Абу Ҳанифа қадарияларга раддан бир китоб ёзган ва уни ал-Фиқҳ ал-акбар” деб номлаган. (Усули дин. Абдулқоҳир Бағдодий. 38 — Бет).

Имом Абулмузаффар Исфароиний ҳам “ат-Табсир фид-дин” номли асарида бу мавзуга тўхталиб: “Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг ал-Олим вал-мутааллим” асари билан “ал-Фиқҳ ал-акбар” асарларида аҳли бидъат ва мулҳидларга раддан очиқ-ойдин ҳужжатлар бор. Бу китобларнинг ривояти бизга ишончли ва мўътамад санадлар билан Наср ибн Яҳёдан у эса Абу Ҳанифадан етиб келган” деб айтган. (ат-Табсир фид-дин. 113 — Бет).

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, “ал-Фиқҳ ал-акбар”нинг имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга мансублигида шубҳа йўқ. Бу китоб Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг имлолари асосида, яъни у кишининг айтиб туриши шогирдлари эса қоғозга тушириши асосида ёзилган. Асрни муаллифдан Ҳаммод ибн Абу Ҳанифа, имом Абу Юсуф, Абу Мутиъ Ҳакам ибн Абдуллоҳ Балхий, Абу Муқотил, Ҳафс ибн Муслим Самарқандий каби шогирдлари ёзиб олган ва бошқаларга ривоят ва китобат орқали етказганлар.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг набираси Исмоил ибн Ҳаммод,  Муҳаммад ибн Муқотил ар-Розий, Муҳаммад ибн Самоа, Наср ибн Яҳё ал-Балхий, Шаддод ибн Ҳакамлар эса саҳиҳ иснодлар билан “ал-Фиқҳ ал-акбар”ни биринчи ровийларидан олиб кейинги авлодга тарқатишган ва асар шу тарзда ишончли ровийлар силсиласи орқали шайҳ Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳгача етиб келган ва у киши бу асарга шарҳ битган.

Ботиржон ТОЖИБОЕВ,
Андижон шаҳар “Ғиштли” масжид имом-хатиби

Калит сўзлар: "Ал-Фиқҳул ал-Акбар"абу ҳанифа
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Лоқайдлик ёҳуд менга нима…

Кейинги мақола

Юртимизда барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди

Ўхшаш мақолалар

Қурбон ҳайити – эзгулик айёми Ҳомиджон Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Видео

Ҳомиджон Ишматбеков – Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

23.04.2025
19
Туркий давлатлар муфтийлари тарихий ҳужжатни имзоладилар
Видео

Диний соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичи

23.04.2025
14
Музаффар Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори
Видео

Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари

23.04.2025
12

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинада иззат-икром ила кутиб олинди

14.05.2025
13
Мўминнинг ҳамма иши ўзига яхшилик

Мўминнинг ҳамма иши ўзига яхшилик

13.05.2025
2
Хушхабар: Ҳаж сафари бошланди!

Хушхабар: Ҳаж сафари бошланди!

13.05.2025
31
Суннатнинг мусулмон ҳаётидаги ўрни

Суннатнинг мусулмон ҳаётидаги ўрни

11.05.2025
9

Инсон хотираси билан азиз

11.05.2025
4
“Ягона олимпиада – 2025” ғолиби олий диний таълим муассасасига имтиҳонсиз кириш имконига эга бўлди

“Ягона олимпиада – 2025” ғолиби олий диний таълим муассасасига имтиҳонсиз кириш имконига эга бўлди

08.05.2025
3
«Мотуридийлик таълимоти билимдони» беллашуви ғолиби – Мир Араб мадрасаси жамоаси!

«Мотуридийлик таълимоти билимдони» беллашуви ғолиби – Мир Араб мадрасаси жамоаси!

08.05.2025
5

«Ҳаж – 2025» дастурида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновлари амалга оширилади

08.05.2025
7

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика