Савол: Ассалому алайкум!
— Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Рўза тутган киши агар рўзасини давом эттирса, соғлигига жиддий зарар бўладиган бўлса ёки касаллиги оғирлашса рўзасини очади ва тузалганидан кейин бир кун қазосини тутиб беради. Тузалишидан умид бўлмаса, рўзанинг фидясини беради. Бундай пайтда каффорат вожиб бўлмайди. Бемор киши рўза тутиш масаласида дину диёнатдан хабари бор, моҳир шифокор ёки табиб билан маслаҳат қилиб, унинг кўрсатмасига амал қилишлари керак. Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво ҳайъати