Савол: Ассалому алайкум!
— Никоҳим вақтида яшаб турган уйимиздаги битта хонани маҳрга бераман, деган эдим. Аммо бу уй отамники бўлгани учун уни маҳрга бера олмаслигимни тушунтиришди. Энди аёлимга маҳрни қандай адо қилсам бўлади?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Никоҳда маҳр сифатида тайин қилинган нарса, маълум қийматга эга бўлишидан ташқари, уни топшириш ҳам мумкин бўлиши керак. Сиз белгилаган уй отангизга тегишли бўлгани учун унинг бозор қийматини ҳисоблайсиз ва шу қийматдаги маблағни хотинингизга берсангиз, маҳрни адо этган бўласиз.
Шунингдек, эр ва хотин иккингиз маҳр борасида маълум бир маблағга келишиб олишларингиз ҳам мумкин. Масалан, аёлингиз маҳр учун шундай нарсани ёки шунча пулни беринг, деса, ўшани бериш орқали ҳам маҳрни адо қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
***
Savol: Assalomu alaykum!
— Nikohim vaqtida yashab turgan uyimizdagi bitta xonani mahrga beraman, degan edim. Ammo bu uy otamniki bo‘lgani uchun uni mahrga bera olmasligimni tushuntirishdi. Endi ayolimga mahrni qanday ado qilsam bo‘ladi?
Javob: Va alaykum assalom!
— Nikohda mahr sifatida tayin qilingan narsa, ma’lum qiymatga ega bo‘lishidan tashqari, uni topshirish ham mumkin bo‘lishi kerak. Siz belgilagan uy otangizga tegishli bo‘lgani uchun uning bozor qiymatini hisoblaysiz va shu qiymatdagi mablag‘ni xotiningizga bersangiz, mahrni ado etgan bo‘lasiz.
Shuningdek, er va xotin ikkingiz mahr borasida ma’lum bir mablag‘ga kelishib olishlaringiz ham mumkin. Masalan, ayolingiz mahr uchun shunday narsani yoki shuncha pulni bering, desa, o‘shani berish orqali ham mahrni ado qilishingiz mumkin. Vallohu a’lam.
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Fatvo markazi










