Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар

Биз ҳам жума намозини ўқишимиз мумкинми?

Ўтин кўтарган девона
247
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Савол: Ассалому алайкум!
— Ҳозир Россияда ишлаймиз. Яқинда намоз ўқишни бошлаганмиз. Бизнинг иккита саволимиз бор эди:
1. Жума намози қандай ўқилади?
2. Масжид узоқда жойлашган ўзимиз кўпчиликмиз. Орамизда илмли одам ҳам бор. Шу кишини имом қилиб Жума намозини ўқисак бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— 1. Жума намози жума куни пешин намозининг вақти киргач жоме масжидида ўқилади. Масжидга жамоат йиғилгач азон айтилади ва барча намозхонлар аввало тўрт ракат суннат намозини ўқийдилар (бу пешин намозининг аввалги тўрт ракат суннати каби ўқилади). Сўнгра имом жума хутбасини ўқиб бериш мақсадида минбарга чиқади ва муаззин иккинчи бор азон айтгач, имом жамоатга юзланиб хутба ўқийди. Хутба ўқилаётган вақтда гаплашиш, ҳатто намоз ўқиш ҳам жоиз эмас. Хутбадан сўнг муаззин иқомат такбири айтади ва имом ва жамоат жуманинг икки ракат фарзини адо этадилар. Шундан сўнг жамоат тўрт ракат суннат намозини ўқийдилар ва шу билан жума намози охирига етган бўлади.

2. Фақат илмли одам борлиги сабабли жума намозини ўқиб бўлмайди. Чунки, Жума намози дуруст бўлиши учун ўзига хос шартлар мавжуд. Мароқил фалоҳ китобида шундай дейилган:

ويشترط لصحتها ستة أشياء: المصر أو فناؤه و السلطان أو نائبه و وقت الظهر و الخطبة و الإذن العام و الجماعة (مراقلي الفلاح)

“Жума намозини дуруст бўлиши учун олтита шарт: Шаҳар ёки шаҳарнинг финоси, султон ёки унинг ноиби, пешин вақти кирган бўлиши, хутба, изнул-ом ва жамоат топилиши керак” (Мароқил фалоҳ).

Бу ибораларни уламолар қуйидагича шарҳлаганлар:
1.Шаҳар ёки унинг финоси; шаҳарнинг финоси деганда шаҳарга оид тадбирлар ўтказилиши учун мўлжалланган, унга қўшилган жойлар назарда тутилади. Демак, Жума намози ўқилиши учун шаҳар ёки шаҳар ҳукмидаги қишлоқ жой бўлиши керак.
2. Султон ёки унинг ноиби; Жума намозига имомликка султон ёки унинг ноиби, ёки улар томонидан ўша масжидга тайин қилинган имом бўлиши керак.
3. Пешин вақти; Чунки пешин вақти жуманинг вақти ҳисобланиб, ундан олдинроқ ўқилган жума намози дуруст бўлмайди. Пешин вақти чиқиши билан жуманинг ҳам вақти чиқади.
4. Хутба; Жумада озми-кўпми хутба ўқиш ҳам шартдир.
5. Изнул-омм; Яъни ҳамма мусулмонлар киришига рухсат берилган масжид бўлиши керак.
6. Жамоат; Яъни имомдан ташқари уч киши ҳозир бўлиши керак. Чунки жамоат ушбу адад билан ҳосил бўлади. Шу жамоат оқил, балоғатга етган эркаклардан ташкил топган бўлиши лозим. Мабодо, жамоат оқил, балоғатга етган мусофир ёки касал кишилардан ташкил топган бўлса ҳам, кифоя қилади. Аммо фақат аёллар ва гўдаклардан ташкил топган жамоат билан жума намозини ўқиш дуруст бўлмайди.

Демак, юқоридаги ва шу каби бошқа маълумотлардан аён бўладики, жума намозини ўқиш учун мазкур шартларнинг барчаси топилмаса, бир неча одамлар йиғилиб жума намозини ўқий олмайдилар. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

Калит сўзлар: жума намозиРоссиясавол-жавоб
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Фото: “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли сийрат танловининг тақдирлаш маросими бошланди

Кейинги мақола

Фотолавҳа: “Оламларга раҳмат пайғамбар” танлови ғолиблари аниқланди

Ўхшаш мақолалар

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар
Савол-жавоб

Салом бериб бўлмайдиган ҳолатлар

06.07.2026
111
Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?
Савол-жавоб

Шифохонада навбат сотиб олиш мумкинми?

29.06.2026
42
Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди
Аёллар саҳифаси

Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди

10.06.2026
37

Сўнгги мақолалар

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
35
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
35
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
50
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
37
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
16
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
13
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

04.09.2026
17
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

04.09.2026
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.