Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Каъбанинг қайта қурилиши

1.1k
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллудларининг ўттиз бешинчи йили Қурайш Каъбани қайтадан қуришга киришди. Шу  пайтгача Каъба одам бўйидан баландроқ қилиб тошлардан тикланган, Исмоил алайҳиссалом замонидан буён баландлиги тўққиз зироъ эди.
Каъбанинг томи йўқ эди. Ўғрилар Каъба ичидаги хазинасини ўғирлаб ҳам кетишди. Шунингдек, узоқ йиллардан буён турганидан турли  ҳодисалар  унинг  биносини  анча тўкиб  қўйган, деворларига ёриқлар  туширган  эди.  Рисолатдан беш йил олдин Маккага кучли сел  келиб, Байтул Ҳаромгача кирган эди. Шу боис, Каъба қулай-қулай деб қолганди. Каъбанинг қадрини яхши билган Қурайш энди уни бузиб, янгидан қуришга мажбур эди. Улар Каъба қурилишига фақат ҳалол  молларидан  ажратишга,  фоҳишаликдан, рибодан ҳамда бировга  зулм  қилиб топилган маблағдан Каъба қурилиши учун ишлатмасликка қарор қилишди. Қурайш Каъбани бузишдан қўрқарди. Каъбани бузишни Валид ибн Муғийра Махзумий бошлаб берди. У чўкични қўлига олиб: «Парвардигоро, бизнинг ниятимиз фақат яхшилик» деди ва икки рукн ўрнашган томонни бузишга киришди. Валидга ҳеч нарса қилмаганини кўргач, эртасига бошқалар ҳам унга эргашишди.  Улар  Иброҳим алайҳиссалом қурган пойдеворгача етишди. Кейин  қурилишни бошлашди. Қурайш Каъбани қисмларга бўлиб олиб, ҳар бир уруғ ўзига тегишли бўлган қисмни қуриш учун алоҳида тош  тўплаб, девор тиклашга киришди. Каъбанинг қурилишига  Боқум исмли румлик уста раҳбарлик қилди.
Каъбанинг тикланиши Ҳажарул асвад ўрнига етганида, қора тошни жойига қўйиш шарафига ким ноил бўлиши хусусида тортишиб қолишди. Тортишув тўрт ёки беш кунга чўзилди. Вазият тобора  таранглашиб,  Ҳарамда  қонли  уруш  бошланишига  бир  баҳя  қолди.  Абу Умайя ибн Муғийра Махзумий қонли низонинг олдини олди. У Байтул Ҳаром эшигидан биринчи бўлиб кирган кишини ўзларига ҳакам қилишни таклиф этди. Қурайш  бу  таклифга рози бўлди. Аллоҳнинг хоҳиши билан ана шундай ҳакам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлиб чиқди. Қавм Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўришлари билан: «Бу Муҳаммад, бу Амин (ишончли киши). Биз унга розимиз!» деб хитоб қилишди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлиб ўтган гаплардан хабар топганларидан кейин бир ридо сўраб олиб, Ҳажарул Асвадни унинг устига қўйдилар. Сўнг талашиб-тортишаётган уруғларнинг оқсоқолларини чақириб, уларга ридонинг четларидан  ушлаб  кўтаришни  буюрдилар. Ҳаммалари  биргаликда  кўтариб қора тошни олиб келганларидан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўз қўллари билан жойига қўйдилар. Қавм бундай муросали ечимдан рози бўлди.
Қурайшнинг қурилишга ажратган маблағи камлик қилиб қолгач, улар шимолий тарафдан тахминан олти зироъни қурилишдан чиқариб ташлашди. Мазкур қисм Ҳижр[1] ва Ҳатим номини олди. Каъбага фақат ўзлари хоҳлаган кишиларни киритиш мақсадида Қурайш унинг эшигини баланд  қилиб  қурди. Каъбанинг  баландлиги ўн беш  зироъга  етгач, олтита устун ўрнатиб, томини ёпишди. Бу ҳақда қуйидаги ривоятни эсга олиш ўринлидир.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Жадр[2] ҳақида: “У ҳам Байтданми?” деб сўрадим. “Ҳа”, дедилар. Мен: “Нима учун Байтни киритмаганлар?” деб сўрадим. У зот: “Қавмингнинг нафақаси етмай қолган”, дедилар. Мен яна: “Нима учун унинг эшиги баланд?” дедим. У зот эса:
“Буни қавминг қилган, хоҳлаганларини киритиб, хоҳлаганларини маън қилиш учун. Агар қавмингнинг жаҳолиятга яқинликлари бўлмаганида ва уларнинг қалблари инкор қилишидан қўрқмаганимда, албатта Жадрни Байтга киритиш ва унинг эшигини ерга ёпиштиришга бир назар қилган бўлардим”, дедилар”.
Қайта қурилгандан кейин Каъба тўрт бурчак шаклида бўлиб, баландлиги тахминан 15 метр, Ҳажарул асвад турган томон билан унга қарши томонининг узунлиги 10 метр, қора тош тавоф қилинадиган ердан бир ярим метр баландликда эди. Каъба эшиги ўрнатилган томон билан унинг қаршиси 12 метр, эшикнинг ердан баландлиги 2 метр эди. Уни ташқаридан пастак девор ўраб туриб, ўртача баландлиги 25 см, кенглиги эса 30 см эди. Шозурвон деб аталувчи бу қисм ҳам Байтул Ҳаромдан бўлсада, Қурайш уни чиқариб ташлаганди.
Манбалар асосида
Раҳматилло Жалилов тайёрлади

[1] Ҳижр – Каъбанинг тарнови тарафидаги ярим девор шаклида ўраб қўйилган жой. Аслида Иброҳим алайҳиссалом Каъбани қурганларида унинг девори ўша ердан бўлган.
[2] Жадр – Ҳижрнинг ўзи.
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Дунёдаги сирот кўприги

Кейинги мақола

Ҳожиларни даъватга қулоқ солишдан тўсиш учун маслаҳат мажлиси

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
10
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
21
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.